Бухоро АОКБ | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Мурожаатлар учун махсус бот : @buxorooakb_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
#xalqaromunosabatlar #международныеотношения

⚡️BAA kompaniyasi bilan chiqindidan elektr energiyasi olish bo‘yicha shartnoma imzolandi

Ayni paytda Birlashgan Arab Amirliklarida bo'lib o'tayotgan "Abu-Dabi barqaror rivojlanish haftaligi" xalqaro sammiti doirasida O'zbekiston va BAA o'rtasida chet el investitsiyalari hisobiga chiqindilarni termik qayta ishlash orqali elektr energiyasi ishlab chiqarish loyihalarini amalga oshirish bo'yicha shartnomaga imzo chekildi.
https://gov.uz/oz/eco/news/view/32757

⚡️Подписано соглашение с компанией из ОАЭ о производстве электроэнергии из отходов

В рамках проходящего в Объединенных Арабских Эмиратах международного саммита «Неделя устойчивого развития Абу-Даби» подписано соглашение между Узбекистаном и ОАЭ о реализации проектов по производству электроэнергии путем термической переработки отходов за счет иностранных инвестиций.
https://gov.uz/ru/eco/news/view/32757

⚡️According to signed agreement, UAE company will produce electricity from the waste

As part of the international summit "Abu Dhabi Sustainability Week" held in the United Arab Emirates, an agreement was signed between Uzbekistan and the UAE on the implementation of projects for electricity production through thermal waste processing using foreign investments.
https://gov.uz/en/eco/news/view/32757

📷Instagram | 🕊Telegram | 📱Facebook | X | 🌐 YouTube |
📗 WhatsApp


#xalqaromunosabatlar #международныеотношения

☄️ BAA kompaniyasi bilan chiqindidan elektr energiyasi olish bo‘yicha shartnoma imzolandi

Ayni paytda Birlashgan Arab Amirliklarida bo‘lib o‘tayotgan “Abu-Dabi barqaror rivojlanish haftaligi” xalqaro sammiti doirasida O‘zbekiston va BAA o‘rtasida chet el investitsiyalari hisobiga chiqindilarni termik qayta ishlash orqali elektr energiyasi ishlab chiqarish loyihalarini amalga oshirish bo‘yicha shartnomaga imzo chekildi.
➡️Batafsil
💬

Подписано соглашение с компанией из ОАЭ о производстве электроэнергии из отходов

В рамках проходящего в Объединенных Арабских Эмиратах международного саммита «Неделя устойчивого развития Абу-Даби» подписано соглашение между Узбекистаном и ОАЭ о реализации проектов по производству электроэнергии путем термической переработки отходов за счет иностранных инвестиций.
➡️Подробно

🌐Veb-sayt| ✝️Telegram| ☮️Facebook| 💟Instagram| ☸️YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дубайда президент Шавкат Мирзиёев БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашди


Репост из: Mikrofon ko‘targan ayol
Абу-Даби Глобал Барқарор Ривожланиш Ҳафталиги тадбирларида яна бир муҳим янгиликка гувоҳ бўлдик.

Ҳафталик тадбирларида БМТнинг 6 расмий тили билан бир қаторда, ўзбек тили синхрон таржима қилинган ягона тил бўлди.

Бу албатта ўзбек тилимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётгани, Ўзбекистонга кўрсатилган ҳурматни тасдиқлайди.

Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” (Abu Dhabi Sustainability Week Summit) саммитида 13 давлат раҳбари, 140 дан ортиқ вазир ва ҳукумат амалдорлари иштирок этмоқда.

Унда рақамли-иқлим алоқаси, келажакни молиялаштириш, энергияни сақлашдаги инновациялар каби мавзулар муҳокама қилинади.


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
🌎 Саида Мирзиёева: «Таълим тизимимизнинг ютуқлари халқаро майдонда яна бир бор эътироф этилди»

✍️ Тошкент шаҳридаги Президент мактаби Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб деб топилди.

📈 Мактаб ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизовнинг ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси ғалабани қўлга киритди. Танловга 156 та давлатдан жами 5980 та ариза келиб тушган эди.

«Бугун Абу-Дабида мукофотни ўқувчиларга Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён шахсан топширди.

Ёшларимизнинг бу ажойиб муваффақияти барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди, шунингдек, Президентимиз танлаган барқарор ва «яшил» ривожланиш йўли нақадар тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Биз ўқувчиларимизга янада юксак ютуқлар ва янги зафарлар тилаймиз!» —
деди Президент ёрдамчиси С.Мирзиёева.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


#тарона

🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧

Хавфсизлик деб хизматда мард ўғлонларинг

Она ватан омон бўлгай қўрғонларинг...

🎤Дилдора Ниёзова

@buxoroaokb


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида «Мен Ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


👮‍♀👮‍♀👮‍♀👮‍♀

Йигитнинг юзини ёруғ эт Оллоҳ,
Ёри ўпич илсин яноқларига.
Қурол тутишидан асрагин, э, воҳ,
Ёр сочи ўралсин бармоқларига...


... Биз она бўлайлик, опа, сингил, ёр.
Асло тўкилмасин тиргакларимиз.
Уларсиз дунёда бизга нима бор?
Омон бўлсалар бас эркакларимиз!

✍️Малика Тавфиқ
🎙Наргиза Қувончева


@buxoroaokb


Сизда ором қайда,
Сизда тин қайда?
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда?
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Эл меҳри асрасин Сизни ҳар жойда!

14 январь - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Юрт ҳимоясига бел боғлаган Сиз азизларни чин қалбдан табриклаймиз!
Ушбу байрам нафақат ҳарбий хизматчиларнинг, балки, қалбида ватан ишқи, унинг эртанги тақдирига дахлдорлик ҳисси жўш ураётган ҳар бир ватандошимизнинг ҳам байрамидир.  Барча байрам  соҳибларига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва албатта масъулиятли хизматларида куч-қувват тилаб қоламиз!
Қаддингиз тик, бошингиз баланд бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!!!

@buxoroaokb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб куч тузилмаларининг бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди.


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ «Биз ҳаётни танлаймиз!» шиори остида гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишидаги видеороликлар танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази Кинематография агентлиги, Миллий телерадиокомпания ва Миллий медиа ассоциацияси билан ҳамкорликда ижодкор ёшлар ўртасида «Биз ҳаётни танлаймиз!» шиори остида гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишидаги видеороликлар танловини эълон қилди.

🗓 Иштирокчилар ўз анкеталари ва видеороликларини 2025 йил 1 февралдан 1 майгача Миллий марказнинг tanlov@ncdc.uz электрон почтаси орқали, шунингдек, электрон воситаларда шахсан тақдим этишлари мумкин.


Танловнинг ғолиб ва совриндорлари қуйидагилар билан тақдирланади:

🥇 1-ўрин учун ноутбук;
🥈 2-ўрин учун планшет;
🥉 3-ўрин учун смартфон;

🎁 «Энг яхши ғоя», «Энг яхши оператор» ва «Энг яхши актёр (актриса)» номинациялари ғолиблари учун Миллий марказнинг эсдалик совғаси.


Ғолиб ва совриндорлар «26 июн – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни» арафасида эълон қилинади ва тантанали равишда тақдирланади.

📝 Танлов низоми билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Юртимизнинг барча ёшларини ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Biznes-ombudsman
#Инфографика

👍Текширувлар қандай ўтказилади?

Ушбу инфографика ёрдамида тадбиркорлар фаолиятидаги текширувлар жараёни ҳақида билиб олинг ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


21 январдан бошлаб сайёралар парадини кузатишимиз мумкин бўлади. Марс, Юпитер, Уран, Венера, Нептун ва Сатурн бир чизиқда жойлашади.

Телескопсиз Марс, Юпитер, Венера ва Сатурнни кўриш имконияти бўлади. Кузатиш учун энг қулай вақт соат 19:00 дан 20:00 гача ҳисобланади.


The New York Times Бухорони 2025 йилда ташриф буюришга арзийдиган шаҳарлар қаторига киритди. Нашр Буюк ипак йўлидаги муҳим нуқта бўлган ушбу қадимий шаҳарга эътибор қаратишга чақирмоқда.

Мақолада 2025 йилнинг кузида Бухорода биринчи маротаба замонавий санъатни ўзида намоён этадиган Бухоро биенналеси бўлиб ўтиши қайд этилган. 5 сентябрдан 20 ноябргача бўлиб ўтадиган тадбирда жаҳоннинг машҳур рассомлари, жумладан, британиялик ҳайкалтарош Энтони Гормли ва бошқа таниқли усталарнинг асарлари намойиш этилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тинглагил, най не ҳикоят айлагай,
Айрилиқлардан шикоят айлагай.
✍️Мавлоно Румий✨

Кутилган бахт кутилмаган вақтда келади. Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса, тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради.

🌸Якунига етган манзиллар аслида сиз учун бошланиши бўлиши мумкин!..


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❓Deepfake ўзи нима?

‼️Бу сунъий интеллект ёрдамида инсоннинг юз ифодалари, овози ва ҳатто ҳаракатларини сохталаштирувчи технология.


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔈 Ҳомийларимиз томонидан Обид Қўлдош ҳикоялари асосида «Энг яхши тақриз» ҳамда «Энг яхши ўқилган аудио» танлови эълон қилинади.

🌞Aпрель ойининг энг қуёшли кунларидан бирида -
Битта биринчи ўрин «Энг яхши тақриз учун»
😀 1 200 000 сўм;

📦 Яна битта биринчи ўрин - «Энг яхши  аудио учун»
😀 1 200 000 сўм;

☄️ Иккита иккинчи ўрин
Бир тақриз ва бир аудио учун -
💵 700 000 сўмдан;

☄️ Иккита учинчи ўрин - бир тақриз ва бир аудио учун ҳар бири
💵 550 000 сўмдан;

🌍 Ижтимоий тармоқлар (Телеграм, Facebook)да энг кўп улашилган ва лайк йиққан тақриз
💵 350 000 сўм билан;

🎉 Ва бу ҳаммаси эмас, яна уларнинг ҳар бири муаллифнинг янги нашр этилган китоби билан;

😀  яна иккита рағбатлантирувчи ўрин эгалари «Аkademnashr» нашриёти чоп этган «Излам» тўпламлари билан тақдирланади.

😀Танлов шартига қўйилган ҳикояларни
https://t.me/azob4  ижодий саҳифасига қадалган хабарлардан ўқиб танлаб олишингиз мумкин.

😀 Тақриз ва аудиоларни 
@obid_85 телеграм аккаунтига юборасиз;
✅ Танлов эълони, тақриз ҳамда аудиоларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда
#Энг_яхши_ижодий_ишлар ҳештеги остида жойлаб, бизни белгилайсиз.

✅Ижодий ишлар «Обид ҚЎЛДОШ олами» телеграм каналида эълон қилиб борилади.

✅Ташкилотчилар томонидан энг яхши деб топилган ҳамда 
https://t.me/azob4 телеграм каналида энг кўп муносабат лайк 😀йиққан ижодий ишлар ғолиб деб топилади.

🔈Диққат! Адабий тақризлар ва аудио қабули 31-мартда якунланади!

✅ Расмий телеграм саҳифамизга обуна бўлинг 👉
@https://t.me/azob4


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#коррупцияга_қаршимиз

Коррупция ҳолатларига йўл қўйманг!!!

Биз сизни хушёрликка чақирамиз.


@buxoroaokb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#огоҳликка_чақирамиз

Коррупция ~ тараққиёт кушандаси.


@buxoroaokb


Ҳарбий бўлишни орзу қилган робототехник (видео)

👉 https://xabar.uz/msqj

Показано 20 последних публикаций.