davletovuz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Садир Жапаров «Амирсой» чанғи курорти ҳақида:

«Давлатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар эгаллайди. Еттита ҳудудимизнинг ҳар бирида шундай курортлар бўлиши мумкин эди. Лекин бизда улар деярли йўқ. Нима учун? Чунки мустақилликни қўлга киритганимиздан буён, оддий одамлардан тортиб президентларгача биз фақат сиёсат билан шуғулландик. Ҳар куни митинглар ўтказдик, ҳар куни тўйлар бўлди. Иқтисодиёт, туризм ва бошқа муҳим соҳаларга эътибор бермадик.

«Амирсой» тоғ-чанғи базасига қараб, лол қолдим. Ҳамкасбим Шавкат Мирзиёев бу базани нолдан юқори даражада қуриб чиқибди. Гап йўқ. Баракалла.

Қанчадан-қанча одамлар иш билан таъминланган. Миллионлаб туристлар бу ерга дам олиш учун келишмоқда. Сервис даражаси Европаникидан қолишмайди. Ҳаммаси юқори даражада».


Қирғизистон президент Садир Жапаров “Амирсой”да бўлиб, ҳайратга тушганини ёзади. “Гап-сўз бўлиши мумкин эмас, баракалла” деб ёзади Қирғизистон раҳбари.


Шавкат Мирзиёев "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.


Япония сари биринчи қадамни JDU билан ташланг!

JDU – бу сизни Японияга олиб борадиган имкониятлар йўлидир! JDU билан ўқишни бошланг ва орзуларингиз сари интилинг.
Ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш осон ва қулай!
Университет расмий сайти: jdu.uz

Японияда ишлаш ва малака ошириш имкониятини бой берманг! Ариза топширинг ва Японияда карера қилиш ва ўқиш учун қадамни ташланг!

Ҳужжат топшириш учун

Қўнғироқ қилинг ва маълумот олинг:
📞 71-200-05-95

Telegram  |  InstagramFacebookYouTube
🌐  Web site

Реклама


ЎзЛиДеП “Огоҳ бўлинг – ис гази” акцияси доирасида партия фаоллари ва маҳаллий депутатлар ҳамкорлигида ижтимоий ҳимоя реестридаги оилаларга ис газини аниқлайдиган ускуналарни беғараз ўрнатяпти. Тадбирлар январь-март ойлари давомида амалга оширилиши маълум қилинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9 млн 375 минг сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Халқаро таълим куни арафасида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, ИҲТТ, Жаҳон банки ва бошқа ташқилотлар вакиллари билан учрашув ўтказди. Маълум қилинишича, мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувлар – инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимлар муҳокама қилинган.


Умуман олганда, парламент вазирлик ва идораларнинг калласига келган қонун ҳужжатларини ўтказиб берадиган ташкилотга айланди. Идоравий манфаат очиқ кўриниб турган, иложи борича, ўзидан масъулиятни соқит қилишга қаратилган ҳужжатни ими-жимида ўтказишнинг ҳадисини олишди.


Марказий банкнинг яна бир ўйинбузар қонунчилик ташаббусини сенаторлар ҳам маъқуллаб берибди.

Унга кўра, қонун кучга кирса, омонатчиларнинг банклардаги маблағлари 200 млн сўмгача тўлиқ ҳимоя қилинади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Картон қутилар ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари ҳозирги кунда картон қутилар ишлаб чиқариш ҳам саноатнинг муҳим турига айланганини таъкидлаб, қадоқлаш йўналишидаги корхоналарни бирлаштирган уюшма ташкил этишни таклиф қилди.

Қадоқлаш ҳам алоҳида соҳа турига айлангани қувонарли. Уюшма ташкил қилиш соҳанинг ривожига сезиларли даражада хисса қўша олади.


Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, "дрифт", "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қўллаш каби жавобгарлик белгиланмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда.


2024 йилда 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Оқибатда 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 минг 901 нафар киши тан жароҳати олган.


Президент янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.


Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади - президент.


Мигрантлар ҳам ипотека олиши мумкин

Ипотека кредити ажратишда хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратилади.


Уй-жой қурилиши бўйича

➖девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

➖Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

➖Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.


Зокир Эшқурбонович Ишпулатов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.


Самарқанд ва Навоий вилоятларида Startup Garage филиаллари очилди

AloqaBank
, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилиб, мамлакат бўйлаб филиаллари очилаётган Startup Garage доирасида ҳар бир ҳудудда 20дан ортиқ, республика бўйича эса жами 200дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.

Startup Garage’нинг асосий мақсади:
• ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш;
• мавжуд ғояларни “МВП” (кичик ишчи дастур) даражасига етказиш;
• менторларга эга бўлиш ва тажриба алмашиш;
• стартапларни офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;
• банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
• инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш;
• ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш.

Маълумот учун, Startup Garage филиаллари 16 январь куни Қашқадарё вилоятида, 18 январь куни Сурхондарё вилоятида, 21 январь куни Самарқанд вилоятида тантанали равишда очилди.

Реклама


Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетлари ташкил этилади.


2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги тўртта тижорат банкининг устав капитали минимал талаб бўлган 500 млрд сўмга етказилмаган. Булар Yangi Bank, Евроосиё банки, Пойтахт банк ва Эроннинг Saderatbank банкларидир.

Марказий банк вакилига кўра, Пойтахт банк ва Saderatbank устав капиталини “техник сабаблар”га кўра бажара олмаган. Яқинда хусусийлаштирилган Пойтахт банк учун ушбу талаб бўйича муддат 2028 йилгача узайтирилган. Saderatbank эса валюта курси волатиллиги сабабли талабни бажара олмаган.

Yangi Bank, Евроосиё банки устав капиталини қонун талабларига етказиш учун комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда уларнинг “фаол операциялари”га чеклов қўйилган.

UPD.: Капитал талаби бажарилмаган банклар иловалари ўрганилганда, айримлари кредит ҳам бермоқда, жисмоний шахслардан омонатлар ҳам қабул қилмоқда.

Шу сабабли Марказий банк ҳеч қурса омонатчиларни огоҳлантириб қўйиши лозим.

Показано 20 последних публикаций.