HASANXON QORI J/M


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани "Ҳасанхон қори" жоме масжиди канали
Мурожаат учун: @otabekk_711

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


МЕРОСХЎРГА ВАСИЯТ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ:

Ҳурматли устозлар! Вафот этган киши барча мол мулкини ука-сингилларига васият қилиб кетган. Лекин, унинг хотини ва икки қизи ҳам бор. Шунда шариатга мувофиқ вафот этган кишининг мол-мулки қандай тақсимланади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муқаддас динимизда мерос ҳалол-ҳаром масаласи бўлгани учун алоҳида эътибор қаратилган. Унга кўра, агар майитнинг ортидан турмуш ўртоғи, икки қизи ва опа-укалари қолган бўлса, мерос қуйидагича тақсимланади:

Хотини умумий мероснинг 1/8 улушини олади;

Қизлари умумий мероснинг 2/3 улушини бўлиб оладилар;
Опа-укалар қолган молни эркакларга икки ҳисса ва аёлларга бир ҳисса қилиб бўлиб оладилар;

Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлашимиз лозимки, шариатимизда меросхўрларга васият қилинмайди. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай дейдилар:

إن الله أعطى كل ذي حق حقه، ولا وصية لوارث (رواه الامام الترمذي عن عمرو بن خارجة رضي الله عنه)

яъни: “Албатта, Аллоҳ (мерос масаласида) ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини берди ва меросхўрларга васият қилиш йўқ”, – деганлар. Чунки, меросхўрларнинг васиятсиз ҳам меросда ўз улушлари мавжуд.

Демак, юқоридаги ҳолатда васият қилинган шахслар, меросхўрлардан бўлганлиги сабабли васият бекор бўлади ва улар яъни, ука-сингиллар меросдаги ўзларининг улушларини олаверадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Жумадан олдин суннат намоз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Репост из: MuslimShosh.uz
#БАЙРАМ_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракату!🕌

🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿

Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси "Ватан ҳимоячилари куни" билан барча йигитларимизни, ватандошларимизни ҳамда касбдош эркакларимизни, ушбу айём билан муборакбод этади.

🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿👨‍✈️🇺🇿
🌅БАЙРАМ муборак азиз юртдошлар.🌅

✅  Улашинг | @MuslimShosh


14-ЯНВАРЬ (2025 М)
14-РАЖАБ (1446 Ҳ)

Тонг: 06:23
Қуёш: 07:47


"Ҳасанхон қори" жоме
масжиди намоз вақтлари:


Бомдод:  07:05
Пешин:  
13:00
Аср:        
15:45
Шом:       17:20
Хуфтон: 
18:45

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Муаллим илмига амал қилувчи бўлиши шарт.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади: «Одамларни яхшиликка буюриб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, Китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақл юритмайсизлар?!» (44-оят)

«Руҳий тарбия» китобидан


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


2025-йил 13-январ куни “Ҳасанхон қори” жоме масжиди имом хатиби Нажмиддин домла Ҳасанов аср намозидан сўнг жамоатга “Фарзанд омонат неьмат, омонатдан сўралиш ҳақиқатдир” мавзусида сухбат қилиб бердилар.

@HASANHONQORIMASJIDI


ИСРО ВА МЕЪРОЖГА ИМОН КЕЛТИРИШ

CАВОЛ:

Исро ва Меърож набавий мўжизалардан саналадими, уни инкор қилишининг ҳукми нима?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Исро" (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.
"Меърож" (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
Исро ва Меърож катта набавий мўжизалардан бири ва унга имон келтириш вожибдир. Аҳли сунна вал жамоа жумҳур уламолари сўзига кўра ҳар иккиси ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг руҳ ва жасадлари билан ўйғоқлик ҳолатларида бўлган. Уйқу ҳолатида бўлмаган.
Исро воқеаси Қуръони каримнинг оятлари билан собит бўлган. Қуръони каримда шундай дейилади:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آَيَاتِنَا...
яъни: “(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур...” (Исро сураси 1-оят)
Исро воқеасини инкор қилиш куфр бўлади. Чунки бу қатъий далил (яъни, муҳкам оят)га қарши чиқишдир.
Меърож эса саҳиҳ ҳадислар ва ижмоъ билан собит бўлган. Лекин уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди, балки у фосиқ, бидъатчи бўлади. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар” китобида шундай дейдилар: “Меърож хабари ҳақдир. Ким уни рад қилса бидъатчи ва адашган бўлади”. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Маккада тошга айланадиган гул борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


11-ЯНВАРЬ (2025 М)
11-РАЖАБ (1446 Ҳ)

Тонг: 06:23
Қуёш: 07:47


"Ҳасанхон қори" жоме
масжиди намоз вақтлари:


Бомдод:  07:05
Пешин:  
13:00
Аср:        
15:45
Шом:       17:20
Хуфтон: 
18:45

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


2025-йил 12-январ куни “Ҳасанхон қори” жоме масжиди имом хатиби Нажмиддин домла Ҳасанов аср намозидан сўнг жамоатга “Соҳта салафийларнинг тасаввуф ҳақидаги нотўғри тушунчасига раддия” мавзусида сухбат қилиб бердилар.

@HASANHONQORIMASJIDI


Репост из: MuslimShosh.uz
#xabar #haj #ziyorat
😎 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ


Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар,
“Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама  қилинди.


🤝 Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди.

🗣Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди.

🗣Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.

💬 Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.


⏺Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.

✅ ЎМИ Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING


Илм талаб қилувчи шахс дастлабки босқичда ихтилофларга қулоқ солмаслиги керак. Бу нарса унинг ақлини лол ва зеҳнини шол қилиши мумкин.

«Руҳий тарбия» китобидан


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI



Показано 15 последних публикаций.