🪩❤март байрами муносабати билан "Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти сизни гендер муаммолари ва илм-фан, санъат, бизнес ҳамда технологияга қўшган ҳиссаси янги имкониятлар очадиган ва авлодларни илҳомлантирадиган таниқли аёллар ҳақидаги нашрларни ўқишга таклиф қилади:
✔ Дилором Йўлдошева: Илҳомлантирувчи ва таъсирли аёл
✔ Фаолиятимни аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга бағишладим
✔Янгиҳаёт туман ҳокимининг “Ёрқин ҳаёт” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Дилноза Умарова билан суҳбат
✔ Ўзини ўзи банд қилиш – аёллар иқтисодий фаоллигини оширишда самарали имконият
✔ Аёллар ва қонун Жаҳон банки баҳолашларида
✔Нуссбаумнинг “Сиёсий ҳиссиётлар” китоби
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin
✔ Дилором Йўлдошева: Илҳомлантирувчи ва таъсирли аёл
Тикувчиликка ёшликдан қизиққанлигим, тўгаракларга қатнаб, бу касбни ўрганганлигим ҳақида олдинроқ айтиб ўтдим. Тадбиркорликни тикувчилик бўйича бошлаганимнинг биринчи сабаби шунда. Иккинчи сабаб эса менинг ногиронлик ҳолатимда бу ишни бемалол бажара олишимда эди.
✔ Фаолиятимни аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга бағишладим
Бугунги кунда Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Сайёҳлик ва туризм иқтисодий ривожланишнинг муҳим драйвери эканлиги маълум. Туризмда янги иш ўринлари яратилиши ижтимоий ривожланишга ҳам эш бўлади. У кўплаб кишилар ва соҳаларни ўз ичига олувчи ижобий циклдир.
✔Янгиҳаёт туман ҳокимининг “Ёрқин ҳаёт” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Дилноза Умарова билан суҳбат
Ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиш шарафли бўлиш билан бир қаторда жуда масъулиятли ва оғир вазифа. Бу вазифа нафақат ваколатлар доирасида иш олиб бориш, балки одамлар билан ишлашда уларнинг дардини тинглаш, муаммоларига ечим топиш, кайфиятини кўтариш, маҳалла осойишталигини таъминлашни талаб қилади.
✔ Ўзини ўзи банд қилиш – аёллар иқтисодий фаоллигини оширишда самарали имконият
Фаолият тури бўйича аёлларнинг ўзини ўзи банд қилишини таҳлил қилганимизда мебель таъмирлаш, электр монтаж ишлари, металл буюмларини таъмирлаш, темирчилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш, пойабзал ва галантерея буюмларини таъмирлаш, лойдан тандир тайёрлаш, кулолчилик, тери хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш, киберспорт каби фаолиятлар аёллар орасида оммалашаётганини кузатишимиз мумкин.
✔ Аёллар ва қонун Жаҳон банки баҳолашларида
Оналикни муҳофаза қилиш ва бола парвариши бўйича таътилнинг амалдаги тизими аёлларнинг иш билан таъминланишини қийинлаштириб, уларни уч йилгача таътилда қолишга мажбур қилмоқда, бу эса уларнинг малакасига салбий таъсир кўрсатмоқда.
✔Нуссбаумнинг “Сиёсий ҳиссиётлар” китоби
2013 йилда америкалик файласуф, Чикаго университетининг ҳуқуқ ва этика профессори Марта Нуссбаумнинг “Сиёсий ҳиссиётлар. Нега муҳаббат адолат учун муҳим?” китоби чоп этилди. Китобда ҳақиқий адолатни таъминлашда нима учун айнан муҳаббат муҳим ўрин тутиши ҳақида мулоҳаза юритилган.
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin