Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали
Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)
Реклама: +99 878-150-02-02 (432)
Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


📁#Инфографика:Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан 2025 йил январь ойидаги савдоси

📍2025 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг 36,5% МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.

✔️Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январь ойида 14,5%га ўсиб, $1,6 млрд. ташкил этди.

◼️экспорт – $602,8 млн. (+11,8%)
◼️импорт – $1 млрд. (+16,1%)

✔️МДҲ мамлакатлари билан савдо айланмасида энг кўп улушлар Россия (49%), Қозоғистон (19%), Туркманистон (4%) ва Қирғизистон (3%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Батафсил:

ўзб
review.uz/oz/o5i
рус review.uz/o5i
инг
review.uz/en/o5i

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📚 Буюк Бобурнинг “Бобурнома” ва “Мубайян” асарларида адолатли солиқ сиёсатининг ишлаб чиқилиши

Бобурнинг солиқ сиёсати ҳақидаги фикр-мулоҳазалари унинг “Мубайян” асарининг “Закот” номли китобида батафсил ишлаб чиқилган. Мазкур мақолада айнан мана шу асарга кенгроқ эътибор берилган.

Закот тўланиши керак бўлган барча мол, яъни маҳсулотлар тўрт қисм (гуруҳ)га бўлинади:

Биринчи гуруҳи “нақдина” деб аталади ва унга нақд шаклдаги пул ва моллар киради.
Иккинчи гуруҳ “савоийм” яйловлардаги чорва молларидан иборат.
Тижорат моллари учинчи гуруҳни ташкил этади.
Тўртинчи гуруҳни эса “ердан чиқадиган нарсалар”, яъни деҳқончилик маҳсулотлари ташкил этади.

💬 “Нақдина” гуруҳига тилла ва кумуш киритилган. Олтиннинг инсоннинг эҳтиёжидан ортган қисми 93,6 грамм бўлса, ундан ярим мисқол ёки 12 қийрот закот тўланади. Бу бугунги кунда 2,34 граммга тенг бўлади.

👔Бобур Ҳазратлари закот берилиши керак бўлган шахсларни Аллоҳ таъоло (Қуръони каримда) саккизта деб айтган, деб таъкидлаган ва уларнинг мазмунини тушунтириб берган.👔


🗣 Закот фақир, мискин, омил (закот, ушр ва хирижни йиғувчи киши), муаллафатул-қулуб (қалблари дўст қилинадиган кишилар), мукотаб (озод бўлиши ҳақида хожаси билан аҳдлашиб, ўз қимматига кафил бўлган қул), қарздор муҳтож, (Аллоҳ йўлидаги) аскарлар ва ҳожилар (яъни, фи сабил)дан иборат саккизта гуруҳга бўлинади.

Мақолани "Иқтисодий шарҳ" журналининг 3-сонида тўлиқ ўқишингиз мумкин.

Одил Олимжонов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №3/2025

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/cd9

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2025 йил январь ойидаги савдо алоқаси

📈 2025 йил январь ойида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажми 464,8 млн долларга етди, бу умумий ташқи савдо ҳажмининг 10,3%ини ташкил этади.

➡️Экспорт ҳажми $132,9 млн.
⬅️Импорт ҳажми $332 млн.

📊Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистон ҳиссасига – 67%, қолган қисми: Туркманистон14%, Қирғизистон11% ва Тожикистон8% тўғри келади.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/86k
рус review.uz/86k
инг
review.uz/en/86k

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🗺Ўзбекистонда инклюзив туризмнинг рақамли трансформацияси

▶️Amadeus компанияси маълумотларига кўра, сўнгги бир неча йил ичида Европа ва АҚШда инклюзив саёҳатлар бозорининг потенциал ҳажми 70 млрд долларни ташкил этди, ЕИда эса 2025 йилга келиб инклюзив туризмдан эҳтимолий даромадлар 88,6 млрд еврога етиши мумкин.

🔝Инклюзив туризмни имконияти чекланган одамларни реабилитация қилиш мақсадида уларни туризм воситалари билан интеграция қилиш жараёни деб аташ мумкин. Маълумот учун қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда имконияти чекланган шахслар сони мамлакат умумий аҳолисининг қарийб 13,5 фоизини ташкил этади.

💵Жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, 2025 йилга бориб транспорт хизматларидаги рақамли сервис хавфсизликни ошириш, мижозларга хизмат кўрсатиш вақтини ва харажатларни камайтириш ҳисобига қўшимча 300 млрд доллардан зиёд даромад олади.

📌Янги саноат инқилоби ва “Туризм 4,0” концепцияси туризм индустриясида рақамли формат иштирокчилари ўртасида барқарор алоқалар тизимини рағбатлантиришга, шу орқали инклюзив туризм уфқларини кенгайтиришга асосланган.

Мақолада ўқишингиз мумкин:

Инклюзив туризм
Инклюзив туризм жабҳалари
Ўзбекистонда ривожланиши
Рақамли технологиялар имкониятлари
Қўлланилишига мисоллар

Умида Нарзуллаева,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ илмий-тадқиқотлар институти
"Иқтисодий шарҳ" журнали №7/2024

Батафсил:
ўзб
review.uz/oz/982
рус review.uz/982

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿🇫🇷 Инфографика: Франция билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик

💬 Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири Франция бизнесининг, масалан, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги фаолиятини кенгайтиришдир.

Озиқ-овқат ва фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги, виночилик, Ўзбекистон туризм инфратузилмасини ривожлантиришда инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари мавжуд.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/jab
рус review.uz/jab
инг
review.uz/en/jab

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿🇫🇷 Инфографика: Франция билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик

1️⃣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни таҳлил қилди, шунингдек, ушбу соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш салоҳиятини баҳолади
.

📶 2017-2024 йилларда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,4 баробарга, 257,2 млн доллардан (2017 й.) 1,13 млрд долларга (2024 й.) ошди.

🔝 2024 йилда экспорт 795,1 млн.долларни ташкил этди.
🔝 2024 йилда импорт 336 млн. долларни ташкил.

📊Ўзбекистонда Франция инвестицияси иштирокида 50 та корхона фаолият юритмоқда.

🪧 2017-2024 йилларда Франциядан Ўзбекистонга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 654 млн долларга етди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/jab
рус review.uz/jab
инг
review.uz/en/jab

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🏠2025 йил февраль ойида Ўзбекистонда бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой хариди учун фойдали ипотека кредитлари рейтинги

"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти энг фойдали ипотека кредитлари рейтингини тайёрлади.

1️⃣Бирламчи бозорда ипотека

✔️ Ўзбекистондаги 39 та банкдан 21 та банк ипотека кредити ажратаётгани маълум бўлди.

❌ Бирламчи бозорда 18 та банк ипотека кредитлари тақдим этмайди.

📈 Таҳлил натижаларига кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун бирламчи кўчмас мулк бозорида энг паст йиллик фоиз ставкасини тақдим этиш билан «BRB» етакчиликни эгаллади.

2️⃣ Иккиламчи бозорда ипотека

✔️ Ўзбекистондаги 39 та банкдан 13 та банк иккиламчи бозор учун ипотека кредити ажратаётгани маълум бўлди.

📈 Ушбу гуруҳда «Microcredit bank» «O‘zsanoatqurilishbank» ва «O‘zbekiston Milliy banki» илк учликни эгаллади.

📊 Ҳудудлар ва Тошкент шаҳридаги бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорларида энг фойдали истеъмол кредитларига эга бўлган барча ТОП банклар билан бизнинг шарҳимизда танишинг:
⬇️⬇️⬇️
Батафсил:
ўзб
review.uz/oz/xv8

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2025 йил январь ойидаги ташқи савдоси

📶2025 йил январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,5 млрд. долларни (+7,1%) ташкил этди,

➡️ТСАда экспорт ҳажми 1,3 млрд. долларни (+14,1%) ташкил қилди.

✔️Экспорт таркибида товарлар 807,9 млн долларни, хизматлар эса 492,1 млн долларни ташкил этди.

⬅️ТСАда импорт ҳажми 3,2 млрд. долларни (+4,4) ташкил этди.

✔️Шу билан бирга, 2,9 млрд долларлик товарлар, 332,8 млн долларлик хизматлар импорт қилинди.

Батафсил:
ўзб
review.uz/oz/qzj
рус review.uz/qzj
инг
review.uz/en/qzj

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🥗 Ўзбекистонда овқатланишнинг хусусиятлари

Барқарор ривожланишнинг асосий омилларидан бири тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилишдир. Соғлом овқатланиш инсон ҳаётининг дастлабки даврларидан бошлаб тўғри эмизишдан бошланади.

👫 Мавжуд маълумотларга кўра, озиқ-овқат етишмаслиги болалар ва ўсмирларнинг мия фаолияти ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Етарлича хилма-хил бўлмаган рацион ҳамда номунтазам овқатланиш ёш болаларда зарур витаминлар ва минераллар етишмаслигига, ривожланиш секинлашишига, касалланиш ва ўлим ҳолатларининг ошишига олиб келади.

🫂 Ўзбекистонда болаларнинг бўйи ва тана вазни бўйича ривожланиши жаҳон ва Марказий Осиё давлатлари бўйича ўртача кўрсаткичдан яхшироқ, лекин ривожланган мамлакатларнинг кўрсаткичидан ёмонроқ.

🥚 Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган кундалик рационда 46 турдаги маҳсулотдан 21 тасини белгиланган миқдордан ортиқ истеъмол қилади. Кам таъминланган оилалар 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотини тавсия этилган нормадан кўпроқ истеъмол қилиши қайд этилган.

⏰ Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача суткалик калория истеъмоли 2799 ккал, аҳолининг кам таъминланган қатлами учун 2437 ккал.

Мақолада ўқишингиз мумкин:

Ўтказилган таҳлилни баҳолаш
Болаларнинг овқатланиши
Миллий овқатланиш хусусиятлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари

Ахмаджон Нуруллаев,
Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти
"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/15g

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🪩март байрами муносабати билан "Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти сизни гендер муаммолари ва илм-фан, санъат, бизнес ҳамда технологияга қўшган ҳиссаси янги имкониятлар очадиган ва авлодларни илҳомлантирадиган таниқли аёллар ҳақидаги нашрларни ўқишга таклиф қилади:

Дилором Йўлдошева: Илҳомлантирувчи ва таъсирли аёл

Тикувчиликка ёшликдан қизиққанлигим, тўгаракларга қатнаб, бу касбни ўрганганлигим ҳақида олдинроқ айтиб ўтдим. Тадбиркорликни тикувчилик бўйича бошлаганимнинг биринчи сабаби шунда. Иккинчи сабаб эса менинг ногиронлик ҳолатимда бу ишни бемалол бажара олишимда эди.


Фаолиятимни аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга бағишладим

Бугунги кунда Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Сайёҳлик ва туризм иқтисодий ривожланишнинг муҳим драйвери эканлиги маълум. Туризмда янги иш ўринлари яратилиши ижтимоий ривожланишга ҳам эш бўлади. У кўплаб кишилар ва соҳаларни ўз ичига олувчи ижобий циклдир.


Янгиҳаёт туман ҳокимининг “Ёрқин ҳаёт” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Дилноза Умарова билан суҳбат

Ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиш шарафли бўлиш билан бир қаторда жуда масъулиятли ва оғир вазифа. Бу вазифа нафақат ваколатлар доирасида иш олиб бориш, балки одамлар билан ишлашда уларнинг дардини тинглаш, муаммоларига ечим топиш, кайфиятини кўтариш, маҳалла осойишталигини таъминлашни талаб қилади.


Ўзини ўзи банд қилиш – аёллар иқтисодий фаоллигини оширишда самарали имконият

Фаолият тури бўйича аёлларнинг ўзини ўзи банд қилишини таҳлил қилганимизда мебель таъмирлаш, электр монтаж ишлари, металл буюмларини таъмирлаш, темирчилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш, пойабзал ва галантерея буюмларини таъмирлаш, лойдан тандир тайёрлаш, кулолчилик, тери хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш, киберспорт каби фаолиятлар аёллар орасида оммалашаётганини кузатишимиз мумкин.


Аёллар ва қонун Жаҳон банки баҳолашларида

Оналикни муҳофаза қилиш ва бола парвариши бўйича таътилнинг амалдаги тизими аёлларнинг иш билан таъминланишини қийинлаштириб, уларни уч йилгача таътилда қолишга мажбур қилмоқда, бу эса уларнинг малакасига салбий таъсир кўрсатмоқда.


Нуссбаумнинг “Сиёсий ҳиссиётлар” китоби

2013 йилда америкалик файласуф, Чикаго университетининг ҳуқуқ ва этика профессори Марта Нуссбаумнинг “Сиёсий ҳиссиётлар. Нега муҳаббат адолат учун муҳим?” китоби чоп этилди. Китобда ҳақиқий адолатни таъминлашда нима учун айнан муҳаббат муҳим ўрин тутиши ҳақида мулоҳаза юритилган.


Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


💐Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази барча аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклайди!

✨Сизларга бахт, фаровонлик, мустаҳкам соғлиқ ва орзуларингиз рўёбга чиқишини тилайди!

© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🚗 Қисқа муддатда фаолликнинг ўсиши – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида Ўзбекистон автомобил бозоридаги тенденциялар

➡️ Январ ойида сотувлар ўтган ойга нисбатан 9,5%га ошиб, 78,6 мингта автомобилни ташкил этди, бу бозорда фаолликнинг тикланганлигини кўрсатмоқда.

1️⃣бозор. Ўзбекистоннинг енгил автомобиллар бирламчи бозорида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Янги енгил автомобиллар савдоси 18,5%га ўсди, бу ўтган ойга нисбатан 4,1 минг донага кўпдир.

📊Ушбу бозор сегментидаги фаоллик йиллик кўринишда 15%га камайди.

🚙 бозор. Йил бошида хорижда ишлаб чиқарилган янги ва фойдаланилган енгил автомобиллар бозорида савдо ҳажми сезиларли даражада ошгани кузатилди. Январь ойида ушбу сегментдаги фаоллик 21%га ўсди, бу 4,9 мингта хорижий автомобил сотувига тўғри келади.

Янги ва фойдаланилган енгил эллектромобиллар сегменти фаоллик ўсишини кўрсатмоқда. Йил бошида сотувлар 5,5 минг дона автомобилни ташкил этиб, 24%га ўсди.

📈 Фойдаланилган енгил электромобилларга келсак, уларнинг савдоси йил давомида 3,1 баробар, янгилари эса 1,3 баробар ошди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/jyg
рус review.uz/jyg
инг
review.uz/en/jyg

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🏠 Йил бошидан кўчмас мулк бозори ўз мавқеини мустаҳкамламоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

🔍 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан кўчмас мулк бозоридаги вазият мунтазам таҳлил қилиб борилади.

📈 Январь ойидан кўчмас мулк бозорида фаоллик тикланаётганини кузатиш мумкин. Мазкур ойда олди-сотди шартномалари сони 25,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йил январь ойига нисбатан 17,4%га кўпайган.

📊 Йил бошидан кўчмас мулк олди-сотди динамикаси айрим ҳудудларида ижобий тенденцияни кўрсатди. Энг сезиларли ўсиш Жиззах вилоятида қайд этилиб, сотувлар 44%га ошган, шунингдек, Навоий вилоятида 36%га ўсган.
Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозори умумий ҳажмининг 28%ни ташкил этиб, битимлар сони 18%га ўсган.

📉 Январь ойида республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари ўртача 0,3%га ошиб, ўтган йилга нисбатан 4,6%га ўсди.

📉 Январь ойида Тошкент шаҳридаги ижара бозорида фаоллик бироз пасайган. Ўртача ижара нархи 8,1 долларни (бир квадрат метр учун) ташкил этди.

Жалолиддин Усмонов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Батафсил:

ўзб
review.uz/oz/pwe
рус review.uz/pwe
инг
review.uz/en/pwe

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📈 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 6,2 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2025 йилнинг биринчи чораги учун Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш прогнозини тақдим этди.

📊 Мавжуд маълумотлар ва тенденциялардан келиб чиқиб, 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 6,2%ни ташкил этиши кутилмоқда.

Иқтисодий ўсишнинг прогноз қилинган диапазони 6,0%дан 6,4%гача.

🖋 Ноукастинг — иқтисодиётдаги ўзгаришларга тез жавоб бериш ва келажакдаги тенденцияларни башорат қилиш имконини берувчи кенг қамровли маълумотларни таҳлил қилишга асосланган усул.

Батафсил
:
ўзб review.uz/oz/xxq
рус review.uz/xxq
инг review.uz/en/xxq

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


⚙️ Маъмурий бошқарув эволюцияси ва хавфлари

Давлат аппаратининг бизнес ва жамиятга таъсири асосан унинг ихтиёридаги тақсимлаш ва ресурсларни бошқариш (шу жумладан, табиий ресурсларни), рухсат бериш ва мажбур қилиш, куч ишлатиш механизмлари самараси билан белгиланади.

✂️ 1990 йилларнинг иккинчи ярмида қўшни мамлакатларда тартибсиз ва бирон стратегиясиз амалга оширилган турли хусусийлаштириш дастурлари ортидан ҳаддан ташқари бойиб кетган бизнес элитаси пайдо бўлиб, улар сиёсатга актив аралашиб, “бозор ва эркин рақобат ҳамма нарсани ҳал қилади” шиори остида ҳокимиятни ҳам қўлга ола бошладилар.

📝 Агар мамлакатимизда ўтган 33 йил давомида қўлланилган иқтисодий бошқарув услубларини таҳлил қиладиган бўлсак, ўтиш даврига хос бўлган баъзи бир умумий хислатларни кўришимиз мумкин бўлиб, биз буларни “ўтиш даврининг болалик касалликлари” деб номлаган бўлар эдик.

💬 Бизнес таъсири омиллари орасида “катта солиқ тўловчиси” деган мезонни кўрмайсиз. Чунки бу омил давлатнинг ва унинг амалдорларининг тактик мақсадларига бирданига таъсир қилмайди.

💬 Аввалига давлатнинг ўта марказлашган бошқарув тизимига монандлик билдирган халқнинг кайфияти 2000 йилларнинг бошларига келиб, бироз ўзгара бошлади.

Абдулла Абдуқодиров
Иқтисод фанлари номзоди
"Иқтисодий шарҳ" журнали №10/2024

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/dbs
рус
review.uz/dbs
инг
review.uz/en/dbs

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿🇬🇪 Инфографика: Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

1️⃣Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Иқтисодий
тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 8 йилдаги Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилувчи инфографика тайёрлади.

📶 2017-2024 йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш 89,1 млн доллардан (2017 йилда) 325,7 млн долларга (2024 йилда) 3,7 баробар ошди.

🔝 Экспорт 8,7%га ошиб, 72 млн долларни (2023 й. – $66,2 млн.) ташкил этди.

🔝 Импорт 62,5%га ошиб, 253,7 млн долларни (2023 й. – $156,1 млн.) ташкил этди.

📊 Ўзбекистонда Грузия инвестициялари иштирокидаги 69 корхона рўйхатга олинган.

🪧 2017-2024 йиллар давомида Грузиянинг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари ва кредитларининг умумий ҳажми 4,6 млн долларни ташкил этди.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/iq5
рус review.uz/iq5
инг
review.uz/en/iq5

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin

Показано 16 последних публикаций.