СССРНИ КИЙДИРГАН ЎЗБЕК «ПАХТА ИШИ» ГА САБАБЧИ БЎЛГАН КАРИМОВНИНГ ҚУДАСИ.
Совет Иттифоқи ўзининг қаттиққўл қонунлари ва идеологик назорати билан фуқароларни ҳар томонлама чеклаб қўйган бўлса-да, у тузумни фирибга учратган шахслар ҳам учраб турган. Улардан бири — ўзбек миллатига мансуб Абдулрауф Мақсудов бўлиб, у СССР тарихидаги энг катта молиявий фирибгарликлардан бирини амалга оширган.
Абдулрауф Мақсудов 1933 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Ўрта мактабни аъло баҳо билан тамомлагандан сўнг, 1954 йили Кемерово вилоятида ҳарбий хизматни ўтаб қайтган. Кейин 1955–1960 йиллар давомида Самарқанд давлат университетида таҳсил олиб, физика-математика мутахассислиги бўйича билим олган. Университетдан сўнг коммунистик партияда фаолият юритиб, маҳаллий партия ташкилотларида ишлаган ва охир-оқибат вилоят даражасидаги раҳбарлик лавозимларигача кўтарилган.
Унинг форс тилини яхши билгани туфайли, 1967 йилда СССР Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Афғонистонга дипломатик хизматга юборилган. Кейинчалик, 1975 йилда тузилган СССР–Афғонистон Савдо уюшмасига раҳбар этиб тайинланади. Бу вақтда СССР ва Афғонистон ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланаётган, савдо-сотиқ ва ҳарбий ҳамкорлик кучайиб бораётган бир давр эди.
Абдулрауф Мақсудов Афғонистондаги фаолияти давомида бу мамлакат фуқаролигини қабул қилиб, ўз исмини афғонча шаклда Абдулрауф Мақсуди деб расмийлаштиради. 1978 йилда Афғонистонда Сардар Довуднинг режими ағдарилиб, Нур Муҳаммад Таракӣ бошчилигидаги Халқ Демократик партияси ҳокимиятга келади. Бу воқеалардан кейин Афғонистонда социалистик тузум жорий этилади ва СССР билан алоқалар янада мустаҳкамланади.
Айни пайтда, Абдулрауф Мақсудов СССР Олий Советига мурожаат қилиб, Афғонистонда саноат корхоналари қуриш учун 3 миллион АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам сўрайди. Совет раҳбарияти, хусусан Брежнев бошчилигидаги Кремль бу ташаббусни қўллаб-қувватлайди ва масаланинг муҳимлиги инобатга олиниб, пуллар нақд кўринишида унинг ихтиёрига топширилади. Бу маблағ 1980 йиллар бошидаги иқтисодий курслар бўйича тахминан 1,95 миллион совет рубли ёки 1 тоннадан ортиқ олтинга тенг бўлган.
Бироқ, Абдулрауф Мақсудов пулларни қўлга киритгач, Қобулдаги АҚШ элчихонасига йўл олади ва у ерда сиёсий бошпана сўрайди. Бошпана олишга муваффақ бўлганидан сўнг, оиласи билан бирга АҚШга қочиб кетади. Нью-Йорк шаҳрида жойлашиб, у ерда электрон товарлар дўкони очади ва янги ҳаётини бизнес билан давом эттиради.
“ПАХТА ИШИ”
Мақсудовнинг АҚШга қочиши ва пулларни қайтармаслиги СССР олий раёсатини дарғазаб қилади. Ғазабланган Москва раҳбарияти, айниқса КПСС раҳбарлари, бундай ҳолатнинг такрорланмаслиги учун қаттиқ чоралар кўришга киришди. "Пахта иши"нинг асл мақсади айнан Мақсудов “ухлатган” пулларни қайтариб олиш ва Ўзбекистонда репрессив сиёсий-ҳуқуқий операция ўтказиш йўли билан бошқа бундай фирибгарлик такрорланишини олдини олиш бўлган. Москванинг буюртмаси билан прокурорлар Телман Гидлян ва Николай Иванов Ўзбекистонга юборилиб, йирик масштабдаги коррупцияга қарши суриштирув ўтказишади. Тергов жараёнида юқори лавозимдаги партия ва давлат арбоблари, жумладан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг собиқ биринчи котиби Шароф Рашидов ва бошқа кўплаб раҳбарлар коррупцияда айбланади. Натижада юзлаб партия ва давлат амалдорлари қамоққа ташланади, айримлар ҳатто қатл этилади.
Мақсудовнинг АҚШдаги ҳаёти сир сақланади. Унинг ўғли МАНСУР МАҚСУДИ СССР парчаланганидан сўнг Ўзбекистонга келади ва Гулнора Каримовага уйланиб, “Coca-Cola Uzbekistan” компаниясига раҳбарлик қилади.Гулнора билан ажралиб кетгач Ўзбекистон ҳукумати Мақсудийни Интерпол қидирувига берган. Каримовнинг Собиқ куёви даромадни яшириш, солиқлардан буйин товлаш, давлат мулкини ўзлаштириш, рейдерлик, коррупция ва фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонланмоқда.
https://t.me/rayosat