Ем нархи ошиб кетганига ким сабабчи?
Вазирликнинг “2024 йил октябрь ойидаги нархлар билан солиштирилганда, бугунги кунда шрот нархи 3 минг сўмдан 7 минг сўмга, шелуха 2 800 сўмдан 4 минг сўмга, омухта ем 2 900 сўмдан 3 700 сўмга…
ошиши ҳам гўшт таннархига бевосита таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш зарур” деган хулосаларига қўшилмасликнинг иложи йўқ.
Лекин ем нархининг ошиб кетишига нимага қўли тегса, зиёнга етаклайдиган чиновникларнинг ўзи сабабчи эмасми?
Ким ўтган кузда пахта нархини мажбурий пасайтирди, ким фермерларга нисбатан молиявий зўравонлик ишлатди, теримга нисбатан рағбатни ким ўлдирди?
Ким мисли кўрилмаган зўр ҳосил бўлган йилда миллионлаб тонна пахтани терилмай қолишига сабабчи бўлди?
Оқибат ўлароқ тўқимачилик, ёғ-мой ва озуқа ем ишлаб чиқариш кўрсаткичларида пасайиш юз бериши аниқлигини билишмаганмиди? Ёғ қимматлаяптими? Қимматлаяпти. Ем қимматми? Каррасига қиммат. Текстилдаги аҳволни гапирмасаям бўлади.
Ким айбдор? Балки тан олар биронтаси мард бўлиб?
Отабек Бакиров.
Иқтисодчи блогер.
Отабек у Ленинни шогирди
айбини тан олмайди. Бу иблис социалист зимдан иш қилади. Президент бунга қарши тезда чора кўрмаса одамларда салбий муносабат шаклланиши мумкин.