Жиззах вилояти прокуратураси органлари томонидан ички ишлар идоралари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жиноят содир этган шахсларни аҳлоқан тузатиш, уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2024 йилда банд бўлмаган назорат остидаги шахслар иштирокида 275 маротаба бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, уларнинг натижасига кўра 393 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланган бўлса, жорий йил январь ойида бу кўрсатгич 54 нафарни ташкил этди.
Шу ўринда, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга қизиқтириш мақсадида Жиззах шаҳридаги “Farali” тикувчилик фабрикаси ҳамда “Macter Building Products” пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш корхонасига экскурсия ташкил қилиниб, ишлаб чиқариш жараёни ва меҳнат шароитлари билан таништирилди.
Тадбиркорлигига амалий ёрдамлар кўрсатилиб, айни вақтда 42 нафари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқда, 12 нафарининг доимий бандлиги таъминланган бўлса, 123 нафари фаолият кўрсатаётган ҳунармандларга бириктирилди.
Шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича, ҳар бир ҳудудда психологик тренинглар ўтказилиши натижасида, жиноят содир этиш ҳавфи юқори ва содир этишга мойил бўлган 388 нафар шахслар рўйхати шакллантирилиб, алоҳида назорат ўрнатилди ва қайта жиноят содир этиш холатлари камайишига эришилди.
Бундан ташқари, тиббий кўрикдан ўтказилди, соғломлаштириш тадбирлари ўтказилиб, Шароф Рашидов ва Хамид Олимжон музейларига экскурсиялари ташкил этилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook