📶
Очиқ Wi-Fi орқали фирибгарлик: қандай ҳимояланиш мумкин?Жамоат жойлари, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа объектлар ҳудудидаги бепул Wi-Fi тармоқлари хавфли бўлиши мумкин. Фирибгарлар сохта тармоқлар яратиб, Сизнинг шахсий маълумотларингизни ўғирлашга ҳаракат қилади.
‼️Нималарга эътибор бериш керак?
➡️Аввало, фойдаланмаётган пайтингизда смартфонингизда Wi-Fi функциясини ўчириб қўйинг. Бу бегона тармоққа ўз-ўзидан уланиб кетишнинг олдини олади.
➡️Нотаниш Wi-Fi тармоқларга уланмаслик тавсия этилади. Агар уланмоқчи бўлсангиз ҳам, шахсий маълумотларингизни киритиш сўралса, уланманг.
➡️Фирибгарлар ном танлашда ҳақиқийсига ўхшаш Wi-Fi номларини яратиши мумкин. Доимо ўша жой ёки мажмуа маъмурияти орқали тармоқни текширинг.
➡️Интернетга кираётганда сайт манзилини текшириб кўринг — фирибгарлар расмий сайтларга ўхшаш қалбаки саҳифалар яратиши мумкин.
➡️Ишончли Wi-Fi сиздан ижтимоий тармоқлар ёки шахсий аккаунтларингиз паролларини сўрамайди. Агар тармоқ логин ёки код талаб қилса, уланишдан воз кечинг.
➡️Энг хавфсиз йўл — мобил интернетдан ёки ишончли Wi-Fi тармоқлардан фойдаланиш.
Шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг!Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт