АОКА | Сурхондарё


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Веб сайт:
http://surxonaoka.uz
Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилмоқда

Сенаторлар «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунни маъқулладилар.

Мазкур фахрий унвон мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биохилмахилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган фуқароларга берилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo




Йўл-йўлакай: Сурхондарё, Термиз шаҳри

“Дарахтни кесиб ташламай бино қурса ҳам бўларкан-а, қурувчилар! Ажойиб!”, деб ёзибди Zarnews.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Нима учун ЖШШИР?

ЖШШИР барча турдаги давлат, банк ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда фуқаронинг ягона идентификатор рақами ҳисобланади. Бунинг учун шахсимизни тасдиқловчи паспортдаги 14 та рақам танлаб олинган.

🤷‍♂️ Шу ўринда кўпчиликда савол туғилиши мумкин: Нима учун айнан шу рақамлар ёки буни компьютер танлайдими?

⌨️ ЖШШИР ноёб бўлиб, ўзгартиришнинг имконияти йўқ 14 та рақамдан иборатдир.

📁 Яъни у биринчи ўринда паспортда кўрсатилган жинс ва туғилган аср индекси, кейин туғилган сана, шаҳар ёки регион коди, фуқаронинг серияси ҳамда текшириш рақамларини ўз ичига олади.

🔐 Шунинг учун ҳам уни қалбакилаштириб бўлмайди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Бугун «Тўпаланг» сув омборидан тушувчи каскадда навбатдаги лойиҳа – «Зарчоб 2А» кичик ГEСининг ишга туширилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раиси Абдуғани Сангинов ҳамда соҳа мутасаддилари, нуронийлар ва фаоллар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қиймати 3,4 млн долларни ташкил этувчи мазкур иншоотнинг энергетик қуввати 3 МВт бўлиб, йилига ўртача 13,3 млн кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқаради ҳамда ҳудуддаги 6 мингта хонадонни экологик тоза энергия билан таъминлайди. Натижада 3,4 тонна мазут ёки 4 млн куб метр табиий газнинг иқтисод қилинишига эришилади.

Тадбирда вилоятимиз раҳбари ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раиси сўзга чиқиб Сурхондарёда экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари кейинги 8 йилда 20 бараварга ошганлигини, хусусан, жорий йилда Тўпаланг сув омбори оқимидан умумий энергия ишлаб чиқариш қувватлари 300 МВтга етказилишини таъкидлашди.

Шундан сўнг, Президентимизнинг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифида қурилишига старт берилган «Зарчоб-3» кичик гидро электр станциясида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Қуввати 16 мегаватт ва йилига 70 миллион киловатт/соат экологик тоза электр энергияси бўлган мазкур гидроагрегат қурилишини жадаллаштириш ва сифатли якунлаб, ишга туширишга тайёрлаш вазифалари белгилаб олинди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Журналист ва блогерлар учун семинар ўтказилди

Бугун Сариосиё туманида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар, адлия бошқармалари ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун семинар ташкил этилди. Унда АОКБ бошлиғи Заҳириддин Тўраев, адлия бошқармаси “Ҳуқуқий ахборот” бўлими бошлиғи Абдумўмин Раҳмонов, бўлим бош маслаҳатчиси Бунёд Авазов ҳамда бир гуруҳ журналист ва блогерлар иштирок этди.

Семинар давомида бугунги кун журналистикаси ва блогосфераси олдида турган энг муҳим масалалар, мавжуд муаммолар таҳлил қилинди. Соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар, сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги борасидаги ҳуқуқий ва ахлоқий чегаралар, сифатли, фойдали контентлар сони ва салмоғини ошириш юзасидан ўзаро фикр, тажриба алмашилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
———
     Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда гўёки "Масофавий иш жойлари, бўш вақтда кунига 700.000 сўмгача пул ишлаш имконияти"  мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди, АСЛО ИШОНМАНГ.

‼️ Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

📌 P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу — фирибгар.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Саида Мирзиёева:

Халқаро таълим куни арафасида мен Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги ислоҳотлари самарасини, муваффақиятларини фахр билан эътироф этмоқчиман. Биз таълим — фаровонлик пойдевори эканига қатъий ишонамиз ва ҳар бир бола учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлашга интиламиз.

Бугун халқаро ҳамкорларимиз — UNICEF, UNESCO, UNDP, IHTT,  Жаҳон банки ва бошқалар билан муҳим учрашув ўтказдик. Мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувларни — инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимларни муҳокама қилдик.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида сифатли таълим олиш имкониятидан барча эркин фойдаланиши учун зарур шароит яратишга эришамиз.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Сурхондарё вилоятидаги қадимий Узундара манзилгоҳи туристик масканига айлантирилади

Узундара қалъаси 1991 йилда очилган. 2013 йилдан буён Ўзбекистон ва Россия Фанлар академиялари мутахассислари бу ерда қазиш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ёдгорликни реставрация қилиш ва сайёҳлик масканига айлантириш лойиҳасини ишлаб чиқилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
25 йиллик ҳоким – Эркинжон Турдимов энди Сирдарёда

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

Показано 10 последних публикаций.