🏵
Давлатимиз раҳбари сурхондарёлик тадбиркор Баҳром Рауповнинг кўп тармоқли фаолиятини юқори баҳолаб, уни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.
✅ “SURKHON SANDVICH” МЧЖ таъсисчиси
Баҳром Раупов 1500 дан ортиқ иш ўрни яратиб, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.
✅ Унинг ташаббуси билан Денов туманидаги
Қизилсув дарёси бўйида ёшлар сайилгоҳи барпо этилмоқда.
✅ Термиз туманида
базальт плиталарини ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда.
26 миллион долларлик бу лойиҳа ишга тушгач,
350 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
✅ Тадбиркор
Олтинсой туманидаги базальт захираларидан фойдаланиб,
импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
🔔
Бу каби ташаббуслар нафақат янги иш ўринлари, балки мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсишига ҳам улкан ҳисса қўшмоқда!
🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo