АОКА | Сурхондарё


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Веб сайт:
http://surxonaoka.uz
Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Бронежилет остида ҳам юрак бор” – “Навқирон” гуруҳи

Ҳар бир инсон Ватан посбони. Юрагида халқ фаровонлиги, жамият барқарорлиги, юрт тинчлиги йўлида шахсий масъулиятни ҳис қилган фуқаро борки ҳимоячи саналади.

Эгнида бронежилет бўлса-да, юраги очиқ, фақат Ватан деган бу лочин аскарларнинг қўшиққа кўчган дил сўзларига бир қулоқ тутинг-а:

Ниятимиз – тинчлик бўлсин дунёда,
Шу тинчликни асрагувчи қалқонмиз.
Далаларда алвон бўлиб очилган
Лолаларни асрагувчи тумормиз...


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Ўзбекистон ва Россия олимлари кўча зўравонлигини аниқлайдиган нейрон тармоқ яратди

Ўзбекистон ва Россия олимлари гуруҳи видеокузатув камералари орқали кўчадаги зўравонликни аниқлай оладиган нейрон тармоқ яратди.

Кўча видеокузатув камераларидаги улкан маълумот оқими бино камералари учун ишлаб чиқилган мавжуд нейрон тармоқларни зўриқтирарди. Олимлар яратган нейрон тармоқ бу зўриқиш муаммосини муваффақиятли ҳал қилди. Нейрон кўча видеокузатув камералари томонидан қайд этилган кўча зўравонлиги ҳолатларининг 98 фоизидан ортиғини кўп қийматли мантиқ ёрдамида аниқлай олади”, — дейилади хабарда.


Маълум қилишича, янги модел “ҳа”, “йўқ” ва “аниқланмади” моделида ишлайди. Нейротармоқ “ақлли шаҳар” тизимида қўлланилиши кутилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Термизда ҳарбий бўлинмаларнинг намойишкорона пиёда юриши бўлиб ўтди

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийлар ва куч тузилмалари ходимларининг намойишкорона пиёда юришлари ҳамда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ватан ҳимояси – шарафли ва муқаддас бурч!

Ватан ҳимояси муқаддас бурч бўлса, Ватан ҳимоячиси бўлиш янада шарафлидир.

Ҳарбийларимизнинг кўкда, сувда ва қуруқликда олиб бораётган мардона хизматлари туфайли осмонимиз мусаффо, болаларимиз, мўътабар оналаримиз, кексаларимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровондир.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


11 январь – Халқаро қўриқхоналар ва миллий боғлар куни

Бугун Халқаро қўриқхоналар ва миллий боғлар куни нишонланмоқда. Сана 1997 йилда Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маркази ва Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди ташаббуси билан ташкил этилган.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (MЭTH) бутун дунёда биологик хилма-хилликни сақлашнинг муҳим марказлари ҳисобланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони 6,321 миллион гектарни (мамлакат ҳудудининг 14,08 фоизини) ташкил этади. Муҳофаза ҳудудлари тизимига қуйидагилар киради: 7 та давлат қўриқхонаси, 1 та миллий боғ, 12 та табиий боғ, 11 та давлат табиат ёдгорлиги, 12 та қўриқхона, 2 та биосфера резервати ва 1 та ихтисослаштирилган питомник – «Жайрон» экомаркази.

Бу ҳудудларда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 102 турдаги умуртқали ҳайвонлар ва 280 турдаги ўсимликлар рўйхатга олинган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


🗞 “Даврий нашрлар — муҳим манба”.

📖 “Шарқ юлдузи” журналида эълон қилинган мақолада Сурхондарё вилоятида босма даврий нашрларнинг вужудга келиши, хусусан, вилоят журналистикасининг тамал тошини қўйган “Сурхон тонги” газетаси тарихи, ривожланиш босқичлари ёритилган.

💬 Мақолани, албатта, ўқиб чиқинг. У ҳамма учун бирдек қизиқарли ва фойдалидир. Мутолаа севимли машғулотингизга айлансин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Таъзия

“Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов ҳамда “Халқ йўли” газетаси бош муҳаррири Чори Жумақуловга акаси Абдумурод Жумақуловнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло Абдумурод Пардаевични мағфиратига олиб, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Оила аъзолари ва яқинларига гўзал сабр берсин.

Жаноза намози эртага, 11 январь куни соат 10:00да Қизириқ туманининг Яккатерак маҳалласи (ПМК-52)да ўқилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ишга киритиб қўйиш учун 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарони шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


❗️ Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин

Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.


Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди.

Яъни тезкор ходим ўзининг мансабдор танишлари орқали, Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган 1994 й.т. шахсга тегишли қисмини Жиноят-просессуал кодексининг 83-моддасига асосан тугатиш ҳамда 2003 й.т. фуқарога нисбатан эса “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда, уни озодликда қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланиб, ҳолат просессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


📢 Термизликлар ҳамда шаҳримиз меҳмонлари диққатига

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан эртага, 11 январь куни Термиз шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб вилоятдаги куч тузилма бўлинмалари томонидан ҳарбий маршлар ўтказилади.

Шунингдек, "Iceberg" кўнгилочар маскани ёнида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг difele намойишлари ижро этилади.

🕚 Ҳарбий парад маршлари Ёшлар маркази биноси олдидан соат 11:00дан бошланади.

⛔️ Шу муносабат билан 11 январь куни соат 10:00дан 13:00 гача Баркамол авлод, Ислом Каримов ва ат-Термизий кўчалари кесишмалари бўйлаб Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биноси ёнидаги чорраҳагача бўлган йўлда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

❗️Юзага келаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларимизга айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Стив Жобснинг сўнгги сўзлари:

Ҳаётда бойлик ва шон-шуҳратдан муҳимроқ нарсалар бор

«Бизнес оламида муваффақият чўққисига эришдим. Кўпчилик ҳаётимни фақат ютуқлардан иборат деб ўйлайди. Бироқ тан оламан, ишдан бўлак мени қувонтира оладиган нарсалар унчалик ҳам кўп эмас. Умуман, бойлик — мен кўниккан ҳаёт тарзининг бир қисми, холос.

Айни пайтда касалхона тўшагида ётиб, ўтган умримни эслаяпман. Мен фахрланган бойлик ва шон-шуҳрат яқинлашиб келаётган ўлим олдида ўз аҳамиятини йўқотди. Ҳаётда бундан муҳимроқ нарсалар бор.

Умрим давомида орттирилган бойликни ўзим билан олиб кета олмайман. Мен билан кетадигани — муҳаббат билан боғлиқ хотиралар. Мана шу ортингизда қолиши керак бўлган, ҳамроҳлик қиладиган, олдинга қадам босишга ундайдиган ҳақиқий бойлик.

Пулингиз бўлса, сизни ташийдиган, уй ёки ишхонада юмушингизни бажарадиган истаганча одам ёллашингиз мумкин. Бироқ ҳеч ким касалликларингизни ўзига олмайди…

Неча ёшда эканлигингиз ва нималарга эришганингизнинг аҳамияти йўқ. Ҳамма учун ҳам парда тушириладиган кун келади… Оилангиз, севимли инсонингиз, яқинларингиз, дўстларингизга бўлган муҳаббат ҳақиқий бойликдир. Ўзингизни асранг, ўзгалар ҳақида ғамхўрлик қилинг».

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


* Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги олдидан

Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозим

Бошқа миллатларга қаралса, кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📣 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

🖇 Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

♻️ Лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган.

☑️ Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

❗️ “Тараққиёт стратегияси” маркази барча юртдошларимиздан 2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришларини сўрайди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сина — Сурхондарё вилоятидаги янги туризм қишлоғи

Денов туманида жойлашган Сина туризм қишлоғи ўзининг гўзал тоғ манзаралари ва осойишта муҳити билан сайёҳларни ўзига жалб этиб келади. Бу ерда миллий таомлардан баҳраманд бўлиш ва табиат билан уйғунликда ҳордиқ чиқариш имконияти мавжуд.

Синага ташриф буюриб, Сурхон воҳасининг бетакрор жозибасини кашф этинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитой мактабларида дарс жараёнида болаларга “Телефонга боғланиб қолишнинг оқибати” ҳақида жуда ибратли ролик қўйиб берилаётган экан.

📲 Биз ҳам фарзандларимизга бу видеони кўрсатсак бўларкан.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Тақиқланган_манба_ва_материаллар.pdf
2.7Мб
⚡️Ўзбекистонда тақиқланган диний материаллар эълон қилинди (тўлиқ рўйхат)

Олий суд томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати эълон қилинди.

2025 йил 8 январь ҳолатига кўра, рўйхатга 1 минг 389 та турли профиль, канал ва материаллар киритилган. Хусусан:

Facebook'да 203 та профиль ва материаллар;
Telegram'да 713 та канал, гуруҳ ва материаллар;
Instagram'да 226 та профиллар;
Youtube'да 135 та канал ва турли видеолар;
Odnoklassniki'да 35 та профиль ва материаллар;
Tik-tok'да 44 та профил;
Интернет'да 13 та сайт ва алоҳида материаллар;
• 20 та турли китоб, маъруза ва нашидалар.

⚠️ Фуқаролардан диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан сақланишни ва улардан йироқ бўлишни сўраймиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Репост из: Ijtimoiy himoya milliy agentligi
#Ijtimoiy_karta

Vazirlar Mahkamasining 27.12.2024-yildagi 897-son qarori bilan aholini ijtimoiy qo‘llab-quvvatlashda "ijtimoiy karta" tizimini joriy etish bo‘yicha chora-tadbirlar belgilandi.

Prezidentning 18.07.2024-yildagi PQ-267-son qaroriga muvofiq "Ijtimoiy karta" axborot tizimini joriy etish orqali ijtimoiy to‘lovlar va subsidiyalar, ijtimoiy xizmatlar va yordam ko‘rsatishni tayinlash, taqdim etish, monitoring qilish va baholash jarayonlari bosqichma-bosqich avtomatlashtirilmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi Ijtimoiy kartasi to‘g‘risidagi nizom tasdiqlandi. U quyidagi tartiblarni belgilaydi:

😲 ijtimoiy kartalarni muomalaga chiqarish, foydalanish uchun taqdim  etish;
😲 ijtimoiy kartalarni almashtirish, to‘xtatib turish va tugatish;
😲 "Ijtimoiy karta" axborot tizimi ma’lumotlar bazasini yuritish.

🖋 "Ijtimoiy karta" AT ma’lumotlar bazasi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan fuqarolar va davlat organlari taqdim etgan ma’lumotlar, shu jumladan biometrik ma’lumotlar asosida shakllantiriladi va yuritiladi.

💵 Ijtimoiy kartani moliyaviy agent sifatida ishtirok etuvchi respublikaning rezident tijorat banklari taqdim etadi.

Ijtimoiy kartani berish va undan foydalanish uchun arizalar quyidagilar orqali murojaat qilish yo‘li bilan topshiriladi:
😲 YaIDXP;
😲 "Ijtimoiy karta" mobil ilovasi;
😲 "Inson" ijtimoiy xizmat ko‘rsatish markazlari;
😲 moliyaviy agentlar.

🤝 Jismoniy shaxslarga ijtimoiy karta berish bo‘yicha bank xizmatlari uchun to‘lov BHMning 10 foizidan oshmasligi kerak. Hujjatda ijtimoiy karta uch ish kuni ichida bepul beriladigan shaxslar ro‘yxati keltirilgan.

⚠️ 2025-yil 1-fevraldan ijtimoiy kartalarni muomalaga chiqarish va foydalanishga taqdim etish masalalari bo‘yicha "1070" "Ishonch telefoni" sinov tartibida ishga tushiriladi.

📝 telegram    💻 instagram  
📝 facebook   🐧 xcom
🎞 youtube     🎖 ihma.uz


📌 1 июлдан паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади

🪪 2025 йил 1 июлдан бошлаб шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олина бошланади. Бу ҳукуматнинг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

☑️ Ҳужжатга мувофиқ, «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг аниқлик киритишича, эндиликда my.gov.uz даги шахсни тасдиқловчи, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларнинг рақамли (электрон) шакллари расман тан олинади.


✅ Бунда my.gov.uz да ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.

➡️ Батафсил

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


⚡️Туман сабаб самолётлар Термиз аэропортидан бошқа аэродромларга йўналтирилди

Термиз аеропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди:

- "Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкент - Термиз йўналиши бўйича US-751 рейси Бухородаги муқобил аэродромга;

- “Air Samarkand” авиакомпаниясининг Жидда – Термиз йўналиши бўйича 9S412 рейси эса Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

Показано 20 последних публикаций.