МанаУят | ҒС(А)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Дунёда ўзим бўлай демайман,
Ўзимда дунё бўлмоқ истайман.
Шахсий, хусуматсиз, қолипсиз танқидий-таҳлилий постлар.
Фикрлар оғир ботдими, унда "эгасини топибди". Ўзингизни ислоҳ қилинг.
Боғланиш — @Aloqa_MU_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Газетаузнинг тестидан ўтдим, энди ишга таклиф кутяпман)))

@ManaUyat


Бошқа аккаунтдан ёздим. Кўриб турибсизки, сизни ишонтириш учун ҳамма нарса бор буларда. Сертификатгача😂.

@ManaUyat


Ихихихихих
Халол традир😂 қарз бермади, эмишки қарз халолмасакан.

Изоҳда яна бошқа ёзишмалар ҳам бор. Фирибгарларга алданиб қолманглар.

@ManaUyat


Газетанинг ёзишича, 3 январь куни 19 ёшли аскар ҳарбий қисмда хизматдошини уриб, муассасадан чиқиб кетган. Маст ҳолатда эшиги очиқ турган хонадонга кириб, ошхона пичоғи ва чопиқ билан ухлаб ётган 5 нафар фуқарони сабабсиз пичоқлаган. Оқибатда жабрланувчиларнинг бир нафари вафот этган.

Вазиятга қарасак, аввал жанжал бўлган ва йигит ҳарбий қисмни тарк этган. Шунда йигит ҳарбий қисмдан чиқиб ичганми? Шунча пайт бутун бошли ҳарбий қисмда бир аскар дўппосланиб, бошқаси у ерни тарк этиб, бемалол ичиб, одамларни ўлдирса, бу қанақа ҳарбий қисм экан-а?

Ёки ичкиликбозлик ичкарида бўлганми? Унда нима бало, ҳарбий қисмда шунча тўпалон-у, ичкиликбозлик бўлади-ю, биров билмайдими? Воқеа адашмасам тунги вақтда содир бўлибди, йигит маст бўлиш учун спиртли ичимликни қаердан олди? Хўп, жанжал қилиб, ҳарбий қисмдан қандай қочди? Кичкинагина ҳарбий қисм дарвозаларидан спиртли ичимлик кириб, кимдир бемалол чиқиб кетадиган бўлса, ..... ҳақида ўйлашгаям қўрқиб қоласан киши. Айниқса, яқиндагина пақиллаган пақилдоқлар овози қулоқ остидан кетмай туриб, бу хабарни ўқиш одамни ларзага соляпти.

Ўтган йили 27 кун хизматга бориб бир секунд ҳам ёлғиз қолмаганимни ўйласам ва юқоридаги ҳар икки таҳминга боқиб ҳарбий қисм талабалар ётоқхонасидан ҳам юмшоқ тартибли экан деган хулосага келяпман.

@ManaUyat


Суд залидан озод этилибди


Охирги кунларда интернетни "портлатган" мавзу — муаммоларни айтиб чиққан Ғайрат аканинг қамалганидан кейин кеча бир қанча саҳифаларда унинг оиласи ҳақидаги хабарларга кўзим тушди. Эмишки, видеода у оиласи ҳақида ёлғон гапирган экан.

Майли, у ёмон отадир, ёмон эрдир, ёмон ўғилдир. Лекин уни хотинини уриб қамалгани ёхуд болаларига алимент бермай 15 сутка олгани учун муҳокама мавзусига айлантирмаяпман(миз). Ёки кўпчилик айтганидек, "биз учун гапирган"и сабабли ҳаммас (чунки биз учунмас, ўзи учун гапирди ва унинг муаммолари бизларда ҳам борлиги учун ҳақли равишда бизнинг номимиздан гапирди дея оламиз). Ғайрат аканинг оиласида ногирони, бетоби йўқдир, лекин бу ўша ерда соатлаб навбатда турган одамларда ҳам йўқ дегани эмас. Соатлаб навбатда туриб, улар ўзаро дардини айтгандир, эҳтимол. Демак, Ғайрат аканинг хулқи, оилада қандай одам бўлганлиги унинг айбсиз жазоланганлигига бефарқ бўлишимизни оқлаб бермайди.

Бугун Ғайрат акани ёмон эр деб жазоланишига индамасак, эртага мен муаммони айтиб чиқсам, албатта менинг ҳам Ғайрат акадан кам бўлмаган "ҳислатларим" бор, мениям "ташлаб қўйиш" керакми? Индин Тошмат чиқса, ундаям биз кутган комиллик йўқ бўлса, унгаям индамаймизми? Қачон халқ бўламиз унда? Эртакдаги бир куни оқ қўзилардан битта, эртасига қора қўзилардан битта қўй олиб кетаётган бўридан "адолат ўрнатяпти" дея хурсанд бўлган қўзичоқлардан фарқимиз қолмайдику?

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, унинг оиласи ҳақидаги гаплардан кўра, метан ҳақидаги гапларига эътибор қаратишимизни сўраб қолардим.

@ManaUyat




#Уят
#МанаУят


Ён қўшнинг яқин кунларгача "террорчи" деб аталган бўлса, камига мустақил давлат ҳудудига бостириб кирган агрессор давлат ҳар бало деб хуриб турса, бунча пиротехника ўтган чегарадан бошқа нарсаларам ўтиши мумкинмикин деган савол одамга уйқу бермайди экан.

@ManaUyat


Бугун от устида турган зотлар, истаганингизча отинглар, қаманглар, осинглар, қийнанглар, таланглар... Қўлингиздан нима келса қилинглар. Майдон сизники. Фақат... ўлманглар. Чунки, Худо бор.

@ManaUyat




Ассалому алайкум, қадрли дўстлар. Сизларни кириб келаётган 2025 йил билан табриклайман ва айни шу йилда йиллар давомидан ушалмаган орзу-мақсадларингиз рўёбини кўришингизга тилакдошман.

Оғир ўтаётган ушбу йил якунида камтарона каналчамизни қўллаб-қувватлаган барча дўстларимизга самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман. Қийин келиши кутилаётган, нархлар ошиб, қарзлар қулоқдан ҳам ўтадиган, стрессларга бой бўладиган, туяни шамол учириб, эчкини осмонда кўриладиган 2025 йилда ҳам шу даврада бўласизлар деган умиддаман.

Шундай оғир йиллар қаршисида турар эканмиз, аввало ўз соғлиғингизни ўзингиз асранг, бетоб бўлманг, эртани ўйлаб кўп сиқилманг, бугун учун яшанг, бола-чақа дея югуриб, уларнинг тарбиясини кечиктирманг, умуман олганда, ўзингиз учун ҳам яшанг.

Бу ерда яна бир қанча тилаклар бўлиши мумкин эди. Аммо, шу асосийлари етарли деб биламан. Бардам бўлинглар, дўстларим!

Камоли эҳтиром ила МанаУят канали админи Ғолиб ҒС(А).

@ManaUyat


🇺🇿🇵🇸🤝


Репост из: Kun.uz | Online
Falastinlik 100 nafar bolalar va ayollar Oʻzbekistonga evakuatsiya qilindi

Oʻzbekistonning Misrdagi elchisi Mansurbek Qilichevga koʻra, 26-dekabr kuni ikki davlat Sogʻliqni saqlash vazirliklari bilan kelishilgan holda 100 nafar yarador falastinlik bolalar, ayollar va ularning hamrohlari Oʻzbekistonga evakuatsiya qilindi.

Oʻzbekiston hukumati falastinliklar bemor oilalarining barcha ehtiyojlari, jumladan, davolanish harajatlari, mehmonxona, maktab, oziq-ovqat va boshqalar bilan toʻliq taʼminlaydi.

👉 @kunonline


Тармоқларда шу нархлар тарқаляпти.

Бағи энди минней бўлгандан кейин мунга қараб мунақа қилиб тағин ҳа ўша бўладда иш....

@ManaUyat


.


Яшасин дунёдаги энг одил суд🙂🙂🙂


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Хатирчида пойга ўйнаб, 9 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчиларга ҳукм ўқилди

Иккита ҳайдовчи BYD машиналарида бир-бирини қувиб ўтиш мақсадида аҳоли яшаш пунктида катта тезликда ҳаракатланган ҳамда пиёдалар йўлагидан ўтаётган қизни уриб ва босиб ўтиб кетган. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/34018455

Kun.uz расмий канали


Очиқ гап, автомобил ҳайдайдиган ўрта қатлам борки бари норози. Ночорликдан, ноиложликдан шунақанги гапларни айтишадики, эртага яхши таклиф билан кимдир чиқса борми... Буёғини айтишдан Худо сақласин. Аммо шу даражага етиб келяпти.

Бу совуқ қиш — касалмандлик кўп, бунинг устига нархлар қиммат. Ёз эмаски, 5600 сўмга тарвуз ва нон олиб, қоринни тўйдириб кетсанг. Об-ҳаво шароити, аҳолининг турмуш тарзини билмай туриб, иссиқ кабинетлардаги юмшоқ курсиларда қарор чиқариш бир кун келиб ўша курси эгасининг бошига ағдарилиш билан якун топади.

Ишонмасангиз, ана бозор айланинг, таксиларга эмас, истаган ўрта даражадаги мошинага чиқингда, ҳайдовчига шунчаки ҳаволарам совуб кеттия, денг, етарли. Ҳаммасини билиб оласиз.

@ManaUyat


Репост из: Файзбоғ (ТемурМалик)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги Ўзбекистоннинг иккинчи томони. Бу видео ҳукумат ва халқ ўртасидаги кўринмас деворнинг йириклашиб бораётганини намоён этмоқда. Аҳолининг аксарият қисми қишда бошидан ўтгазадиган кундалик юмушларини теппадагилар ҳис қила олишларига ишончим комил эмас. Ҳар йилнинг шу мавсуми қилинган ислоҳотларга кўзгу бўлиб беряпти.

🔥@fayzboguz

Показано 20 последних публикаций.