Hudud Inform


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни (мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ташкил этишга мораторий жорий қилинади;

➖ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан кўчмас мулк сотиб олиш, давлат функциясига ва давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос бўлмаган корхоналарни ташкил этиш ташаббуси билан чиқишга йўл қўйилмайди;

➖ бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;

➖ 2025 йил 1 майга қадар вазирлик ва идоралар раҳбарларининг хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик масалалари билан шахсан шуғулланадиган ўринбосарлари рўйхати тасдиқланади.

https://t.me/hudud_inform


💬 Орол денгизидаги экологик вазиятни яхшилаш борасидаги муҳим ташаббуслар тақдим этилди

✅Орол муаммоси бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланиб улгурди. Қорақалпоғистонда, “Орол туризми” халқаро ҳафталиги доирасида ўтказилган “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро конференцияси ҳам айнан ана шу глобал мавзуга бағишланди.

✅Конференцияда Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бош прокуратура, Туризм қўмитаси вакиллари, шунингдек, экологияга оид институтлар, таълим муассасалари мутахассислари, хорижлик экспертлар маърузалари ва тақдимотлари билан иштирок этиб, муҳим ташаббусларни илгари суришди.

✅Дастлаб Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди ва унда Орол денгизининг қуриб қолган қисмида экотизимни яхшилаш, мавжуд биохилма-хилликни сақлаб қолиш, илмий тақиқотлар ва инновацияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш, экологик фожиа оқибатларини юмшатиш ҳамда бартараф этиш учун тизимли инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бугуннинг кечиктириб бўлмас вазифаларидан ҳисобланиши таъкидланди.

✍️ Батафсил

https://t.me/hudud_inform


Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади.

Бўлажак музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

https://t.me/hudud_inform


💰 Саноат ярмаркасида 207,2 млрд сўмлик шартномалар имзоланди

✔️Маълумки, жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилди.

✔️Икки кун давом этган ярмаркада 300 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар 2,5 минг турдан ортиқ маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этишди.

✔️Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан 10 апрель куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ҳам ташкил этилиб, унда ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов қатнашди. Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.
Ярмаркада “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ҳам ўз стенди остида 50дан зиёд турдаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини намойиш этди.

✔️Шунингдек, импорт ҳажмларини қисқартириш мақсадида 200дан зиёд товарларни ўзлаштириш бўйича таклифлар ярмарка иштирокчиларига эътиборига ҳавола этилди. Бундан ташқари, 2024 йил ва 2025 йилнинг 1-чорагида саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш йўналишида амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан иштирокчилар учун тақдимот ҳам ўтказилди.

✔️Комбинатнинг ишлаб чиқариш фаолиятига зарур бўлган маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш мақсадида кунлик шартномалар имзоланиб, ярмарка якунида жами 207,2 млрд сўмлик шартномалар имзоланди.

✔️Хусусан, “CHIRCHIQ TRANSFORMATOR ZAVODI” МЧЖ билан ишлаб чиқаришни электр тармоқлари билан таъминлаш мақсадида импорт ўрнини босувчи ТРДН-63000/110-У1 турдаги трансформаторлар хариди, “MOTORS TEKNOLOJI” МЧЖ билан 130 тонналик ва 220 тонналик карьер самосваллари созлигини таъминлаш мақсадида импорт ўрнини босувчи ички ёнув двигателлари хариди, “PROFIT DISTRIBUTION” МЧЖ билан ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган натрий сульфид кимёвий маҳсулоти хариди бўйича шартномалар имзоланди.

✔️Шунингдек, ОКМК ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида 2025 йил 21 апрель ҳолатига кооперация портали орқали жами 900 млрд сўмлик шартномалар имзоланган.

https://t.me/hudud_inform


2025 йил 22 апрел куни Тошкент ноширлик-матбаа техникумига Жиангсу Савдо касб-ҳунар институтининг вице презинденти Жу Чангзхи ҳамда префессор-ўқитувчилар ташриф буюрди.

Ташриф давомида техникумнинг мавжуд йўналишлари, моддий техник базаси ва яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишдилар.

https://t.me/hudud_inform


❗️ОКМКда Финляндия тажрибаси асосида оқава сувларни тозалаш бўйича илк пилот лойиҳа амалга оширилмоқда

Бу ҳақда Олмалиқ кон-металлургия комбинатини ахборот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси ва "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили" давлат дастури доирасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида инновацион ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи бор кислотали ва ишқорли оқава сувларни тозалашда Финляндиянинг “EPSE OY” технологияси жорий этилди. 2024 йилда ушбу лойиҳа Инновацион ривожланиш агентлиги, EPSE OY компанияси ва ОКМК ўртасидаги шартнома асосида бошланган.

Пилот қурилма Ангрен кон бошқармасига ўрнатилди ва синов ишлари олиб борилмоқда. Ушбу технология оҳак сарфини 60% га қисқартиради, тозалаш самарадорлигини 99,5% гача етказиши ҳамда рангли металларни ажратиб олиш имконини яратади.

Лойиҳа натижаларига кўра, ушбу тажриба келгусида бошқа саноат корхоналарида ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.

https://t.me/hudud_inform


Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди.

Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади.

Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари йўналишларида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса ҳисобланади.

Шунингдек, фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

https://t.me/hudud_inform


Ўзбекистон Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди

🔘Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) вольфрам саноатининг энг нуфузли ташкилоти – Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA)нинг тўлақонли аъзосига айланди.

🔘Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA) 1988 йилда ташкил этилган бўлиб, вольфрам бозорини ўрганиш, тартибга солиш мониторинги ва илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

🔘Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси вольфрам қазиб олиш, қайта ишлаш ва истеъмол бозорларини чуқур таҳлил қилиш, соҳага рақамли ва аналитик ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар ва барқарор ечимларни илгари суриш билан шуғулланади.

🔘Бугунги кунда ITIA Япония, Германия, Австрия каби технологик етакчи давлатларнинг йирик компаниялари ҳамда илмий марказларини ўз атрофига бирлаштирган.

🔘Ўзбекистон технологик металлар комбинати ушбу ташкилотга қўшилиш орқали жаҳон вольфрам саноатининг барқарор иштирокчисига айланди. Аъзолик эса ЎзТМКга глобал бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик ҳисоботларни олиш ҳамда йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.

🔘Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг мазкур ташкилот аъзолигига қабул қилиниши Олмалиқ кон- металлургия комбинати томонидан 2022 йил декабрь ойида Ингичка бойитиш фабрикасининг биринчи навбати ишга туширилиши ва республикада илк маротаба вольфрам таркибли техноген чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси саноат миқёсида йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб этди.

🔘Янги технологиянинг саноатга татбиқ этилиши натижасида 2022 йилнинг август ойида Ингичка конида илк маҳсулот олинди ҳамда бу маҳсулотга халқаро сертификат берилди. 2024 йилда эса Ингичка бойитиш фабрикасининг иккинчи навбати ишга туширилди.

🔘Бугунги кунда ЎзТМК йилига 300 тонна вольфрам концентрати ишлаб чиқарилмоқда.

https://t.me/hudud_inform


Шавкат Мирзиёев Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади.

https://t.me/hudud_inform


#Қашқадарё Ҳокимликлар расмий веб-сайтлари фаолиятини Ҳукумат порталида йўлга қўйиш бўйича ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 54-сон қарорига асосан 2025 йил 1 мартдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фақатгина “Ягона дарча” тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали (Ягона платформа)да юритилиши белгиланган.

Шу боис, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, ҳокимнинг Рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси, "UZINFOCOM"дан масъул ва мутахассислар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Ахборот хизмати раҳбарлари иштирокида қарор ижросини таъминлаш юзасидан ўқув-семинари бўлиб ўтди.


Мазкур семинарда "UZINFOCOM" мутахассислари томонидан ҳокимликлар веб-сайтини “Ягона дарча” тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати порталида юритилиши бўйича кўрсатма ва тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари Ахборот хизмати раҳбарлари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилиб, бу борада тизимли равишда ишларни ташкил этиш белгилаб олинди.

https://t.me/hudud_inform


Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийсига Исломбек Исмоилов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан, футболчилар эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

https://t.me/hudud_inform


❗️Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасининг фаолияти тартибга солинди


Ҳукумат қарори (245-сон, 19.04.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰Низом Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.

✔️Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади, жумладан:

🔸касбий таълим ташкилотларининг ўқув-методик таъминотини мустаҳкамлаш, ўқув адабиётларини яратиш, чоп этиш ва уларнинг китоб фондини тўлдириш;

🔸“Касбий таълим” платформасини ишлаб чиқиш ва унинг лозим даражада ишлашини таъминлаш;

🔸педагог кадрлар ёки ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш.

📌Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун Кенгаш ташкил этилади.

📝Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарларни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

https://t.me/hudud_inform


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги

https://t.me/hudud_inform


Зиёвиддин Бадриддинов Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

У 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

https://t.me/hudud_inform


Асадулла Қаюмов “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” бошқарув раиси этиб тайинланди.

Шу муносабат билан у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

https://t.me/hudud_inform


🏆 Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси У-17 Осиё кубоги ғолиби

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси У-17 Осиё кубоги финал учрашувида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Якунда ҳамюртларимиз иродали, 0:2 ҳисобида ғалабага эришиб, U-17 Осиё кубогини қўлга киритди.

2 футболчи кам бўлиб ўйнаётганимизга қарамай, вакилларимиз ажойиб ўйин намойиш қилди.

https://t.me/hudud_inform


📊 Ookla: Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғонага юқорилаган

Жаҳоннинг нуфузли “Speedtest Global Index” рейтингига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги янада яхшиланиб бормоқда.

Ўзбекистонда интернет инфратузилмасини ривожлантириш, унинг қамровини кенгайтириш ва фойдаланувчилар учун юқори сифатли хизматларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Бу динамика мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтишдаги илдам қадамларидан бири сифатида эътироф этилади.

📶 Speedtest Global Index натижаларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 133-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йил январ ҳолатига кўра, мамлакат ушбу рейтингда 68-ўринга кўтарилган. Шу тариқа Ўзбекистон 2020 йилдан бери 65 поғонага юқорилаган.

🛜 Маълумот учун: “Оокла” – глобал интернет тезлигини ўлчаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланадиган етакчи ташкилот бўлиб, 2006 йилда ташкил этилган. У Speedtest платформаси орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга интернет тезлигини текшириш имкониятини беради. Ташкилот ҳар ой “Speedtest Global Index” рейтингини янгилаб, дунёдаги мобил ва симли интернет тезликларини таққослаб боради.

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати расмий баёноти

❗️ Наманганда 1 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда тўловларсиз ичимлик сувидан фойдаланилган.

❗️ Навоийда сув таъминоти ходими хизмат ваколатига кирмаган ҳолда, хусусий корхона раҳбаридан 271 миллион сўмлик “зарарни бартараф этиш” мақсадида пул маблағи талаб қилиб олаётганда қўлга олинди.

❗️ “Наманган спорт комплекси” МЧЖ томонидан жамиятга тегишли спорт мажмуаси эҳтиёжлари учун 2023-йил 1-мартдан 2025-йил 11-мартга қадар ичимлик суви тармоғига ҳеч қандай шартнома ва ҳисоблагичсиз ўзбошимчалик билан уланиб, 350 миллион сўмга яқин ичимлик сувидан ноқонуний равишда фойдаланганлик ҳолати қайд этилган.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари борасида Наманган ва Навоий вилоятларида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан батафсил маълумот «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг расмий баёнотида

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Покистонда ўтказилган VIII Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида рекорд натижа билан ғолиб бўлди.

Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 90 км (60 соат вақт ичида)гача бўлган маршрутни махсус машқларни бажарган ҳолда босиб ўтди.

Жамоамиз вазифаларни мувафаққиятли бажариб, маррага биринчи бўлиб етиб келиди (46 соат 44 дақиқа). Шунингдек, жамоа ярадорни тўлиқ анжом-аслаҳалар билан эвакуация қилиш (5 км масофага югуриш) вазифасини 34 дақиқа 15 сонияда бажариб, мусобақа рекордини ўрнатди.

Мусобақада жами 14 та давлатдан 31 та жамоа беллашди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Ўзбекистон (95% натижа), 2-ўринни Хитой (74% натижа), 3-ўринни Баҳрайн (65% натижа) эгаллади.

https://t.me/hudud_inform

Показано 19 последних публикаций.