Расмий хабарлар I Официальные новости


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


ШҲТга аъзо давлатлар олий судлари раисларининг XX йиғилиши бўлиб ўтди

ЎзбекистонОлий суди раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг Ханчжоу шаҳрида Хитой Халқ Республикаси раислигида ўтказилган йигирманчи йиғилишида иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда Беларус Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси Олий судлари раислари ва судьялари, ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкор-мамлакатлар – Озарбайжон ва Туркия Олий судлари раислари, ШҲТ Котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари қатнашди.

Анжуманда киберхавфсизликка доир масалалар муҳокама қилинар экан, иштирокчилар бир овоздан бу борадаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, кибержиноятчиликка қарши курашишда суд органлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга келишиб олди.

Шунингдек, судлар фаолиятига сунъий интеллектни татбиқ этишга доир тажрибалар алмашинувини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш давомида низоларни судгача ва суд жараёнида ҳал этишнинг муқобил усуллари ҳақида тажрибалар ўртоқлашилиб, бу соҳада судларнинг ролини мустаҳкамлаш лозимлиги эътироф этилди.

Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари вояга етмаганларнинг суд ҳимоясига оид масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратган ҳолда бола ҳуқуқ ва манфаатларини бузганлик учун қатъий жазо чораларини қўллаш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, ШҲТ минтақасида бола ҳуқуқлари ҳимоясига оид қонунчиликни такомиллаштириш, вояга етмаганлар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни бошқариш, бу борадаги тажриба алмашинувини янада кенгайтириш, бола ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш доирасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда вояга етмаганлар учун соғлом ҳуқуқий муҳит яратишга келишиб олдилар.

Йиғилиш кун тартибидан зўравонлик ва терроризм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш мавзуси ҳам ўрин олди.

ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раислари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган мақсад ҳамда тамойилларига таянган ҳолда келгусида ШҲТга аъзо давлатлар суд органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида олий суд органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ишонч ва дўстликка асосланган алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Йиғилиш иштирокчилари миллий ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига асосланган ШҲТга аъзо давлатлар суд тизимларини ривожлантириш мақсадида Олий судлар ўртасидаги мазмунли мулоқотни келгусида ҳам давом эттириш муҳимлигини қайд этдилар.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг XX йиғилиши конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорлик муҳитида ўтди.

Йиғилиш якуни бўйича Қўшма баёнот имзоланди.

ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигирма биринчи йиғилиши 2026 йилда Эрон Ислом Республикасида ўтказилишига келишиб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу чекловлар истеъмол товарлари, айниқса, кийим-кечак, маиший техника ва косметика махсулотларининг нархларини ошишига олиб келмайдими?

➖Бу чекловларнинг мақсади импортни чеклаш эмас, балки уни расмийлаштириш ва ички бозорда шаффофликни таъминлашдир. Товарларни расмий каналлар орқали олиб кириш орқали контрафакт ва сифатсиз маҳсулотлар бозордан чиқарилади, бу эса рақобатни оширади ва нархларни барқарорлаштиради.

Туркияда шундай чекловлар жорий этилганидан сўнг, расмий каналлар орқали олиб кирилган маиший техника нархлари пасайган ва бозорда сифатли маҳсулотлар улуши ошган.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Агар бир фуқаро йилида бир марта, масалан, $1500 қийматдаги кийим-кечак ёки совғалар олиб келмоқчи бўлса, энди у бож тўлови тўлашга мажбур бўлади. Бу қанчалик тўғри?

➖ Божсиз олиб кириш нормаси — бу фақатгина давлат томонидан бож тўланмайдиган миқдорни англатади.

Агар фуқаро $1500 қийматдаги товар олиб келмоқчи бўлса, у фақатгина нормадан ошган $500 қисми учун бож тўлайди.

Европа Иттифоқи давлатларида, масалан, Германияда, божсиз олиб кириш нормаси 430 евро бўлиб, ундан ошган ҳолларда божхона тўловлари ошган қисмига эмас, балки бутун суммага ҳисобланади. Ўзбекистонда эса фақатгина нормадан ошган қисмига божхона тўловлари ундирилади, бу эса фуқаролар учун ўзига хос енгиллик.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🌜 “Умра” зиёратини амалга ошириш учун фақат Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан берилган махсус лицензияга эга ташкилотлар хизматидан фойдаланинг!

➡️Умра тадбирини амалга ошириш учун рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

❕ Дин ишлари бўйича қўмитасидан лицензия олмасдан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиш қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилишига асос бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириш норма ойига 200$ этиб белгиланди. Илгари бу норма чоракда 1000 $ эди. Электрон савдо ривожланаётган бир пайтда бу чекловлар рақамли иқтисодиётга тўсиқ бўлмайдими?

➖Йўқ, тўсиқ бўлмайди. Бу аслида чеклов эмас, балки бу жараёнда расмийлаштириш ва ички бозорда шаффофликни таъминлашга қаратилган қадам ҳисобланади. Янги норма ойига $200 бўлиб, чоракда $600 га тенг. Бу эса илгари чоракдаги $1000 лимитга нисбатан фақатгина миқдорий камайишни англатади, холос. Аммо бу янги тартиб фуқароларга ҳар ойда мунтазам ва шаффоф тарзда товар олиб кириш имконини беради.

Электрон савдо соҳасида бу ўзгаришлар фақатгина шахсий эҳтиёжлар учун товарлар олиб кирувчиларга эмас, балки тижорат мақсадида фаолият юритувчиларга ҳам таъсир қилади. Бу уларни расмийлаштиришга ва ички бозорда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади. Туркия ва Жанубий Корея каби давлатларда шундай тартиблар электрон савдонинг ривожланишига ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини оширишга олиб келган.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇹🇲Президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатимизга келган Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🍀Чўлда ҳаёт барпо этилмоқда!

Навоий вилояти, Конимех туманидаги қаровсиз чўл ҳудудида энди яшилликка тўла “яшил белбоғ” пайдо бўлди.

Ҳудудда аввалига 8 гектар ерга қайрағоч, жийда ва бошқа иқлимга мос дарахт-буталар экилди. Бунинг учун мутахассислар жалб қилиниб, тупроқни "барҳаёт" қилиш учун био-ўғитлар, биогумуслардан фойдаланилди.

“Азия Транс Газ” қўшма корхонаси ташаббуси билан барпо этилган бу ҳудуд нафақат хушманзара, балки табиий ҳаво тозалайдиган, тупроқни барқарорлаштирувчи ва атроф-муҳитни яхши томонга ўзгартирувчи жонли масканга айланяпти.

Бундай ишлар кўп бўлса, эртанги кун – фарзандларимизнинг нафас олиш муҳити, юртимиз экологик ҳолати ҳам анча яхшиланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📢 “Инсон учун” савдо-кўргазмасига таклиф этамиз

⚫️2025 йил 1–2 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлик субектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар намойиш қилинган анъанавий “Инсон учун” савдо-кўргазмаси бўлиб ўтади.

⚫️Мазкур тадбир ногиронлиги бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, шунингдек, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

⚫️2025 йилги кўргазма доирасида яна-да кенг кўламли иштирок, тижорат салоҳиятига эга лойиҳалар ва янги ҳамкорлик ташаббуслари тақдим этилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фуқаролар номига уларнинг хабарисиз жўнатмалар олиб келинганлиги ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлиги аниқланган тақдирда қандай тартиботлар амалга оширилади?

➖“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан шахсга доир маълумотлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Ўзга шахснинг номига унинг розилигисиз товарлар олиб келиш шу турдаги ҳуқуқбузарликлар турига кириб, бу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда божхона органлари томонидан ушбу курьерлик ташкилотларига нисбатан тегишли чора кўрилади.

Мазкур маълумотлардан фуқаролар божхона органлари томонидан яратилган “Е-тижорат” мобил иловаси орқали жисмноий шасхснинг шахий идентфикацион рақами орқали хабардор бўлиши ва божхона органларига мурожаат этиши мумкин.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Интернет дўконлар орқали харид қилинган товарлар халқаро курьерлик жўнатмалари орқали юборилганида божсиз олиб кириш нормаси қўлланиладими?

➖Албатта, белгиланган 200 АҚШ доллари миқдоридаги божсиз олиб кириш нормаси барча халқаро курьерлик жўнатмалари учун, шу жумладан, интернет дўконлар орқали харид қилинган товарларга нисбатан ҳам қўлланилади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жисмоний шахслар томонидан шахсий эхтиёж учун олиб кирилаётган товарларнинг қиймати божсиз олиб кириш нормасидан ортган тақдирда қандай йўл тутилади?

➖Қонунчилик талабларига асосан товарларнинг божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлган қисмига соддалаштирилган тартибда импорт божи, қўшилган қиймат ва акциз солиқлари ўрнига божхона қийматидан 30 % лекин ҳар бир кг учун 3 $ дан кам бўлмаган миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Шунингдек, йўловчилаар томонидан божсиз нормаларидан ортиқча олиб келинган товарлар учун тўловларни тўлай олмаса, ушбу товарларни чегара постларида вақтинча сақловга олиш жойлари ташкил этилган.

Мазкур товарларни йўловчилар томонидан 30 кун ичида тўловларни тўлаган ҳолда олиб киришлари ёки қайтариб олиб чиқиб кетишлари мумкин.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жисмоний шахслар томонидан шахсий эхтиёж учун олиб кирилаётган товарларнинг қиймати қай тартибда аниқланади?

➖ Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қиймати чеклар, квитанциялар ва (ёки) бошқа тижорат ҳужжатлари асосида аниқланади.

Шахс томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, мазкур товарларнинг қиймати божхона органлари томонидан ахборот дастурлари орқали илгари олиб кирилган шу турдаги товарларга оид мавжуд маълумотлар асосида аниқланади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чегара божхона постлари орқали тижорат товарларини “шахсий эҳтиёж учун” ниқоби остида олиб ўтилишига сабаб божхона ставкаларининг юқори эканлигидами?

➖Ўзбекистон Республикасида амалдаги божхона божи ставкалари ривожланган ва ривожланаётган давлатлар тажрибасига асосланган ҳолда “тариф эскалацияси” тамойили асосида белгиланган. Яъни:

⚫️Хом-ашёга 0 %дан 5 %гача;

⚫️Ярим-тайёр маҳсулотга 5 %дан 10 %гача;

⚫️Тайёр маҳсулотга эса 10 %дан юқори.

Етакчи ривожланган давлатлар бож-тариф сиёсати тажрибасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси бож-тариф сиёсатини такомиллаштиришда мамлакат айрим соҳаларида инвестицион жозибадорликни ошириш, шунингдек, миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида нисбатан юқори импорт божлари ставкаларини ҳамда аралаш ставкаларни белгилаш каби амалиётлардан фойдаланиб келинмоқда.

Шундай бўлсада, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг бож ставкаларининг ўрта арифметик қиймати 8 %ни ташкил қилади. 2017 йилгача бу 15.4 фоизни ташкил қиларди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📈 2025-2027 йилларда 303,6 млн кВт.соат электр энергияси ва 7,3 млн куб.метр табиий газ иқтисод қилиниши белгиланган

АОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокидаги брифингда энергия аудит таҳлили бўйича маълумот берилди:

⚫️“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Энергетика вазирлиги ва Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда энергия сарфи юқори бўлган 34 та корхоналарда энергия аудити ўтказилиши белгиланди. Шунингдек, энергия самарадорликни оширишга қаратилган энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш дастури ишлаб чиқилди.

⚫️Унга кўра 2025-2027 йилларда 303,6 млн кВт.соат электр энергияси ва 7,3 млн куб.метр табиий газни иқтисод қилиниши белгиланди.

⚫️Хусусан, белгиланган чораларни амалга ошириш натижасида 2025 йилда 43,5 млн кВт.соат электр энергияси ва 6,7 млн куб.метр табиий газ, 2026 йилда 121,2 млн. кВт соат электр энергияси ва 659 минг куб метр табиий газ ва 2027 йилда эса 138,9 млн. кВт соат электр энергияси иқтисод қилинади.

⚫️Жорий йилнинг январь-март ойларида 33,1 млн кВт соат электр энергияси ва 10,9 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

⚫️Шунингдек, бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига январь-март ойларида 606 минг кВт соат электр энергияси сарфи камайди.

⚫️Ташкилий-техник чора-тадбирлар, электр ускуналарни капитал таъмирлаш ҳисобига 10 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди.

⚫️ Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги “Bekobodsement” АЖда кўмир ёқилғисига ўтиши натижасида жорий йилнинг I-чорагида 10,9 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги қарор билан божсиз нормаларни қўллаш учун чет давлатда бўлиш муддати белгиланган. Буни аниқлаш қай тартибда амалга оширилади?

Бугунги кунда фуқароларнинг асосий оқими яни 76% и авто чегара божхона постлари орқали, 20%и авиа чегара божхона постлари орқали 4 %и эса темир йўл чегара божхона постлари орқали ҳаракатланади.

Кўриниб турибдики, юқорида таъкидлаганимдек, мазкур тартиб авто чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга айрим “ташмачи” шахсларни инобатга олмаганда, сезиларли таъсири бўлмайди.

Хозирги кунда, божхона органлари 50 га яқин авиакомпаниялар билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйган бўлиб, халқаро аэропортларда йўловчилар, уларнинг багажлари ва хорижда бўлган муддатлари тўғрисида маълумотлар улар хали республикага етиб келмасларидан туриб, божхона органларида мавжуд бўлади.

Бу эса, халқаро аэропортлар орқали харакатланувчи йўловчиларни рейслар оқими юқори бўлган вақтларда тезкорлик билан божхона назоратидан ўтказилишига имкон беради.

Қарорнинг айнан ушбу қисми яъни хорижий давлатларда 2-3 кун бўлиш тўрисидаги нормалар 2025 йил 20 июлдан кучга кириши сабабли ҳозирда ушбу жараёнга пухта тайёргарликка киришилган.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Россия дўстлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эндиликда автотураргоҳлар бўйича янги талабларга амал қилинади

2025-йил 24-февралдан бошлаб кучга кирган “Автотураргоҳлар” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига кўра кўп квартирали уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари ҳамда ижтимоий иншоотларда албатта автотураргоҳлар бўлиши талаб этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали келган саволларга жавоблар:

Янги тартиботлар билан ўтган даврдаги “10 доллар”лик норма бошқача кўринишда, яъни, чет элда бўлиш талаби тарзида қайтдими?

➖1️⃣дан мазкур қарор билан автомобилларда жойлашган чегара божхона постлари орқали жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириш нормаси ўзгартиришсиз қолдирилди яъни – 300 АҚШ доллари!

Фақат нотижорат мақсадларида ҳаракатланиш муддатлари белгиланди, ҳолос. Бу ҳам бўлса фақатгина бошқаларнинг юкларини маълум бир ҳақ эвазига олиб ўтиб бераётган яъни “ташмачилик” фаолияти билан шуғулланувчи шахсларгагина таъсир этади, холос.


2️⃣дан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 463-сонли қарори хали хам ўз кучида! Яъни, уни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Ушбу қарорда божхона тўловлари ундирилмайдиган 21 хил товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Показано 20 последних публикаций.