ЯПОНИЯДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛАЁТГАНЛАР! Японияда поездни тагига ўзини ташлаш ниҳоятда авж олган. Деярли ҳар куни кимдир поезд остига ўзини ташлайди.
Бу шу даражада оммалашганки, "
Бугун ҳаво яхши экан" деган гапдек. Ҳеч қандай ҳиссиёт бермайди. Ҳудди, кундалик одатга айланиб қолгандек! Ўз жонига қасд қилиш бўйича Японлар етакчи ўринда туришади. Ҳукумат бераётган маълумотларга кўра,
бир йилда 30 мингдан ошиқ одам ўз жонига қасд қиларкан.Ўтган сафар шу мавзуда ёзганимда "Ҳа, бизда ҳам кўп. Японлардан қолишмаймиз" дейдиганлар бўлди.
"Яғ-бияғингизга" қараб гапирингеe. Биз-ку биз, бутун марказий осиё бирлашсак ҳам, суицид масаласида етолмаймиз Япон-Корейсларга.
Япониядаги ўз жонига қасд қилаётганларни сабабини ўргангандек бўлдим. Қимордан ютқазиб қўйиш, ишдан ҳайдалиш, дўст топа олмаслик, моддий қийинчиликка учраш кабилар экан. Менимча, асосий сабаб- Худосизлик.
Нариги дунё борлигига ишонмаслик. Бошқа сабабларидан бири ёлғизлик. Ака-ука, дўст, қўни-қўшни, қариндош уруғчиликни йўқлигида. Японларни бошига бир синов келса, ёлғизликдан жуда қийналишади. Дардини бировга айтолмайди, айтмайди. Натижада, қаттиқ стрессга дуч келади.
Хулосолог сифатида хулоса қиладиган бўлсам, келажакда қандай ривожланишга эришмайлик.
ДИНИМИЗ, ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ, МЕҲР-ОҚИБАТИМИЗ билан бирга ривожланишимиз лозим-у лобуд.
© Баҳодир Искандаров✅
Telegram | 🌐
Instagram | 📹
Youtube