HASANXON QORI J/M


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани "Ҳасанхон қори" жоме масжиди канали
Мурожаат учун: @otabekk_711

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Муаллим илмига амал қилувчи бўлиши шарт.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади: «Одамларни яхшиликка буюриб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, Китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақл юритмайсизлар?!» (44-оят)

«Руҳий тарбия» китобидан


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


2025-йил 13-январ куни “Ҳасанхон қори” жоме масжиди имом хатиби Нажмиддин домла Ҳасанов аср намозидан сўнг жамоатга “Фарзанд омонат неьмат, омонатдан сўралиш ҳақиқатдир” мавзусида сухбат қилиб бердилар.

@HASANHONQORIMASJIDI


ИСРО ВА МЕЪРОЖГА ИМОН КЕЛТИРИШ

CАВОЛ:

Исро ва Меърож набавий мўжизалардан саналадими, уни инкор қилишининг ҳукми нима?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Исро" (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.
"Меърож" (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
Исро ва Меърож катта набавий мўжизалардан бири ва унга имон келтириш вожибдир. Аҳли сунна вал жамоа жумҳур уламолари сўзига кўра ҳар иккиси ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг руҳ ва жасадлари билан ўйғоқлик ҳолатларида бўлган. Уйқу ҳолатида бўлмаган.
Исро воқеаси Қуръони каримнинг оятлари билан собит бўлган. Қуръони каримда шундай дейилади:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آَيَاتِنَا...
яъни: “(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур...” (Исро сураси 1-оят)
Исро воқеасини инкор қилиш куфр бўлади. Чунки бу қатъий далил (яъни, муҳкам оят)га қарши чиқишдир.
Меърож эса саҳиҳ ҳадислар ва ижмоъ билан собит бўлган. Лекин уни инкор қилган кишини кофирга чиқарилмайди, балки у фосиқ, бидъатчи бўлади. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар” китобида шундай дейдилар: “Меърож хабари ҳақдир. Ким уни рад қилса бидъатчи ва адашган бўлади”. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Маккада тошга айланадиган гул борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


11-ЯНВАРЬ (2025 М)
11-РАЖАБ (1446 Ҳ)

Тонг: 06:23
Қуёш: 07:47


"Ҳасанхон қори" жоме
масжиди намоз вақтлари:


Бомдод:  07:05
Пешин:  
13:00
Аср:        
15:45
Шом:       17:20
Хуфтон: 
18:45

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


2025-йил 12-январ куни “Ҳасанхон қори” жоме масжиди имом хатиби Нажмиддин домла Ҳасанов аср намозидан сўнг жамоатга “Соҳта салафийларнинг тасаввуф ҳақидаги нотўғри тушунчасига раддия” мавзусида сухбат қилиб бердилар.

@HASANHONQORIMASJIDI


Репост из: MuslimShosh.uz
#xabar #haj #ziyorat
😎 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ


Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар,
“Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама  қилинди.


🤝 Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди.

🗣Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди.

🗣Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.

💬 Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.


⏺Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.

✅ ЎМИ Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING


Илм талаб қилувчи шахс дастлабки босқичда ихтилофларга қулоқ солмаслиги керак. Бу нарса унинг ақлини лол ва зеҳнини шол қилиши мумкин.

«Руҳий тарбия» китобидан


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


2025-йил 11-январ куни “Ҳасанхон қори” жоме масжиди имом хатиби Нажмиддин домла Ҳасанов аср намозидан сўнг жамоатга “Мўмин кишини куфрда айблаш огир гуноҳ” еканлиги ҳақида сухбат қилиб бердилар.

@HASANHONQORIMASJIDI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚАССОБЛАР МОЛНИНГ ҚАЛЛА-ПОЧА ВА ТЕРИСИНИ БЕПУЛ ЁКИ АРЗОН НАРХДА ОЛИБ КЕТАДИ. ШУ ТЎҒРИМИ?

Муҳаммад Аййюб домла Ҳомидов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


ВАСИЛА ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар! Мен бир маърузада эшитишимча, дуо қилаётган киши “Эй Аллоҳ, Пайғамбар алайҳиссаломни ҳурмати дуойимни ижобат қилишингни сўрайман”, - деса дуоси қабул бўлиш эҳтимоли ошаркан. Ҳақиқатда шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим. Васила бу – Аллоҳнинг исм ва сифатлари, Пайғамбарлар, саҳобалар ва солиҳ бандалар, шунингдек яхши амалларни восита қилиб Аллоҳ таолога дуо қилишдир. Бу иш аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, жоиз амал ҳисобланади.
Ҳозирги кунда баъзи инсонлар билимсизлик билан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ёки солиҳ инсонларни дуосида васила қилаётганларни кофирга чиқариб, уларга “мушрик” номини тамға қилиб қўймоқдалар.
Аҳли сунна уламолари ўз асарларида васила қилишнинг жоиз эканига оят ва ҳадислардан қатор далилларни келтиришган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўмин инсонларни васила қилишга амр қилиб шундай дейди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَةَ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга васила (восита) излангиз” (Моида сураси, 35-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло инсонларга Ўзига васила излашларини буюрмоқда. Тафсир китобларида василани Аллоҳнинг исм ва сифатлари, яхши амаллар, пайғамбарлар ва солиҳ бандалар экани айтилган.
Усмон ибн Ҳаниф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир кўзи ожиз киши Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Аллоҳга дуо қилинг, менга шифо берсин”, деди. “Хоҳласанг дуо қиламан. Хоҳласанг сабр қил. Бу сен учун яхшидир”, – дедилар”. “Дуо қилинг”, – деди. Уни яхшилаб таҳорат қилишга ва ушбу дуони ўқишга амр қилдилар: “Аллоҳим! Албатта, мен Муҳаммад – раҳмат Пайғамбари ила Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй Муҳаммад! Албатта, ушбу ҳожатим раво бўлиши учун Роббимга сизни васила қилиб юзландим. Аллоҳим! У Зотнинг мен ҳақимдаги шафоатини қабул қил”. Шундан сўнг унинг кўзи очилган ҳолда қайтиб кетди (Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривоятлари).
Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўзи ожиз инсонга дуо қилаётганда Пайғамбарни васила қилиб сўрашни ўргатдилар. Шунга биноан, инсонлар дуоларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ўртага қўйиб ҳожатларини сўрашлари мана шу ҳадисга мувофиқ бўлади.
Манбаларда саҳобаларнинг ҳам васила қилганлари келтирилади. Бу борада Ҳазрати Умарнинг қурғоқчилик вақтида қилган қуйидаги василалари жуда машҳурдир.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қурғоқчилик вақтида Аббос ибн Абдулмутталиб ила Аллоҳдан сув сўраб қуйидагича дуо қилар эди: “Эй Аллоҳим! Биз Сенга Пайғамбаримиз ила васила қилар эдик ва Сен бизни сув билан сероб қилар эдинг. Энди биз Сенга Пайғамбаримиз амакисини васила қиламиз. Бизни сув билан сероб қилгин”. Натижада улар сув билан сероб қилинар эдилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Аҳли суннанинг тўрт мазҳаб уламолари томонидан васила қилишнинг жоиз эканлиги, унинг турлари ҳамда мумкин бўлмаган тавассул масаласини кенг ёритиб берганлар. Жумладан, бир қатор ҳанафий, моликий, шофиий ва ҳанбалий олимлар бу борада асарлар ёзган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, васила қилувчи инсон дуосида ҳақиқий яратувчи, дуоларни ижобат қилувчи Зот фақат Аллоҳ таоло эканига эътиқод қилиши лозим. Шаръан жоиз бўлган васийла “Эй Аллоҳим! Мен Сендан фалон яхши амалим ёки фалон инсоннинг сенинг ҳузурингдаги ҳурмати ила сўрайман” шаклида бўлади. Аксинча, қабрларни зиёрат қилиш чоғида баъзи илмсиз инсонларнинг қабрларга тўғридан-тўғри сажда қилишлари, “Эй фалончи менга фарзанд бер!” ёки “Эй фалончи мени ҳожатимни чиқар!”, – деб сўрашлари шариатимизга мутлақо зид амал ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мусулмон киши қабр зиёрати ҳамда улуғларни васила қилишни шариатга мувофиқ амалга оширмоғи лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


БОҚИБ ОЛИНГАН БОЛА ҲУКМИ- ЗИҲОР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


11-ЯНВАРЬ (2025 М)
11-РАЖАБ (1446 Ҳ)

Тонг: 06:24
Қуёш: 07:48


"Ҳасанхон қори" жоме
масжиди намоз вақтлари:


Бомдод:  07:05
Пешин:  
13:00
Аср:        
15:45
Шом:       17:20
Хуфтон: 
18:45

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI

Показано 14 последних публикаций.