Ватан ишқини қалбига жо этган Бобур
14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун
Ҳар бир халқнинг тарихий ва маданий-миллий қиёфасини белгилайдиган буюк шахслари, олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, истеъдодли саркарда, Ҳиндистонда 332 йил ҳукм сурган Бобурийлар сулоласининг асосчиси сифатида бутун дунёга маълум ва машҳур дилбар шахсдир.
Қолаверса, Бобур фақиҳ, тилшунос, санъатшунос, этнограф, ҳайвонот ва набобат оламининг билимдони сифатида ҳам ўз давридаёқ ном қозонган.
Бизни ижтимоий тармоқдаги ьанзилларимизда кузатиб боринг.
rel='nofollow'>📚t.me/ulugnortakm
👉🏻https://www.facebook.com/ulugnortakmuz
👉🏻https://www.instagram.com/ulugnortakm1/

Бобур 1483 йили 14 февралда Андижон шаҳрида, Фарғона улусининг ҳокими Умаршайх Мирзо ва асли чингизийлардан бўлган малика Қутлуғ Нигор Хоним оиласида дунёга келади. «Бобур» сўзи форсий тилидан «бабр», яъни «барс»,«йўлбарс» деган маънони билдиради. Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо Соҳибқирон Амир Темур авлодидан. Амир Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ Мирзонинг эвараси бўлган. Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор-Хоним мўғул хонларидан бири Юнусхоннинг қизи бўлган.