Перезагрузка


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


бунёд этиш учун бузиш керак
@alex_beda

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


The picture appeared on August 5, 1948, on the front page of the "Vidette-Messenger," the regional newspaper for Porter County in the US state of Indiana. There was a short caption:

"A large 'For Sale' sign in a Chicago yard silently tells the tragic story of Mr. and Mrs. Chalifoux, who are facing eviction from their apartment. Seeing no other way out, the unemployed coal driver and his wife have decided to sell their children. Lucille Chalifoux turns her head away from the camera while her children look on in amazement. On the upper step sit Lana, 6, and Rae, 5. Below are Milton, 4, and Sue Ellen, 2."

болаларга кўп раҳмим келади. уларни териси юпқа жуда, жароҳатлари жуда чуқур бўлади ва бутун умрга қолади


бунда бари Азизлар ҳақида

иннанкейин, ўзбек ёзувчисини тушуниш учун шунчаки ўзбек бўлиб Ўзбекистонда яшашнинг ўзи кифоя




Дўстлар, кимдир Аждарни ўқияптими?

Манам четдан биринчи фидбаклани қабул қиволяпман. Биринчидан, ёқимли – яхшими-ёмонми фикр эшитиш. фикр одамни ўстиради, ҳар тугул манга оғирлик қимаган ҳеч қачон. ман нимани ёзганимни биламан, отти калласидай эгойим мани эзилиб қолишдан асрашига ишонаман, яъни бу ёмон фикр учун эди.

иккинчидан, баъзида ўйланиб қоласан, тепада ман ёзган ҳамма нарсамни биламан, дедим – аммо бу ўша эгони гапи, аслида ман шунчаки кичкинагина одамчаман ва маниям билганим чегараланган. ман бундай фидбеклардан ўсаман, нималарнидир ажратиб оламан – табиийки, ўзимни интеллектим даражасида

масалан, аждар 2 ни ўқиган муҳарририм эврилишнинг охирини тушунтириб берди манга – илон, аждар, мастон ва ЮҲО! Юҳони ютиб бўлмайди деди у. Кейин у ўшандан идеяни суғириб олиб, биз ўзимизнинг катталаримизни юҳога айлантириб қўямиз деди. Бу фикр!

Азизларни ўқиган маркетингдаги қиз Мадина эса менга уни туғилиш билан боғлади – она қорни билан. Ахир улар қон бн озиқланади, кейин бошқа дунёга чиқади, у ердан қайтмайди ва ҳаммаси – Азиз! она учун қорнидаги ҳамма боласи азиз, деди у. Бу энди тасаввурнинг катталигидан – мани тасаввурим етмаган ерга уники етди.

шунақа, хуллас.

сизлар нима фикрдасизлар. аямасдан тепкилайверинглар, беҳижолат. кейин ҳафтани шанба куни бир суҳбат уюштириш ниятим бор. китоб ҳақида гаплашамиз


Алишер Файзуллаев ҳикояларига тушунмадим. "Аждар сайёраси" китобига киритилган 15 та ҳикоядан "Уроборос", "Восита", "Ёбондаги бола", "Балиқ йили"ни айтмаса, қолганларига тишим ўтмади.

Балки, тимсоллар орқали нимадир демоқчи бўлгандир. Аммо ўша тимсол ҳам оқибатда маъно ташиши керак-ку. Тўғри, "Аждар сайёраси-2", "Кечирасиз, мумкинми?!" каби ҳикоялардан астойдил бош қотирсангиз маъно чиқади. Шундаям, ғира-шира.

Муаллиф ҳикоя ёзиш техникасини яхши ўзлаштиргани кўриниб турибди. Лекин нимани ёзаётганини ўзидан бошқалар тушунармикан? Шакл ортидан қувиб, маъно-мантиқни унутиб қўймаганми?

Бизда ҳозир фалончининг ёзганини тушунмадим ёки мураккаб ёзар экан дейиш уятдай қабул қилинади. Худди сиз ҳеч балога тушунмайдиган, кечагина "Алифбе"ни тугатиб бугун бадиий китоб ўқишни бошлагандай... Жуда бўлмаса, жаҳон адабиётини ўқимаганликда, адабиёт назариясини ўрганмаганликда айблашади.

Нега ўзбек ижодкорини тушуниш учун жаҳон адабиётини ўқишим керак?

Агар бугунги ўқувчи бир бадиий асарни тушуниш учун бошқа илмий китобларни, луғатларни ўрганадиган ўқувчи бўлганида Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий китоблари энг талабгир бўлар эди ва турли рейтингларда биринчиликни бермасди...

Тенгдошларимиздан аксари тушунмаган нарсасини тан олишдан қўрқади. Чунки бир тоифа шаклланганки, уларнинг фикри осмонни ушлаб тургандай. Ўшалардан ортда қолмаслик учун ҳам баъзи китобларни тушунгандай тутади ўзларини, суҳбатларда англамаган асари ҳақида мужмал фикрлар ҳам билдириб қўяди.

Агар тушунарсиз ёзиш адабиёт, санъат, буюклик ва олимликни билдирса, бундай адабиёт меъёрлари бўйича оми бўла қолай.

Отабек БАКИРОВ

160 0 2 13 16

NEGA SHOIR KO'P, NOSIR KAM?

Ehtimol, bu sanoqda adashayotgandirman. She'r yozish nisbatan oson, hikoya bitish esa mashaqqatliroq, degan jo'ngina javob ham tayyor. Ammo, bu masalaning haqiqati qayda, bilmadim. Ochig'i, o'zbek adabiyoti yosh shoir-yozuvchilar ijodini doim kuzatib borishga harakat qilaman. Rostanam, shoirlarimiz ancha oldinda. Yakkam-dukkam o'zim qatori nosirlarning ijodini, ayniqsa qiziqib o'qiyman.

Alisher Fayzullayevning "Ajdar sayyorasi" hikoyalar to'plamini katta qiziqish bilan o'qib chiqdim! Bugungi o'zbek adabiyoti hikoyanavisligining durdonalari shu asarda jamlangan, desam mubolag'a emas. Siz bu kitobni o'qirkansiz, turli maxluqotlarning tafakkurida - ba'zan keksaning, ba'zan yoshning, ayolning, qizning... ichki olamida yashaysiz. Mutolaani tugatib, bir qadam tashqariga yurganingizda esa qarshingizda faqat o'z qiyofangiz turgan bo'ladi, xolos! Ha, falsafiy mushohadaga boy, kutilmagan badiiy yechimlarga to'la hikoyalardagi siqiq ma'nolar o'qiganingiz sari ichingizda go'yo portlaydi...

Men muallifning yangi kitoblarini, ayni shu yo'nalishdagi romanlarini kutib qolaman...

O'sha mashhur "Adabiyot nadur?"
maqolasida aytilganidek, adiblar yetishtirmagan millat ruhsiz, hissizlikka duchrab, tanazzulga yuz tutadi.

Inson ruhi-ruhiyatini falsafiy mushohadaga chorlaydigan, bugungi reallik haqiqatlarini fosh etuvchi asarlar, mualliflar, shoirlar va nosirlarimiz ko'payaversin...

Озод МУСТАФО


Харуки МУРАКАМИ,
япон ёзувчиси
КОСТЮМЛАР
Эссе
Бир куни мен шкафда нарсаларимни саранжомлаётганимда камида бешта костюмнинг бахтли эгаси эканлигимни сезиб қолдим. Бунга қўшимча йигирматача галстук ҳам илова қилишим мумкин. Агар менинг хотирам панд бермаса, охирги уч йил ичида мен бир марта уларни кийиб кўриниш бергандирман. Хўш, шундай бўлса, мен бунча галстукларни неча марта тақиш учун имкон топаман? Яна менга бешта костюмни нима кераги бор?
Дарвоқе, савол кўринганидек оддий эмас.
Ҳа, мен умумий жамиятимизнинг соғлом фикр­ли ва онгли аъзоси сифатида йилда ҳеч бўлмаса битта захира костюмим бўлиши лозимлигини биламан. Қоловерса, костюм киймаслик ҳақида мен қанчалик шикоят қилмай, одамлар: "ҳаётда бундай бўлиши мумкин эмас", токи муайян қатламга мансуб бўлганда айниқса, деб ўйлайдилар.
Ёшим бир жойга етиб борган сари мен бу ҳақда ўйларканман (аслида бундай нарсаларни мутлақо унутиш жоиз), ўзимга-ўзим қатъий айтардим: "Сен энди бола эмассан, одамлар олдида собит ва вазмин кўринишинг керак, шу боис кийиниш масаласига ҳам яшаш каби жиддий қарашинг лозим." Мен янги қоидаларимга риоя қилиш учун бир неча жуфт чарм пойафзал буюртма қилиб, бир неча костюмлар тиктирдим. Ўша пайтда мен Римда яшардим, сўнги русумдаги кийим-кечакларни оқилона нархларда сотиб олиш учун етарли танловларга эга эдим. Италияда агар сиз башанг кийинмаган бўлсангизу, ресторанга кирсангиз, бу шайтон қаердан келганлигини дарҳол мулоҳаза қилишади. Эҳтимол бу кийинишга қараб инсон ҳақида ҳукм чиқарадиган мамлакатлардан бири бўлиб, у инсондаги феъл-атвор, касб-кор ва олийжаноблик каби хислатлари каби қоида тариқасида жуда муҳим аҳамиятга эга жиҳатларидан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, энг муҳими улар учун бу сизнинг умумий кўринишингиздир. Шунинг учун бу ерда ҳамма ўта эҳтиёткорлик билан етти ўлчаб бир кийинишга эътибор қилади. Албатта мен улар устидан танқидий ҳукм чиқаришдан ўзимни тияман – балки, уларда ҳам қандайдир ҳақиқат бордир...
Аммо мен Японияга қайтарканман, фақатгина жинси шим кийиш каби одми кийинишга ўтаман, костюмлар, галстуклар, чармдан тикилган пойафзалларни тез орада хаёлимдан чиқараман.
Мана энг асосий муаммо нимада кўринади.
Ўйлайманки одамзод моҳиятини ёш билан боғлиқ жиҳатлар ўзгартиролмайди, аксинча бизни ўзимиз яратиб олган қадриятлар ҳақидаги қарашларимиз ўзгартиради. Айтайлик биз тўсатдан атрофимиздаги бирон-бир янги нарсани сезиб қолдик, демак, биз шу кундан бошлаб ўзга инсонга айлана борамиз, ўзимизга ўзгартирамиз. Алоҳа бу "янги" барглар кўпчиликка таъсир эта бориш имконига эга экан, биз ҳам бу ўзгаришларга мувофиқ ўзгара боришни хоҳлаймиз, аммо улар муайян вақт шамолида совурилганда, биз ҳам ўша ўзгаришлар билан қолишни хоҳламай, асл ўзлигимизга қайтамиз. Шундай қилиб маълум бўлдики, бизнинг ўзгаришларга уринишларииз бу – охир-оқибат ҳаётий энергияни бўшатиб, уни бемақсад, беҳуда сарфлашдан бошқа нарса эмаслиги ойдинлашади...
Мен очиқ шкаф олдида турарканман, ҳеч қачон киймаган либосларимни, яп-янги галстукларни ички орзиқиш билан томоша қиламан ва бошимда ҳар хил фикрлар ғужғон айланади.
Мен баъзан шундай ўйлайман: "Нега ўзгариш керак?" Жавоб ўз-ўзидан келади: шу бизга яхши кўринади, кейин эса мода ўтади, вау!
Қизиғи образларнинг ўзгариши тушунарсиз, ақлга мувофиқ эмас.
Айтганча, мен йигирма йиллар олдин "Гундзо" мукофотини олганимда, эгнимда пахтали зафтун ранг оддий костюмим бўлганлигини эслайман. У пайтлар шкафимда бу каби костюмларим бўлмаган, мен Аояма кварталидаги савдо дўконидан мукофот маросими учун ўша костюмни сотиб олгандим. Мен уни бошқа оқиш кийимлар билан бирга кийиб ўзимни бошқача сездим. Шунда мен ўзим учун бутунлай янги ҳаёт бошланганлигини илғаганман.
“Хўш, бу қандай бошланди?” – деб сўрарсиз.
Хўш... Мен буни қандай бошланганлигини айта олмайман. Аммо бошланганлиги рост.
Сиз менга қараркансиз, у аввалгидек эмас, – дейсиз.
Шунда мен ҳам ўзимга қарайман ва ўйлайман: “Йўқ, ҳамма нарса аввалгидек бир хил”.
Ҳа, буларнинг барчасини сўз билан тушунтириш жуда қийин.

Инглиз тилидан Шерзод Комил ХАЛИЛ таржимаси


Репост из: Chizilgan bitiklar
Hayot bizni chalgʻitishning doim uddasidan chiqqan.

📚”Ajdar sayyorasi”
Alisher Fayzullayev

@chizilgan_bitiklar


Репост из: BOOK.UZ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Nima uchun kitob nomi «Ajdar sayyorasi»?
🎙️ Bu haqida muallifdan eshitamiz!

Muallifning ko'rayotgan voqealari reallikdan tashqarida sodir bo'layotgandek tuyulishiga qaramay, aslida reallikning bir qismi, bugun u yashayotgan o'zbek jamiyati, o'zbek intellektuallari ko'rib, his qilgan holatlar, voqealarni o'z ichiga oladi. Deylik, «Azizlar haqida jumboq» hikoyasi xuddi shunday kontekstni o'z ichiga oladi, biroq sirlilik pardasiga o'ralgani uchun oddiy o'quvchi uni allaqanday boshqa sayyorada sodir bo'lyapti deb qabul qiladi.

✍️ AKS - Jamiyatga ko'zgu.

Kitob narxi: 25 000 soʻm
Buyurtma berish:
@bookuzbot / +998712300050

📚 @bookuzbekistan


Репост из: MohiRa
2025-yil birinchi o‘qib tugatayotgan kitobim ‘‘Ajdar sayyorasi‘‘.
Fikrlarimni umumlashtirib so'ngida yozaman.

Siz yilni qaysi kitob mutolaasi bilan boshladingiz?


тонг хайрли, ўртолар. бугун шамби, ҳаво очиқ. -3 градус совуқ ва туман кўрсатишига қарамай, ҳаво телевизордака айтганда мусаффо. эртага якшамби, шу икки кун одам ўзини сичқонғилдирагини айлантираётган оқ каламушдекмас, одамдай ҳис қилади. аммо яхшиям иш бор. ва яхшиям дам олишлар.

хўш, дам олишда нималарни режа қиласиз? умуман, режа бн ишдайсизми? аждар бн фалсафа сўқишга нима дейсиз?


Репост из: Birburchak
#finished

“Ajdar sayyorasi” yodimda koʻproq “Abu shaytonvachcha” hikoyasi bilan qolsa kerak. Chunki bu hikoyadagi voqeliklar, kimsalar va ularning boshqacha begʻuborligiga juda yaqin narsalar mening ham hayotimda boʻlgan. Abuning taqdiriga yaqin taqdirlarga guvoh boʻlganman.

Qaysidir kitob biz uchun nega sevimli boʻladi bilasizmi? Chunki u kitobning ichida bizning hayotimizga, tuygʻularimizga va xotiralarimizga juda oʻxshash qismlar boʻladi. Ana shunday yaqinlik his etdim Alisher Fayzullayev hikoyalarida.

Toʻplamdagi “Toʻngʻich botir”, “Ajdar sayyorasi”, “Baliq yili”, “Yanchib tashlangan odam”, “Uroboros” va “Azizlar haqida jumboq” hikoyalarini yana ham alohidalab, boshqa bir daraja sifatida koʻrsatgan boʻlardim.

Ular ichida menga eng yoqqani “Azizlar haqida jumboq” boʻldi. Undagi fantastik tuyilgan tasvirlarni men ruhiyatning, balki qilmishlarimiz iztirobining voqelikka koʻchirilgan shakli deb qabul qildim. Undagi qon evaziga ozuqa olish qismi ayniqsa boshqacha ta’sir qildi. Bu xuddi umrimizni sarflab, jonimizni xarjlab topgan pulimizga shunchaki ozuqa sotib olish bilangina cheklanayotganimizni hikoya qilgandek…

“Uroboros” haqida ham ikki ogʻiz. Bu hikoyada ikki boshli mavjudot bosh qahramon. Ikki boshda ikki aql, ikki xil hissiyotlar. Aql va qalbga, ong va tuygʻuga, yana shu kabi koʻplab ikki “qanotli” koʻp narsalarga oʻxshatish mumkin ularni. Qiziq eksperimentlar qilingan sizga aytsam.

“Ajdar sayyorasi”, umuman olganda, AKS seriyasi haqida imkon qadar kamroq yozishga harakat qilyapman. Chunki bu toʻplamlar haqida kattaroq narsalar reja qilganman. Ular haqidagi hamma fikrlarimni matnda berib qoʻygim kelmayapti. Ammo sizga aytishim mumkinki, hech ikkilanmasdan ularni xarid qilavering. Ishonchingizni oqlashadi.

Men esa sizlarga AKS kitoblarini navbati bilan tanishtirib boraman. Nashrdan chiqqan hammasini deyarli oʻqib boʻldim. Keyingi uch kitobning nashrdan chiqishini kutyapman…

➡️@qora_yigit


"Борингни йўқотгач эркка эришасан"

Культ фильм "Жанг клуби" даги шу гапни Дёрден кафтининг устига ишқор тўкишидан қўрқиб қалтираётганда дўстига айтади: ҳамма нарсангни йўқотсанггина эркин бўла оласан. Чак Паланик асарни шу ғоя асосига қурган: ўрта синфнинг оддийгина бир аъзоси имкони борича кўп нарсасини йўқотишга куч беради. Аввалига уйини йўқ қилади ва кўчада ўзининг алтер эгоси билан ёлғиз қолади.

Тайлер Дёрден онгнинг сўнгги қутқарув механизми. Ўзаро рақобат, тинимсиз босим, реклама ва харидлар, кредит – буларнинг бари ғилдирак ичидаги оқ каламушни олға интилишга мажбурловчи мотивациялар. Йўқ қилиш, йўқотиш, юкдан халос бўлиш эса Нитшенинг аъло одамига ҳавола. У қуйи одам ўз елкасига жуда кўп кераксиз юк ортиб олган дейди, аммо аъло одам эса ўз устига қуйи одамдан кўра кўпроқ юк ола билади. Фақат аввалига маиший юклар машаққатидан халос бўлиш керак. Эркин бўлиш учун.

Шунда эрк нима? Истаган пайтингда хаёлингга келган нарсани қилишми? Миянгнинг қайсидир қаватида гуриллаб ёнган истакни амалга оширишми? Биринчи нима хаёлга келади?

Ингмар Бергман ҳаётининг охирида берган интервюсида гап аёллар ва болалари ҳақда кетганда мен уларни яхши кўрганман дейди. Журналист болаларингизни қаровсиз қолдириб ўзингизни айбдор ҳис қиласизми дейди. Бергман эса йўқ, дунёда болани ташлаб кетишдан ҳам каттароқ гуноҳ бор дейди. Буковски эса потенциал ҳеч нарса эмас, потенциал ҳаммада бор. Муҳими қила олиш, кўрсата билиш. Бешикда ётган боланинг мендан кўра кўпроқ имкони борлиги мени даҳшатга солади дейди.

Қўрқувлар ичида энг катта қўрқув: потенциални чиқара олмаслик. Болаликдаги йўқ нарсадан юракнинг увишиши ва эшикка қараб ётгандаги даҳшат бунинг олдида ҳеч нима эмас. Бу чоҳ олдидаги қўрқувдир эҳтимол, нариги томонга ўтиш зарур, ва шу ерда қолиш ҳам.

Кафканинг кичик ривоятчаси бор эди. Дарвоза. Унинг олдида қўриқчи. Бир бечора дарвозадан ўтиш учун келади. Қўриқчи уни тўхтатади: мумкинмас. Ҳар сафар шу айтилади: мумкинмас, мумкинмас. Бояги бечора ўша дарвоза олдида қарийди, охири ўлар даражага келиб қолади. Охири сўрайди, бу дарвоза одам ўтиши учун, аммо нега қўриқчи уни шунча пайт тўхтатди. Қўриқчи дейдики, дарвоза аслида унинг учун яратилган, йўловчи ўларкан, қўриқчининг бунда қиладиган бошқа иши қолмади, мумкинмас дейиш эса унинг вазифаси.


Хушхабар бор.

Бундан роса 10 кун аввал АКСнинг 3 та китоби биринчи завод сифатида 1027 донадан чиқарилганди. Китобларни ҳозир BOOKUZ дан сотувини сўрагандим, мақтанса бўладиган рақамларни айтишди:
1. Кунгабоқар 185 та қолган
2. Аждар сайёраси 202 та қолган
3. Тонготар 338 та қолган.

Кунгабоқар кимга боқар; битта зўр муаллифни кашф қилганимиздан, умуман, серия шунчалик омадли чиққанидан хурсандман.

Демак, бу китобларни кутишган, демак, шунча меҳнатимиз (муаллифлар, муҳаррирлар, рассом ва мусаҳҳиҳлар, саҳифаловчилар тиним билмади) бекор кетмади!

АКСнинг яна 3 та китоби эса чоп этиш жараёнидан ўтяпти. Булар:
Ҳаво;
Оқдан қизилга;
ҳамда Шакл
.

Китобларни бу ердан буюртма қилинг.

654 1 12 24 18

Репост из: BOOK.UZ
🔥 KATTA PREMYERA | SOTUVDA

📚 AKS to'plamining dastlabki uchta kitobi sotuvga chiqdi. Kitoblar va mualliflar haqida rasmlardan batafsil o'qishingiz mumkin.

Tongotar - 30 000 so'm
Kungaboqar - 28 000 so'm
Ajdar sayyorasi - 25 000 so'm

✍️ AKS - Jamiyatga ko'zgu.

Buyurtma berish:
@bookuzbot / +998712300050

📚 @bookuzbekistan


Репост из: Oyina.uz | Tafakkur
Шоир ўзини даволаш учун ҳам ёзиладиган шеърлар – конфессионал шеърият «Оқдан қизилга» тўплами мисолида

Йўналишнинг асосчиларидан саналган Роберт Лоуэлл ҳам ўз биполяр бузилишидан халос бўлиш учун ёзган, у ҳатто руҳий касалхонада ўтган кунлари, ўша дамдаги кечинмаларини ҳам шеър қилади.

Oʻz:
https://oyina.uz/kiril/article/3382

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3383

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram


Репост из: Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2025 йилдаги @SukutSaqlama'нинг илк тадбирига таклиф қиламиз!

Ҳурматли обуначилар, янги йилни ўзбек тилидаги феминистик адабиётнинг келажаги ҳақида суҳбат билан бошлаймиз. Ўзбекистонга бундай адабиёт зарурми? Бу китобларга талаб қанчалик катта? Муаллифлар ва нашриётлар қандай муаммоларга дуч келади? Улар мавзулар ёки асарларни қандай танлайди?

Муҳокама ўзбек тилида ўтади, шунингдек, айрим китобларнинг нусхаларини сотиб олишингиз мумкин. Сизни бу мавзуда иш олиб бораётган маҳаллий муаллифлар, нашриёт раҳбарлари ва таржимонлар билан қизиқарли учрашув кутади:

🔸 Соҳибжамол Каттаева@factor_books нашриёти раҳбари, бир қатор китобхонлик лойиҳалари асосчиси. Нашриётда 40 дан ортиқ китоб чоп этилган бўлиб, бадиий адабиёт билан бирга илмий-оммабоп китоблар ҳам нашр этилмоқда. Бу йўналишдаги китоблар орасида Кэролайн Криадо Переснинг “Кўринмас аёллар” асари ўзининг долзарблиги ва мазмунан бойлиги билан ажралиб туради.

🔸 Нодирабегим Иброҳимова (@mittihaqiqatlar) — ёзувчи ва таржимон, “Ёнингдаги бахт”, “Жодугар ёхуд минг йиллик ҳаёт” каби асарлар муаллифи. У Мопассан, О Генри, Чехов, Ҳерберт Уэлс, Роалд Дал ва Виржиния Вульф каби ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 2017 йилда Ёшлар иттифоқининг “Йилнинг энг яхши ёш ижодкори” мукофотига ва 2018 йилда таржима танловида 1-ўринни қўлга киритган. 2021 йилда Ёзувчилар уюшмасининг рағбатлантирувчи мукофоти билан тақдирланган. Ҳозирда у Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва докторант ҳисобланади.

🔸 Тилланисо Нурёғди (@TillanisoEN) — 3 та шеърий ва 2 та насрий асар муаллифи. Унинг “Дилхат”, “Оловранг туғён”, “Қон” каби шеърий, ҳамда “Сунбула” ва “Шакл” номли насрий асарлари чоп этилган. 2021 йилда “Таҳсин” ёшлар мукофоти билан тақдирланган. 59-Венеция Биенналесида Ўзбекистон Миллий павильонининг очилиш маросимида шеърий чиқиш, шунингдек, Германиянинг Кассел шаҳрида ўтказилган “Documenta 15” кўргазмасида Марказий Осиё аёл руҳиятининг турли жиҳатларини ифода этувчи шеърий перформанс, эссе ва Марказий Осиё мифологияси ҳақидаги маърузаси билан қатнашган.

Қачон: 2025 йил 11 январь, соат 17:00
Қаерда: 139 Documentary Center галереяси, Тарас Шевченко кўчаси, 8 (мўлжал — Патрики қаҳвахонаси)
Кириш: 50 000 сўм. Амалдаги талабалик ёки нафақахўрлик гувоҳномаси тақдим этилса — 25 000 сўм. Ногиронлиги бўлган шахслар учун амалдаги гувоҳнома тақдим этилса — бепул. ОАВ вакил(а)лари учун гувоҳнома тақдим этилганда кириш — бепул.
18+

#SukutSaqlama


Репост из: “Аkademnashr” nashriyoti
💥 Yaqinroq keling! Uzoq kutilgan yil hodisasi - "Izlam-2" taqdimotiga oz fursat qoldi!

Kelmasangiz nimalardan bebahra qolishingizni bilasizmi? 🤫

— ijodkorlarning o‘zlari tomonidan o‘qiladigan she’r va monologlarni tinglash;
— mualliflardan maxsus dasxatlar olish;
— "Izlam" kitoblarini xarid qilish;

Demak, 11-yanvar (shanba) 11:00 da ko‘rishamiz! Boshqa rejalaringizni ortga surib turing😊


Manzil: Alisher Navoiy ko‘chasi, Qashg‘ar mavzesi 9A
👉 Joylashuv | Mo‘ljal: Hyatt Regency mehmonxonasi

📘 @akademnashr




Репост из: ADABIYOTSHUNOS GULQAYCHISI
Akani turuvlarini qarang, ben karanlıklar içinde aydınlığım deb shivirlaganday!😂😂😂

Показано 20 последних публикаций.