ИСРО ВА МЕЪРОЖГА ИМОН КЕЛТИРИШ
CАВОЛ:
Исро ва Меърож набавий мўжизалардан саналадими, уни инкор қилишининг ҳукми нима?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Исро" (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.
"Меърож" (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
Исро ва Меърож катта набавий мўжизалардан бири ва унга имон келтириш вожибдир. Аҳли сунна вал жамоа жумҳур уламолари сўзига кўра ҳар иккиси ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг руҳ ва жасадлари билан ўйғоқлик ҳолатларида бўлган. Уйқу ҳолатида бўлмаган.
Исро воқеаси Қуръони каримнинг оятлари билан собит бўлган. Қуръони каримда шундай дейилади:
سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آَيَاتِنَا...
яъни: “(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур...” (Исро сураси 1-оят)
Исро воқеасини инкор қилиш куфр бўлади. Чунки бу қатъий далил (яъни, муҳкам оят)га қарши чиқишдир.
Меърож эса саҳиҳ ҳадислар ва ижмоъ билан собит бўлган. Лекин уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди, балки у фосиқ, бидъатчи бўлади. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар” китобида шундай дейдилар: “Меърож хабари ҳақдир. Ким уни рад қилса бидъатчи ва адашган бўлади”. Тавфиқ Аллоҳдан.
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI