ПУТИННИ ДИЛИ БОШҚА ТИЛИ БОШҚА ЭКАНЛИГИНИ АНИҚ ФАКТИ. ҚИЗИҒИ БУ ШАЙТОН ПРЕЗИДЕТ БЎЛИШИ БИЛАН УШБУ КЎРСАТУВНИ ҲАМ ЁПДИ.
Ҳеч қачон сопини кесмайди қилич,
“Ғолиблар” даврини сураверади.
Насаби номаълум яна бир Ильич –
Халқини беомон қираверади…
Фалокат чекинар, даф бўлмас хатар,
Ногоҳон уй ёнар, портлайди кўприк.
Уруш тугаса ҳам жанг давом этар –
Сталин ўлмаган, Сталин тирик!
Шевченко ватани қонга қорилди,
Яна аросатда додлар қиримлик…
Украин қардошнинг боши ёрилди –
Нафақат Сталин, Гитлер ҳам тирик!
То, инсон зулмга бўйин эгаркан,
Юртига ғанимлар тортади черик.
Чингиз ўлди деган матал эскирган –
Нафақат Чингизхон, Қутайба тирик!
Бировнинг дардини англамас биров,
Ҳар кимга ўзининг яраси йирик.
Ногоҳон боғимни босдику қиров –
Демак қиш ярадор, қиш ҳали тирик…
Умр ўтиб борар елдек ғизиллаб,
Дунё эшиклари очилиб кетган.
Бири илм истаб, бири иш излаб,
Ўзбеклар дунёга сочилиб кетган.
Асло тарк этмасин дилни диёнат,
Кўҳна достонингни куйла эй, бахши,
Оналарни ташлаб қочиш хиёнат,
Жаҳаннам бўлса ҳам Ватаним яхши!
©️ Hamroqul Asqar.
turonturkiston
Ҳеч қачон сопини кесмайди қилич,
“Ғолиблар” даврини сураверади.
Насаби номаълум яна бир Ильич –
Халқини беомон қираверади…
Фалокат чекинар, даф бўлмас хатар,
Ногоҳон уй ёнар, портлайди кўприк.
Уруш тугаса ҳам жанг давом этар –
Сталин ўлмаган, Сталин тирик!
Шевченко ватани қонга қорилди,
Яна аросатда додлар қиримлик…
Украин қардошнинг боши ёрилди –
Нафақат Сталин, Гитлер ҳам тирик!
То, инсон зулмга бўйин эгаркан,
Юртига ғанимлар тортади черик.
Чингиз ўлди деган матал эскирган –
Нафақат Чингизхон, Қутайба тирик!
Бировнинг дардини англамас биров,
Ҳар кимга ўзининг яраси йирик.
Ногоҳон боғимни босдику қиров –
Демак қиш ярадор, қиш ҳали тирик…
Умр ўтиб борар елдек ғизиллаб,
Дунё эшиклари очилиб кетган.
Бири илм истаб, бири иш излаб,
Ўзбеклар дунёга сочилиб кетган.
Асло тарк этмасин дилни диёнат,
Кўҳна достонингни куйла эй, бахши,
Оналарни ташлаб қочиш хиёнат,
Жаҳаннам бўлса ҳам Ватаним яхши!
©️ Hamroqul Asqar.
turonturkiston