Ulug'nor tuman AKM /📖/ Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ulug'nor tuman axborot-kutubxona markazi rasmiy telegram kanali

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#iqtibos

O'qishni hech qachon majburiyat deb emas, balki go'zal va ajoyib bilimlar dunyosiga kirib borish uchun imkoniyat deb biling!


✍️ Albert Eynshtyen
Rasmiy sahifalarimiz👇
Rasmiy kаnаlimizga оbuna bo'ling...
rel='nofollow'>📚t.me/ulugnortakm
👉🏻https://www.facebook.com/ulugnortakmuz
👉🏻https://www.instagram.com/ulugnortakm1/


#хикоя
📝МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚ!
(Ҳаётий воқеъа)


Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати ҳатти-ҳаракатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўхшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп этиб ҳалиги аёл ҳаёлимга келади, кимгадир ўхшаркан деб ўша "ким"ни эслашга ҳаракат қиламан. Ваниҳоят, эсладим.

10-синфда ўқирдим, акамни ўртоғини акаси уйланди. Келин жуда чиройли эди. Ҳайит дастурхонига келинни қўлидан чой ичишга чиққан биз қизлар келинни чиройи-ю, хушмуомаласига маҳлиё бўлиб анчагача гапириб юрдик. Кейин ўзим ҳам турмушга чиқиб кетдим.

Бир кун уйга келганимда бувим ва онамни суҳбатларини эшитиб қолдим. Бечора бу келинга эри ва қайнонаси жуда катта зулм қилишибди. Келинни бегона билан тутиб олганликда айблашибди. Икки қиз ва хали ёшига тўлмаган ўғилчасини " бола тарбиясига нолойиқ" деб хужжат тўғирлаб онасига бермай олиб қолишибди. Бечора келин Худони зорини қилди: "эшигингизда чўри бўлиб хизматингизни қилай, болаларимдан айирманг", деб роса йиғлади. Бағритош эр ва қайнона эримади.

Фарзандлари қатнайдиган боғча панжарасига осилиб, уларни дийдорини кўриш учун ҳар куни қатнади. Ахийри эси оғиб қолди. Эрини қарғади:" Илоё косанг оқармасин". Қайнонасини қарғади:" Келинмас қиз бўлай дегандим, билмади, илоё кўр бўлсин"...

Маъсума аёлига туҳмат қилиб эр ҳам рўшнолик кўрмади, бошқа аёлга уйланди, аммо фарзанд кўрмади, гуриллаб турган тижорати касодга учради, ичкиликка берилди. Аввалгидай тўкинлик йўқлигига хотини ҳам ташлаб кетди. Қарғишга учраган қайнонанинг кўзи ожиз бўлиб қолди...

"Ёмон отлиқ" хотинидан қолган фарзандлар улғайиб отаси ва бувисининг қилмишига қарамай уларни хизматида. Билган одамга энг катта жазо шу эмасми?


#хикоя
БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ


Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга бир қур кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ эди. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга маҳлиё бўлиб қараб турарди. Бир муддат шундай турди. Дўкондан узоқлашганди, сотувчи ташқарига бош чиқариб:
- Болакай! - дея овоз берди. - Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
- Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди. - Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
- Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди. - Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
- Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
- Тушунмадим? - деди.
- Шундай, болажон! - деди сотувчи. - Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз муаммо бўлмайди. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари эҳтимол.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи эркак пештахтага ишора этиб:
- Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? -деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
- Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
- Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
- Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
- Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
- Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: - Мактабга борасанми?- дея сўради.
- Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
- Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди.  Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахталар болакайга ёққан пойабзал билан тўла эди. Аммо сотувчи кўргазмада турган пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
- Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. - Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
- Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
- Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар нарсалардан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай шок ҳолатга тушган каби эди. Гўё туш кўраётганди у. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
- Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
- Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дейдилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан уялмадим...


OTA O’GITI

Har bitta so‘z - suvdek aziz,
Har bitta so‘z - nondek uvol.
Til boyligin bog‘ deb bilsak,
Har bitta so‘z - bitta nihol.

Biron so‘zni isrof qilmoq
Bir ko‘chatni yulmoqlikdir.
Bora-bora, otameros –
Bog‘ni xarob qilmoklikdir.

E bolam, yot yurtga borsang,
Ne atalur eling, derlar.
Qay millatning vakilisan,
Bormi ona tiling, derlar.

Shunda, mening qutlug‘ tilim –
Navoiyning she’ri, degil.
Yurtim - Ulug‘begu Bobur,
Amir Temur yeri, degil.

Ayt g‘urur-la Beruniylar,
Farg‘oniylar ajdodim, deb.
Koshg‘ariylar darsin tinglab,
O’tkirlangan savodim, deb.

Maqtanma hech qimmat kiyim,
Oltinlaru qasring bilan.
Faxr et doim qudratli yurt,
Boy til, nasab-nasling bilan.

Obro‘yingni baland tutmoq,
E bolam, o‘z qo‘lingdadir.
Sening olamdagi narxing
Vatan, millat, tilingdadir.

✍🏻Anvar Obidjon


#кун_хикмати


Лирик_чекиниш


Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ,
Бу нигоҳ асрорин йўқдир поёни.
Худди бўлмагандек майсага изоҳ,
Йўқ Ойбек шеърининг тўла баёни.

Ойбек — бу майсага чўккан тош,
Ҳайратдан ёрилиб-ёирилиб кетган.
Ойбек — бу дарахтлар устида қуёш,
Нури то чумоли кўзига етган.

Ойбек — бу улкан бир чорбоғ ортида
Ёввойи узумзор оралаб, титроқ —
Қуёш тангалари ўйнаб сиртида
Бирдан ёруғликка чиққан шўх ирмоқ.

Ойбек — бу оғриқни қари тол каби
Юракнинг тубида асраган сўзлар,
Барча ҳасратини жим туриб лаби
Энг яқин дўстига сўзлаган кўзлар.

Ойбек тирик ҳамон, у кўкда ҳилол,
У — шамол, боғларда ҳамон еладир.
У мени чорлаган ойдин бир хаёл,
Кўкдаги Қаҳкашон унинг йўлидир.

t.me/ulugnortakm


Mehr_kutubxonasi


📚Ulug'nor tuman axborot-kutubxona markazi mutaxassisi tomonidan "Mehr-kutubxonasi" loyiha asosida Shaxriobod, Obod MFYda istiqomat qiluvchi imkoniyati cheklangan kitobxonlar o'rtasida "Kitob ovozsiz muallimdir" mavzusida suhbat o'tkazildi. Suhbat davomida kitobxonlarni so'rovlari bo'yicha gazeta va jurnallar, badiiy adabiyotlar olib borildi hamda kitobxonlarni qiziqtirgan savollariga javob berdilar.
rel='nofollow'>👉🏻t.me/ulugnortakm


#iqtibos

Qora qog‘oz harchand yuvgan bilan oq bo‘lmaydi. Oq qog‘ozni qora qilish uchun bir chiziq tortish kifoya. Qorani oqlash emas, oqni qoralamaslik adolatdir.

©O‘tkir Hoshimov — Daftar hoshiyasidagi bitiklar


ЧИДАЙСАН, БОЛАМ

Жисмимни кўтариб турибди тупроқ,
Ернинг устидаман, йўқ зарра нолам.
Ўзи чорлар бир кун бағрига, бироқ
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Ҳай дунё, ўзингни бир пулга сотдинг,
Калава топдинг-у учин йўқотдинг.
Мен каби охири ғафлатда қотдинг,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Инсон эзгуликдан топгай фароғат,
Нима зарур унга зулму қабоҳат.
Кимдир уриштириб, қилгайдир роҳат,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Ерни ҳам, кўкни ҳам айладим тавоф,
Лекин ҳеч биридан чиқмади жавоб.
Бўғзимда “Нега?” деб қотди бир хитоб,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Дунёга боқмадим мен асло ёвдек,
Гоҳо тўсса ҳамки йўлимни ғовдек.
Ҳар ҳолда, гаплашдик икки соқовдек,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

© Абдулла Орипов
https://t.me/ulugnortakm


#биласизми
🇯🇵Япония

Булар пойабзал тозаловчи кишилар эмас!

Аслида булар Япониядаги катта фабрикаларнинг раҳбарларидир. Улар корхонага қабул қилинган янги ишчиларнинг пойабзалини тозалайдилар.

Шу тариқа ўз қалбларидаги ва янги қабул қилинган ишчилар қалбидаги кибрни синдирадилар.
Японияда бошлиқлар бошқа ходимлар сингари оддий ишчидир. Бошлиқларда қўполлик ва ходимларда уларга нисбатан хушомад йўқ.
@t.me/ulugnortakm🍃


#Iqtibos

Kitob hayotning eng olis va qorongʻu yoʻllariga nur baxsh etgan afsonaviy chiroqdir.

✍️ Andrey Upit
📚 t.me/ulugnortakm


#Kõchma_kutubxona
📚Mutolaa insonni hamisha maʼnan yuksaltiradi.
🏛Ulug'nor tuman axborot-kutubxona markazi mutaxassisi tomonidan Ulug'bek MFY hududida istiqomat qiluvchi aholi va yoshlar o'rtasida "Kutubxona xazinalar maskani" mavzusida kitob targ'iboti o'tkazildi hamda ularni so'rovlari asosida gazeta jurnallar va 10 tadan ortiq turli xil nomdagi kitoblardan iborat kutubxona xizmati ko'rsatildi.
rel='nofollow'>👉🏻t.me/ulugnortakm


#Буюклар_хикмати
Билгилки, дуосиз қалблар музлайди.
Сени дуо қиладиган ва сен ҳам дуо қиладиганинг бўлсин!
Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.
Сени бунчалик оёқда тик тутган қайси бир кишига қилган дуойинг, билмайсан!

✍️Мавлоно Жалолиддин
РУМИЙ
rel='nofollow'>👉🏻t.me/ulugnortakm


Ilm haqida mashhur insonlarning iqtiboslari

Albert Eynshteyn:

* "Ta'lim - bu hayot davomida olinadigan narsadir. U maktab devorlaridan tashqarida davom etadi." - Bu iqtibos, o'rganishning doimiy jarayon ekanligini va rasmiy ta'limdan tashqarida ham davom etishini ta'kidlaydi.

Leonardo da Vinchi:

* "Ilmning o'zi hech qachon yetarli emas; uni qo'llash muhim." - Bu, nazariyani amaliyot bilan birlashtirishning ahamiyatini ta'kidlaydi. Ilmiy bilimlarni real hayotga tatbiq etish muhimligini ko'rsatadi.

Isaak Nyuton:

* "Agar men boshqalardan ko'ra uzoqroq ko'rgan bo'lsam, bu gigantlarning yelkalariga turganim uchun." - Bu iqtibos, oldingi avlodlarning yutuqlariga tayanish va ularning ishlaridan foydalanishning muhimligini ko'rsatadi.

Rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling: 👇
t.me/ulugnortakm


#Donolar_suhbatidan

📖 Luqmoni hakimni bir kishi sotib olib, dargohida xizmat qildirardi va undagi ilmi hikmatni gohi-gohida sinab ko‘rardi. Bir kuni imtihon tarzida buyurdi:

– Ey Luqmon, menga bir qo‘yni so‘yib, eng yaxshi a’zosini olib kelgin.
– Bosh ustiga, – dedi Luqmon va qo‘yni so‘yib, tili bilan yuragini xojasiga eltdi.
Ancha muddat o‘tgandan keyin xoja uni yana chaqirib, dedi:

– Ey Luqmon, bir qo‘yni so‘ygin-da, menga uning eng yomon a’zosini olib kelgin.
Luqmon qo‘yni so‘yib, yana tili bilan yuragini ko‘tarib keldi.
Xoja dedi:
– Nega qo‘yning eng yaxshi a’zosini so‘rasam ham, eng yomonini so‘rasam ham til va yurakni ko‘tarib kelding?
Luqmon dedi:
– Ey xoja, agar pok bo‘lsa, hech narsa til va yurakdan yaxshi emas. Agar nopok bo‘lsa, hech narsa ulardan yomonroq emas.
rel='nofollow'>📚t.me/ulugnortakm


🎧Audio_tavsiya 🏛 Ulug'nor tumani Axborot-kutubxona markazi taqdim etadi!!!
📚 "Onajonim-ka'bam o'zing" kitobi
⏰ Davomiyligi 00:54
💿 Hajmi: 651,4 KB rel='nofollow'>👉🏻t.me/ulugnortakm


#Sizga_tavsiya_etamiz


📚 "Онажоним-каъбам ўзинг"
💐 Она Ер, Она Ватан, Она Тил ва Она Табиат.
📄Биз мазкур тўртта номни онасиз талаффуз қилсак, нимадир етишмаётгандек, кемтикдек бўлиб қолади. Шу тўрт номсиз ҳаёт йўқ, демак онанинг яна битта номи Ҳаёт. Бус-бутун Ҳаёт. Дунё тарихларини, адабиёти-ю санъатини, жамики, бетакрор ижод намуналарининг бош-мавзуси-Аёл. Аёл эса - Она, опа, сингил, ёр...
Азиз меҳр-муҳаббат шайдолари ва Онасини бехад ардоқловчи китобхонлар. Китобда ёзувчиларнинг она ҳақидаги дил сўзлари, ҳеч кимга айтолмайман, ҳаммага айтаётган туйғуларини жамладик. Тўпламни мутолаа қилаётганда онангизни яна бир бор эслаб, омон бўлинг, онажон, десангиз, шу бизга кифоя. Ютуғимиз ҳам, ниятимиз ҳам шу...

✅Расмий каналимизга обуна бўлинг...
rel='nofollow'>📚t.me/ulugnortakm
👉🏻https://www.facebook.com/ulugnortakmuz
👉🏻https://www.instagram.com/ulugnortakm1/


#kitobdan
" Siz juda goʻzal bôlasiz bunga ishonaman..." dedi kichkina shahzoda gulga)

✍🏻 "Kichkina shaxzoda"
rel='nofollow'>👉🏻t.me/ulugnortakm


Mushuk qayerda yashamoqchi bo'ldi?
Опрос
  •   Uyda
  •   To'qayda
  •   O'rmonda
1 голосов


Hayvonlar orasida yolg'on gapirgan hayvon qaysi biri?
Опрос
  •   Ayiq
  •   Mushuk
  •   Bo'ri

Показано 20 последних публикаций.