НОСИР ЗОКИР


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Бу каналда Ўзбекистон ва дунёда бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, маданий-маърифий мақолалар чоп этилади.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да йилига қанча ишлаб топади?

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да йилига тахминан 3,5 млн евро ишлаб топади. Бу ҳақда Ҳусановга яқин манба бўлган Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳусановнинг маоши барча солиқларни қўшиб ҳисоблаганда 3,5 млн еврога етади. Солиқларни чиқариб ташлаганда бу сумма 1,97 млн еврогача қисқаради.
“Манчестер Сити” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан 4,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Абдуқодир ўзига 45-рақамни танлаган.
Шу тариқа Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланади. Англиянинг юқори дивизионида футболчилари ўйнаган давлатлар сони эса 119 тага етади.
Маълумот учун, “Ланс” Ҳусановни 2023 йил июль ойида “Энергетик-БГУ”дан 100 минг еврога сотиб олганди. Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди




Америкадаги ёшлар исроилни энг золим давлат деб билади
Камолиддин Раббимов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ASLIDA KIM AYBDOR?

O'ris millatiga mansub "odam" mening millatimni hayvonga qiyosladi. Hamma TIV munosabat bildirsin den yotibdi. Xo'sh shu bilan o'zbek millatiga bo'lgan munosabat o'zgaradimi? To'ni ilma-teshik bo'lib ketgan kambag'alni boy odam haqorat qilib, uni kamsitsa va yerga ursa, uning to'ni yangilanib qoladimi? Yo'q albatta! Unda nima qilish kerak? U holda yuzaga kelgan vaziyatda kim aybdor? Kim?!

Keling, birgalashib aybdorni qidiramiz! Buning uchun kimlardir quyidagi savollarga javob berishi kerak:

1) Balkim ijro hokimiyatini tiyib turish vakolati bo'lsa-da, og'ziga mum solib o'tirgan, qo'rqoq, mansabparast, siyosiy ongi past deputatlar aybdordir?

2) Balkim Putin qo'lidan orden olib "отработаем" deb qullik qiladigan va biror marotaba o'z pozitsiyasiga ega bo'lmagan senatorlar aybdordir?

3) O'z millatining gazi va boshqa yerosti boyliklaridan o'z xalqini bebahra qoldirib, subutsiz qarorlari bilan iqtisodni cho'ktirgan, o'z millatini xoru-zor qilib itning kunidan battar qilib qo'ygan Hukumat aybdordir?

Aytingchi, kim aybdor? O'sha o'ris cho'chqami yoki osha cho'chqaning tilini qichitgan bizning yeb to'ymaslarmi?

Professor                    Zarifboy Ibodullayev, 21.01.2025


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди

ДХХ собиқ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти лавозимидан кетди. Унинг вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга юкланди.


Сурхондарёдаги мактаблардан бирида директор ўринбосари ўқувчи қизнинг номусига тегиб келгани маълум бўлди

Kun.uz манбасига кўра, Денов туманидаги мактаблардан бирида директор ўринбосари 9-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизни бир йил давомида номусига тегиб келган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани, тергов ва суд жараёнини ваколатлари доирасида кузатиб бораётганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/77443350




“Қонуний мигрантларга қаршилигим йўқ” — Дональд Трамп


2-ЖАҲОН УРУШИДА АҚШ СССР ГА ҲАМ МАБЛАҒ ҲАМ ҚУРОЛДАН ЁРДАМ БЕРГАН.
БУ МИЛЛИАРДЛАБ МАБЛАҒЛАР УМУМАН СССР ОЛГАН ҚАРЗЛАР  ЭГАЛАРИГА  ҚАЙТАРИБ
БЕРИЛГАНМИ?
СССР ТАРҚАБ КЕТГАЧ УНИНГ МУНОСИБ ВОРИСИ РОССИЯ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТГАН?
БУНДАН ТАШҚАРИ БУ АЁЛ ЎТА МУҲИМ ВОҚЕАЛАР ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕРДИ.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ҳокимиятга Трамп келгач АҚШ ни Украинага нисбатан  сиёсати ўзгарадими?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ТРАМП: Россия Украинадаги урушда
деярли бир миллион россиялик аскар ҳалок бўлган. Шунингдек, 700 минг нафар украиналик аскар ҳам ҳалок бўлган. Россияликларнинг йўқотишлари кўпроқ, аммо уларнинг йўқотадиган аскарлари ҳам кўпроқ. Лекин мамлакатни бундай бошқариб бўлмайди", — деди АҚШ президенти.

Трампнинг фикрича, Путин урушнинг бундай шаклда давом этишидан хурсанд бўлмаслиги керак, чунки ҳудудларни босиб олиш улкан йўқотишлар эвазига амалга ошмоқда.
👉 @Geosiyosatuz




Декабрда ҳам газ экспорти тўхтамаган, қайтанга ошган

Ўзбекистонликлар газдан узилган метанзаправкаларда суткалаб газ кутган декабрда 34,2 млн.куб газ экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг декабрига нисбатан 1,7 карра кўп. Бутун 2024 йил давомида 627,6 млн.долларлик газ экспорти амалга оширилган, бу минтақадаги газ нархларидан келиб чиқилса, 3,1-3,2 млрд.куб газ дегани.

Доимгидек, ўзбек ва хитой статистикаси бўйича сезиларли фарқликлар юзага келган. Хитойликлар қарийб 100 млн.долларга кўпроқ ёки 726,2 млн.долларлик газ сотиб олишганини қайд этишган.

Газ қазиб олиш тўхтовсиз қисқараётган бир вазиятда мамлакат бизнес субъектлари ва аҳоли қолиб, бутун бошли стратегик заводлар ўчириб қўйилиб, бюджетдан субсидияланаётган газни олигархик гуруҳлар томонидан экспорт учун йўналтиришда давом этилаётгани ҳеч бир иқтисодий мантиққа тўғри келмайди. Энергетикадаги асосан ташқи кучларга хизмат қилувчи деструктив хоҳишлар синдирилиб, миллий манфаатларга ва мамлакат суверенитетига бўйсундирилмас экан, афсуски, бу бузуқ ва номенклатурани коррупциялаштириш орқали юз бераётган зараркунанда практика тўхтамайди, ўзбек халқининг нони туя қилинаверади, чўнтаги қоқиштирилаверади, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлилигини йўқотаверади.
Отабек Бакиров
Иқтисодчи




Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.

«Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтишни истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз», дейилади Президент мактубида.



Показано 20 последних публикаций.