Прокуратурада очиқ эшиклар куни
Прокуратура органлари фаолиятининг асосий принципларидан бири ошкораликдир. Шўрчи тумани прокуратурасида ўтказилган “очиқ эшиклар” куни ҳам тизим фаолияти билан яқиндан танишишга қаратилди.
Тадбирда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Туман прокуратурасидаги шароитлар, ҳар бир бўлим ходимларининг меҳнат фаолияти билан танишар экан, келгусида прокуратура тизимида меҳнат қилишни ният қилган ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Тадбир ташкилотчилари ёшларни тарбиялаб вояга етказаётган ота-онаси, устозлари ишончини оқлаш, Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиши, юртимиз ривожига ҳисса қўшиши, ўқиб-изланиб, теран фикрлаш, эртанги кунимиз равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўлишлари учун ўз тавсияларини беришди.
✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати 📱Telegram ✅
Facebook 🎞
Youtube 🔎
Web-site 🌐
Instagram 🕊
Twitter