НОСИР ЗОКИР


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Бу каналда Ўзбекистон ва дунёда бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, маданий-маърифий мақолалар чоп этилади.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций




37-ЙИЛ ВОҚЕАЛАРИ ХИТОЙ ВА РОССИЯДА ТАКРОРЛАНАЯПДИ.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Кино ва театр аҳмоқларни тарбиялайдиган жой эмас, ақлли инсонлар дам оладиган жой” – Санжар Шодиев

Кun podkasti'нинг бу галги меҳмони – актёр, режиссёр, продюсер Санжар Шодиев. Ижодкор билан санъатга қандай келиб қолгани, акасининг вафот этиши унга қаттиқ зарба бўлгани, ўзбек киносининг бугунги аҳволи, телеэкранлар орқали намойиш этилаётган сериаллардаги миллий қадриятларга тескари ҳолатлар каби мавзуларда суҳбат қилдик. Подкастдан актёр ижодига оид шеърлар ҳам жой олган.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


2-ЖАҲОН УРУШИНИ ГИТЛЕР ВА СТАЛИН КЕЛИШГАН ҲОЛДА БОШДАГАН. КЕЛИШУВГА КЎРА ИККИ ДАВЛАТ ОВРОПАНИ БЎЛИБ ОЛИШИ КЕРАК ЭДИ. ГЕРМАНИЯГА СТАЛИН ЁРДАМ БЕРИБ КЕЛГАН. БОЛТИҚ БЎЙИ ВА ПОЛЬШАНИ СССР БОСИБ ОЛДИ.
БУНИ ПУТИН РОССИЯСИ ЯШИРИБ КЕЛАДИ.
БУ ВОҚЕА ҲАҚИДА АНИҚ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


РОССИЯДА РУЦКОЙ ДЕГАН СИЁСАТЧИ БОР.  УНИНГ ЁЗИШИЧА У БИР МАГАЗИННИНГ ОРҚА ТОМОНИГА ЎТСА КЎПЛАБ ОДАМЛАР БИР-БИРИНИ ТУРТИБ-СУРИБ АҲЛАТҲОНАДАН ОВҚАТ ҚИДИРАЯПДИ ЭКАН.
СЕКИН БОРИБ ҲАЛИГИ ОДАМЛАРГА "БУГУН САЙЛОВ БЎЛСА ПУТИННИ ЎРНИГА КИМНИ САЙЛАГАН БЎЛАРДИЛАРИНГ?" ДЕСА ҲАЛИГИ ОДАМЛАР "ПУТИННИ ЎЗИ ЯҲШИ, ИШНИ ЖУДА ЯҲШИ ОЛИБ БОРАЯПДИ" ДЕБДИ. ПУТИН ЎЗИНИ ҚЎРҚМАЙ ОЧИҚ ГАПИРАДИГАН РУС ХАЛҚИНИ ГУМРОҲГА АЙЛАНТИРИБ БЎЛИБДИ. ЛЕКИН ОДАМЛАРНИ ҲАММАСИҲАМ ҚЎРҚОҚ ЭМАС.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Европа Россия раҳбарларини суд қилмоқчи


ПУТИННИ ДИЛИ БОШҚА ТИЛИ БОШҚА ЭКАНЛИГИНИ АНИҚ ФАКТИ. ҚИЗИҒИ БУ ШАЙТОН ПРЕЗИДЕТ БЎЛИШИ БИЛАН УШБУ КЎРСАТУВНИ ҲАМ ЁПДИ.

    Ҳеч қачон сопини кесмайди қилич,
“Ғолиблар” даврини сураверади.
Насаби номаълум яна бир Ильич –
Халқини беомон қираверади…

Фалокат чекинар, даф бўлмас хатар,
Ногоҳон уй ёнар, портлайди кўприк.
Уруш тугаса ҳам жанг давом этар –
Сталин ўлмаган, Сталин тирик!

Шевченко ватани қонга қорилди,
Яна аросатда додлар қиримлик…
Украин қардошнинг боши ёрилди –
Нафақат Сталин, Гитлер ҳам тирик!

То, инсон зулмга бўйин эгаркан,
Юртига ғанимлар тортади черик.
Чингиз ўлди деган матал эскирган –
Нафақат Чингизхон, Қутайба тирик!

Бировнинг дардини англамас биров,
Ҳар кимга ўзининг яраси йирик.
Ногоҳон боғимни босдику қиров –
Демак қиш ярадор, қиш ҳали тирик…

Умр ўтиб борар елдек ғизиллаб,
Дунё эшиклари очилиб кетган.
Бири илм истаб, бири иш излаб,
Ўзбеклар дунёга сочилиб кетган.

Асло тарк этмасин дилни диёнат,
Кўҳна достонингни куйла эй, бахши,
Оналарни ташлаб қочиш хиёнат,
Жаҳаннам бўлса ҳам Ватаним яхши!
©️ Hamroqul Asqar.
turonturkiston


“Агар АҚШ Россияга ҳужум қилса, ёрдамчи қўшин юборамиз” — Ким Чен Ин

“Бу бизнинг биродар ва қуролдош сифатидаги муқаддас бурчимиз, деб ҳисоблайман”, деди КХДР раҳбари.


ҲОЗИРГАЧА ЯШИРИБ КЕЛИНГАН ҲАҚИҚАТЛАР.

Иккинчи жаҳон урушига 80 йил: ЎЗБЕКИСТОНДАН ОЛИБ КЕТИЛГАН АСКАР, ИШЧИ, ҚУРОЛ.

МЕҲНАТИГА РАҲМАТ ОЛМАГАН ЎЗБЕК.

Россиядаги ҳарбий саноат зоналарига 155 минг кишидан иборат “Ишчи батальони”да ўзбекларнинг талай қисми сафарбар қилинган. Уларнинг кўпчилиги қишлоқ аҳолиси эди
Улар кўп қийинчилик ва машаққатларни бошдан кечирган. Яшаш шароитларининг оғирлиги ва эскирган кийимларда ишлашлари оқибатида ниҳоятда азоб-уқубат чеккан. Уруш йилларида айни навқирон ёшда бўлиб, ҳодисаларга ўз кўзи билан гувоҳ бўлган профессор Зиёев Россияга олиб кетилган ишчиларнинг кейинги тақдири ҳақида шундай дейди:
“Мен ўзим Сибир госпиталида даволанаётганимда, ўлкамиздан борганларнинг гадойчилик қилиб юрганига гувоҳ бўлганман. Уларнинг соч-соқоллари ўсган, кийимлари ямалган ва кир босган эди. Уларнинг айтишига қараганда, очлик ва касалликдан ўлаётганлар оз бўлмаган. “Ишчи батальони”даги кишилар Новосибирск, Москва, Тула, Бошқирдистон, Татаристон ва бошқа жойлардаги саноат корхоналари ва конларда ярим оч ҳолда меҳнат қилганлар. Ким қанчаси она юртидан узоқ жойларда кафансиз кўмилган”.

Таъкидлаш керакки, ҳарбий саноат корхоналарига мардикор сифатида олиб кетилган ушбу ўзбекистонлик ишчилар меҳнатига яраша ҳурматга лойиқ кўрилмаган. Уларнинг орасида оғир шароитларга қарамасдан, белгиланган режани ортиғи билан бажарганлари кўп бўлган. Аммо меҳнатга ҳақ тўлашда катта тафовутлар яққол кўзга ташланади. Мисол учун, Киров заводи ишчиларидан бири

“Харьков заводи ишчилари режани 100 фоизга бажарса, 1000 грамм нон олади. Мен 150 фоизга бажарсам-да, 700 грамм нон оляпман”, деб таъкидлаган

.
Тадқиқотчи Обиджон Алимовнинг сўзларига кўра, Марказий Осиёдан борган ишчиларнинг ойлик маошлари жуда кам бўлган. Улар тўйиб овқатланмаган.
Ўзбекистондан борганларнинг жуда катта қисми тураржойга эга бўлмасдан завод ва фабрикаларда ётган. Челябинск ҳудудидаги металлургия заводи ишчиларининг эслашича: металл қуйиш заводидаги ўзбеклар рус тилини билмагани ва буйруқларни тўлиқ тушунмагани сабабли вазифаларни жуда ёмон бажарган. Улар қўлларини чўзиб кечирим сўрар, ишни тугатмагани учун калтакланиб, нон рационидан маҳрум қилинар эди. Улар ҳаддан ташқари гигиенанинг йўқлиги, дори-дармон ва озиқ-овқатнинг етишмаслиги ва иссиқ кийимга эга бўлмаганидан азият чеккан. Вафот этганларни аввал бошида диний қоидага кўра “оқ кафан”га ўраб кўмишган. Кейинчалик кафанлик учун мато берилмаганидан сўнг, вафот этганлар кафансиз кўмиб юборилган. Тадқиқотчи уларни “қуролсиз аскар” деб атайди:
“Саноат корхоналарида ишлаш малакасига эга бўлмаган ва рус тилини билмаган “қуролсиз аскарлар” хўрликлар, касаллик, очлик каби оғир кунларни бошдан кечиришларига қарамасдан ғалаба учун охирги кучи қолгунча меҳнат қилган”
Бундан кўринадики, уруш ҳудудларидан эвакуация қилинган 1 миллион 500 мингга яқин инсонга бошпана берган, 250 минг етим болага меҳр-оқибат кўрсатиб, сўнгги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрган ўзбекнинг ҳарбий саноат корхоналаридаги меҳнатлари давомида ҳатто ётоқ жой, кийим ва нон каби бирламчи эҳтиёжлари ҳам қондирилмаган ва ўзлари адолатсиз муносабатга дуч келган.


"Мамлакатга маддоҳлардан кўра танқидчиларнинг фойдаси кўпроқ бўлади"
Карим Баҳриев,


СССР ГОСПЛАНИ МАХФИЙ АРХИВИДАГИ ХИСОБОТГА КЎРА ссср бўйича .2-жаҳон  урушда 41 миллион  979минг улган экан 


Ем нархи ошиб кетганига ким сабабчи?

Вазирликнинг “2024 йил октябрь ойидаги нархлар билан солиштирилганда, бугунги кунда шрот нархи 3 минг сўмдан 7 минг сўмга, шелуха 2 800 сўмдан 4 минг сўмга, омухта ем 2 900 сўмдан 3 700 сўмга…
ошиши ҳам гўшт таннархига бевосита таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш зарур” деган хулосаларига қўшилмасликнинг иложи йўқ.

Лекин ем нархининг ошиб кетишига нимага қўли тегса, зиёнга етаклайдиган чиновникларнинг ўзи сабабчи эмасми?

Ким ўтган кузда пахта нархини мажбурий пасайтирди, ким фермерларга нисбатан молиявий зўравонлик ишлатди, теримга нисбатан рағбатни ким ўлдирди?

Ким мисли кўрилмаган зўр ҳосил бўлган йилда миллионлаб тонна пахтани терилмай қолишига сабабчи бўлди?

Оқибат ўлароқ тўқимачилик, ёғ-мой ва озуқа ем ишлаб чиқариш кўрсаткичларида пасайиш юз бериши аниқлигини билишмаганмиди? Ёғ қимматлаяптими? Қимматлаяпти. Ем қимматми? Каррасига қиммат. Текстилдаги аҳволни гапирмасаям бўлади.

Ким айбдор? Балки тан олар биронтаси мард бўлиб?
Отабек Бакиров.
Иқтисодчи блогер.
Отабек у Ленинни шогирди
айбини тан олмайди. Бу иблис социалист зимдан иш қилади. Президент бунга қарши тезда чора кўрмаса одамларда салбий муносабат шаклланиши мумкин.


МАНА БОСҚИНЧИНИ БИЗЛАРГА БЎЛГАН МУНОСАБАТИ.
Садир Жапаров Кремлда Қирғизистон байроғи туширилган стикерни ердан олди

Меҳмонлар протоколга мувофиқ суратга тушиш учун навбатга туришади. Бундай ҳолларда, протокол хизмати раҳбарлар туриши керак бўлган жойларда маслаҳатлар ва белгилар қолдиради. Садир Жапаров оёғи остига қаради ва расмни пайқаб қолди, сўнг энгашиб, уни ердан юлиб олди ва оҳиста буклаб, чўнтагига солди.
Давлат раҳбарларининг бундай ҳаракати илк бор кузатилаётгани йўқ. Бундан олдин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған худди шундай қилган эди: мамлакат байроғини оёқ остидан олган эди.
2013 йилнинг сентябрь ойида Санкт-Петербургдаги G20 саммитига ташриф буюрган G20 давлатлари етакчилари анъанавий гуруҳ фотосессиясида иштирок этганди. Ҳар бир иштирокчининг жойи ўз мамлакатининг кичик байроғи билан белгиланди. Ўшанда бош вазир бўлган Эрдўған суратга олиш жараёнида иштирокчилар орасидан ўрин эгаллаб, Туркия байроғини ердан кўтариб, эҳтиёткорлик билан уни чўнтагига солганди.
Асадбек Комилов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Chaqqon Robot 🔎
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЖИДДИЙ АУДИО ЁЗУВ ТАРКАЛДИ РАСУЛ КУШЕРБАЙЕВ.....
🕔 27:10

@Chaqqon_Robot birinchi raqamli yuklovchi bot


Репост из: Chaqqon Robot 🔎
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Turkiston legioni, Gitler va Stalin urushi. 2-jahon urushi haqiqatlari
🕔 28:59

@Chaqqon_Robot birinchi raqamli yuklovchi bot


ТУРКИСТОН ЛЕГИОНИ, ГИТЛЕР ВА СТАЛИН УРУШИ. 2-ЖАҲОН УРУШИ ҲАҚИҚАТЛАРИ.
Нуриллоҳ Муҳаммад Рауфҳон.

Показано 20 последних публикаций.