Sanjarbek Husanov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Kanal muallifi — Sanjarbek Husanov. Shaxsiy blog. Shaxsiy fikr va o'zim foydali deb hisoblagan ma'lumotlar bilan bo'lishaman. Kuzatuvlar, fikrlar.
t.me/inSirdarya
t.me/vidikchi
instagram.com/@jorjo_aka
youtube.com/@inkadr

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Заҳар ханда 😈
Иномарка машинани 2000 долларга ижарага олиб, 2 млн га карнай-сурнайни обкелиб, 1000 долларга камерани олиб келиб, боласини туғриқхонадан олиб чиқаётиб 50 минг сўм сўраганим учун порталга ёзворибди номард!

Доктор ҳасрати

@zahar_xanda — аччиқ-аччиқ кулги канали


Репост из: Beshtor
Vaqti-vaqti bilan O‘zbekiston dunyodagi eng yirik oltin xaridorlari yoki sotuvchilaridan biriga aylangani haqida xabarlar chiqib turadi.

Va ko‘pincha "Bu nima uchun qilinadi, pul qayerga ketadi, axir o’zimizda oltin ko‘p-ku" kabi savollarni keltirib chiqaradi.

Aslida, hammasi oddiy.

Birinchidan, oltinni O‘zbekiston emas, Markaziy bank sotib oladi. Ikkinchidan, uni chetdan emas, NKMKdan xarid qiladi.

Ha, boshqa mamlakatlarda oltin ishlab chiqaruvchilar uni o‘zlari sota olsalar, O‘zbekistonda bunday imkoniyat yo‘q.

Markaziy bank oltinni so‘mga sotib olib, keyin uni eksport qiladi. Bu O‘zbekistondagi dollar manbalaridan biridir.

Asosiy xaridorlar — Shveysariya va Buyuk Britaniya.

So‘nggi 10 yil ichida (2013 yildan 2023 yilgacha) ushbu davlatlar 873 tonna sotib olgan.

Qo‘shimcha qiymat kerak

O‘zbekistonda har yili 80-100 tonna oltin qazib olinadi, biroq atigi 5-6 foizi qayta ishlanadi.

Agar bu ko‘rsatkich oshirilsa, daromad ancha ko‘p bo’ladi, chunki qo‘shimcha qiymat yuzaga keladi.

Sodda qilib aytganda, sof oltinni emas, zargarlik buyumlarini sotish kerak.

Ammo Telegramda yozish oson, amalga oshirish esa mushkulroq )

Buning uchun zargarlik korxonalari, mutaxassislar, eksport bozorlari va boshqa ko‘p narsalar kerak.

O‘zbekistonda bu masalada muammolar bor. Ular hal etilmaguncha, asosan quymalarni sotishga to‘g‘ri kelmoqda.

Shunaqa gaplar.

Foto: iStock

@beshtorr

#oltin #iqtisodiyot


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Уй" анимацион фильм

Муаммо биздамас, муаммо одамларнинг бошларида!

Жуда ноодатий ва таъсирли анимация. 5 дақиқа ичида кўрасиз.

➡️Канал- Sirdaryolik_insider


Репост из: davletovuz
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати


Bu tortishuv xuddi Messi yoki Ronaldo tortishuvidek gap.

🇩🇪Ikkala brendni ham hurmat qilaman, ammo Mercedesga simpatiyam ko’proq!

🇩🇪Pastda BMW va Mercedes o’rtasidagi mashhur hazil va haqiqatlarni qoldiraman:

1️⃣BMW - tezlik ishqivozlari uchun. Mercedes esa shoshmaydiganlar uchun.

2️⃣BMW da sen avtomobil haydaysan, Mercedesda esa yo’ldan zavqlanasan.

3️⃣BMW hayotda nimadurga erishmoqchi bo’lganlar uchun. Mercedes esa erishib bo’lganlar uchun.

4️⃣BMW xizmat avtosi emas. Mercedes esa boshliq avtosi.

5️⃣Ikki turdagi mashina bor: Mercedes va boshqalar.


Mers muxlislari uchun @germaniyahayoti insta blogidan saralangan rasmlar.

Bir boshiodan rasmlarni ko'rib chiqing.




Репост из: Sirdaryolik_Insider
Ер юзида ҳеч нарса абадий эмас; – Қуш тирик бўлса, чумолиларни ейди. Қуш ўлганда, чумолилар қушни ейди.

Вақт ва шароитлар ҳар қандай вақтда ўзгариши мумкин. Ҳеч қачон ҳаётда ҳеч кимни қадрсизлантирманг ёки хафа қилманг. Бугун сиз кучли бўлишингиз мумкин, лекин унутмангки, вақт сиздан кучлироқ!

Битта дарахтдан миллионта гугурт ясалади, лекин битта гугурт эса миллионта дарахтни ёқиб юбориши мумкин, шунинг учун битта салбий нарса ҳаётингиздаги миллионлаб ижобий нарсаларга таъсир қилишига йўл қўйманг...

Шундай экан, яхши бўлинг ва яхшилик қилинг...

➡️Канал- Sirdaryolik_insider


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bu "YASHIL KITOB" degan kinodan bir parcha. Shunchaki shu epizodi esimga tushib qoldi. Esga tushishiga sabab esa, bugun yo'lda oldinda ketayotgan mashinada bir paket qilib uloqtirib tashlagan odam bo'ldi. Yana shaharni markazidaya.

Aslida aynan kameralar emas, inspektorlar emas, YPX hodimlari emas, har bir fuqaro, haa haa o'zimiz kurashishimiz kerak. Chunki har bir metrga kamera o'rnata olmasak kerak. Xo'p o'rnatgan taqdirimizda ham uni keyingi bosqichlari, ya'ni tekshirish, ijrosi bor. Shuning uchun jamoatchilikdan faollikni kutamiz. Jamoatchilik aslida juda kuchli narsa.

Buning uchun esa yuqoriroqda eko ta'limni, eko madaniyatni o'rganishimiz kerak. Bizning faoliyatdan ham maqsad shu aslida.


Ha aytgancha, film ekologiya haqida emas.

@usturlobiy


"Sanjarbek Husanov" kanali uchun @TGStat'dan yil natijalari


Репост из: 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
18+ "АБОРТ"

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бугун сизларни бир олис болалик томонга обориб-обкесам майлими? Ўзи таксист эмасман, йўлим эди.

Шу десангиз, бугун бир қишлоқдошим билан телефонда гаплашдим. Мендан 13 ёш кичик йигит. Аммо, жуда ақлли, жуда баракали йигит. Тадбиркорлик билан шуғулланади. Иймонли, саховатпеша бойлардан бўлиб кетган. Икки йил олдин қишлоғимизга борганда ҳам муваффақиятларини кўриб, анча хурсанд бўлгандим. Ота-оналарини юбормаган давлати қолмабди. Ҳаж-умра сафарларигача юборган. Такасалтанг акаларини ҳам одам қилиб, ўзи ишга олибди. Қўйингки, бир оилани қашшоқликдан чиқариб, ўзига тўқ оилалардан қилган. Ҳаттоки, бировларнинг контрактларигача тўлаб берган баракали йигит бўлибди. Анча сухбатлашдик!

У йигит билан сухбатимиз тугаб, болалигим эсимга тушди. 5 ёки 6-синфлар эдим. Маҳалламиздаги масжиднинг ёнида қўй боқардим. Масжидга келадиган чоллар мени яхши кўришарди. "Баҳодиржон, кел Азонни айтиб бер сени овозинг яхши!" деб азон айттиришар эди. Жуда кўп вақтим ўша масжидни атрофида қўй боқиб, чоллар билан сухбат қилиб ўтган. Балки, шунга мижғовроқ бўлиб қолгандирман)

Кунлардан бир кун қўй боқиб турсам, ўша масжидда орттирган бобо жўрам, Мардон бува, чорпояда (сўри) кампири билан овқатланиб ўтиришибди. Мени кўриб, "Кел, манави узумдан ол!" деб чақириб олишди. Мардон бува мен билан гаплашишни ёқтирар эди. Гаплашиб ўтирсак, Мардон бувани яқинда турмушга чиққан қизи кириб келди ва чорпоянинг бир четига йиғламсираб ўтирди. Мардон бувани кампири Мардон бувага қараб, "Чол, қизингиз қорнидаги боласини олдирмоқчи экан. Эри 2 та боламиз бор, ўзи зўрға кун кўраётган бўлсак, учинчиси керакмас деябди экан" деди.

Бу гапни эшитган Мардон бува ҳиндча кинодаги "Амриш Пури"нинг бидиш-бидиш-бидиш қилиб, қарашидан қилиб қаради-ку. Кампир билан қиз уёқда турсин, мен ҳам қўрқиб кетдим. "Хўш, эринг шунақа деябди экан. Сенчи?" деди қизига қараб! Қизнинг ўрнига кампир жавоб берди. "Қизингиз ҳам, иккита болани катта қилгунча қийналибди. Қизингиз ҳам рози экан" деди. Мардон бува бу гапни эшитиб, боягиданда важоҳатли кўриниб кетди ва
"Афсус, афсус" деди. Кейин, қиз: "Нимага афсус деябсиз, дада?" деди.
"Бундан 28 йил олдин, онанг сенга ҳомиладорлик пайтида сени ҳам олдириб ташламаган эканмиз. Афсус!" деди. Шу ерда сухбат тугади. Ҳамма ҳар тарафга кетди.

Бояги гап ўша қизга ҳам, куёвга ҳам қаттиқ таъсир қилган шекилли, ўша фарзандни дунёга келтиришди. Ўша йигит, мен билан бугун телефонда гаплашган саховатпеша бойвачча йигит!

Шундай азизлар, эртага нима бўлишини, қандай бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Қаердан биласиз бугун сиз ҳар хил сабабларни рўкач қилиб, олдириб ташламоқчи бўлаётган болангиз, сизни халоскорингиз бўлар, сизга тож кийдирадиганлардан бўлар!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!


Репост из: Вафо Мўмин
Агар "Миллионнинг концерти қачон чиқади" деб эмас, "Субъективнинг янги сони қачон чиқади" деб юрганимизда эди, бу каби ижтимоий муаммолар гирдобида қолиб кетмас эди.

Субъективнинг янги жамоаси аввалгидан анча жиддий ва таҳлилий маълумотлар орқали кўрсатувларни тайёрлаяпти.

Бу сафар Ўзбекистондаги транспорт тизими таҳлил қилинган. Албатта, кўпчилигимиз бу каби муаммоларга дуч келамиз. Шунинг учун, албатта, кўришни тавсия қиламан!

Ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=2wXMtUfZB-Q

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

Показано 12 последних публикаций.