🇬🇧Экрансиз болалик: Австралия 16 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчиАвстралия парламенти 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи
қонун лойиҳасини кўриб чиқишга тайёрланмоқда.
Бу
мисли кўрилмаган қадам бўлиб, экранлар ва ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари фойдаланишнинг
болалар руҳий саломатлигига, хусусан, жиззакилик ва депрессиянинг кучайишига таъсири ҳақида хавотир ортишидан келиб чиқмоқда.
Гарчи кўплаб мамлакатлар ушбу масалани ўрганаётган бўлса-да,
Австралия таклифи ҳозирги кундаги энг радикал ҳисобланади.Агар қонун қабул қилинса, у бир йилдан сўнг кучга киради ва ижтимоий тармоқларга
энг юқори ёш чегарасини белгилайди. Meta ва TikTok каби йирик компаниялар фойдаланувчилар
ёшини текширишнинг қатъий ва мукаммал механизмларини ишлаб чиқишлари ҳамда вояга етмаган фойдаланувчилар учун киришни чеклашлари керак бўлади.
Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе қонунга риоя қилинишига жавобгарлик ота-оналар ёки болалар эмас, балки платформаларга юкланишини таъкидлади.
Лойиҳа, ота-оналарнинг розилиги ёки болаларнинг мавжуд аккаунтларига оид
истисноларни ўз ичига олмайди.Австралия ва мамлакатда фаолият кўрсатувчи ижтимоий тармоқлар учун асосий масала –
қонуннинг амалий ижросидаги муаммолар бўлади. Аксарият ижтимоий тармоқлар расман 13 ёшдан кичик болаларга рўйхатдан ўтишни тақиқлайди. Бироқ, 2022 йил Британияда ўтказилган тадқиқотга кўра,
12 ёшдаги болаларнинг 80% ижтимоий тармоқларда аккаунтга эга. Бу, фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш қийинлигини ва мавжуд чекловларни айланиб ўтишни кўрсатади.
Технология соҳасидаги баъзи экспертлар, йирик платформаларга кириш тақиқланса, болаларнинг яширин ва бошқарилмайдиган ижтимоий тармоқларга ўтишини ва бу улар учун янада катта хавф туғдириши мумкинлигини таъкидламоқда.
Бундай тармоқларда болалар
ҳеч қандай ҳимояларсиз кибербуллинг, исталмаган контент ва бошқа хатарларга дуч келиши мумкин.
Болаларни ҳимоя қилиш ва ноқонуний платформалар билан боғлиқ
хавфларни қандай мувозанатлаштириш масаласи ҳали ҳам очиқ қолмоқда.Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт