MuslimShosh.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазонга_4_кун_қолди

Рўза тутиш туфайли инсон соғлиғини тиклаб олади. Рўзада инсоннинг ошқозон ва ҳазм қилиш аъзолари дам олади. Ошқозон яхши ҳазм бўлмай қолган таомлардан тозаланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рўза тутинглар соғлом бўласизлар” (Имом Бухорий ривояти), деб тавсия қилганлар.

#Рамазон2025
✅  Улашинг | @MuslimShosh




🌙РАМАЗОНГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Ҳар йили Рамазон ойини интиқлик билан кутамиз. Бу ой арафасида қалбларимизни мусаффолаштирганимиз сингари масжидларимизни, уйларимизни обод, саранжом-саришта қилишга алоҳида эътибор қаратамиз.
Бугун пойтахтимиздаги «Шайз Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган барча имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Қуръони карим тиловат қилиниб бошланган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳор домла Юнусов олиб бордилар.
Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Абдулвосид Хомитжонов ҳам иштирок этдилар.
Кун тартибидаги асосий масала, табиийки, муборак Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш, пойтахт масжидларида хатми Қуръонларни белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ташкил этиш, масжидлар ободлиги, намозхонлар учун барча шарт-шароитларни яратиш ва бошқа масалалардир.
Абдуқаҳҳор домла барча имом-домлаларга муборак ойда ҳар қачонгидан ҳам масъулиятлироқ бўлиш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтдилар.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.

#Рамазон2025
✅  Улашинг | @MuslimShosh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_ҳадиси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир мусулмон кишининг балоғатга етмаган уч фарзанди вафот этса, Аллоҳ уларга бўлган раҳматининг фазли туфайли уни албатта жаннатга киритади”, дедилар

(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Агар (чин) мўмин бўлсангиз, ўзингиз олий (даражада) бўла туриб, (баъзи мағлубиятларингиз сабабли) сустлашмангиз ҳам, ғамгин ҳам бўлмангиз”.

(Оли Имрон, 139-оят).

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#xabar #ramazon #masjid
🕌 МАСЖИДЛАРИМИЗДА РАМАЗОНИ ШАРИФГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ ҚИЗҒИН (ФОТОЛАВҲА+)

🕌 Шу йилнинг 22-23 февраль кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.


😄Хонақоҳлар, таҳоратхона ва қўшимча биноларда тозалаш ишлари олиб борилиб, мўмин-мусулмонлар ибодат қилишлари учун яхши шароитлар ҳозирланди. Рамазон ойи давомида масжидларни тоза ва шинам сақлаш, овоз кучайтиргичларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чоралари кўрилди.

⚙️Мутасадди ташкилотлар ва ёнғин хавфсизлиги идоралари билан ҳамкорликда Рамазон тадбирларини ўтказиш учун масжид биноларининг техник ҳолатлари ўрганилиб, фавқулодда ҳолатлар бўлиб қолган тақдирда фуқароларни кўчириш режаси, электр, газ жиҳозлари созлиги ва бошқа жиҳатлардан ўрганилди.

🍀Ҳашар давомида масжид, зиёратгоҳ ва қабристонлар чиқиндилардан тозаланди, экин ерларига ишлов берилди, дарахтлар буталиб, таглари оқланди, ариқлар тозаланди. Манзарали, мевали дарахт ҳамда гул кўчатлари ўтказилди.

🌳Жумладан, 43 000 тупга яқин гуллар, мевали ва манзарали дарахтлар экилди, улар атрофидаги 31 минг 700 метр ариқлар тозаланди. 21 минг 290 туп дарахт оқланиб, шакл берилди. Бу ишларга 530 та техника жалб қилинди. Ободонлаштириш ишларида имом-хатиблар бошчилигида масжид ходимлари, ҳайъат аъзолари ва намозхонлардан жами 20 мингдан зиёд киши фаол иштирок этди.


📸Фотолавҳалар

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 26 КУН

✅  Улашинг | @MuslimShosh



Показано 8 последних публикаций.