Абдулқодир Ал-Азҳарий


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Бу канал Абдулқодир Ал-Азҳарийнинг Телеграм тармоғидаги расмий каналидир.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Аллоҳ азиз қилганни ҳеч ким хор қилолмас!
Оғизлари билан уфлаб ўчиришмоқчи бўлишди-ю, янада порлашига ва ловвуллаб аланга олишига сабаб бўлишди.
Ҳақ ва ҳақиқат нури ана шунақа бўлади…
Уни пуфлаб ўчириб бўлмайди, муҳтарамлар!

@Abdulqodir_Azhariy


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Одамлар кетаверади, давлат қолади. Уни асрашимиз керак. Менга талабаларнинг ақли ва қалби омонат"!. (Видео)

Туҳмат модда ҳақида гаплар бошланган пайтда, ҳали Шоҳруҳ Ғиёсов "техник носозлик" ҳақида баёнот бермай туриб, "Mezana"да талабалар билан қилинган учрашув.

@MubashshirAhmad


​​Мубашшир Аҳмад домла ҳақида нотўғри ахборот тарқатган ИИВ хатосини тан олди.

Олдинроқ, “Azon” лойиҳалари ва “Azon Global”ахборт-таҳлилий портали асосчиси, Туркиядаги Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи Васийлар кенгаши раиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) ҳақида ижтимоий тармоқлардаги ўта оғир жиноятларда айбланиб, қидирувга берилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Шундан сўнг, “VERUM LAW FIRM” адвокатлик фирмаси ҳуқуқшунослари Мубашшир Аҳмаднинг ўта оғир жиноятда айбланаётгани ҳақидаги хабарлар асоссизлиги тўғрисида баёнот берди.

Ниҳоят, Мубашшир Аҳмад ҳақида бу каби асоссиз хабарлар тарқатилишига сабаб бўлган ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳам хатосини тан олди.

Унинг айтишича, Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 244-2-моддасида назарда тутилган жиноятда гумонланмаган, ахборот тарқатишда техник хатоликка йўл қўйилган.

"Аниқланишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан 2023 йил 11 августда 1974 йилда туғилган фуқаро Алишер Турсунов (тахаллуси Мубашшир Аҳмад)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган", дейилади бу ҳақдаги тушунтиришда.

(Azon.Global саҳифасидан олинди)

@Abdulqodir_Azhariy


#Менинг_Позициям

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун!»

Агар, бу миллат ва ватаннинг хайри ва саодати, Исломнинг покиза тараннуми, жамиятнинг ислоҳи ва давлатнинг тараққиёти, халқнинг ахлоқи ва илм-маърифати, элнинг қадриятлари ва муқаддасотлари йўлида ҳикмат ва илм ила йўғрилган хизматлари, донишманд тавсия ва таклифлари, муросакор ва ахлоқий туришлари, бинокор ва дўстона танқидлари, сокин, самимий ва кулар юзли сийратлари ила миллат ва илм аҳли қалбидан мустаҳкам жой олган устоз мураббий Мубашшир Аҳмад домлага «хатарли шахс» ва «жиноятчи» тамғаси босилган ва жиноятчилар сафида қидирувга берилган бўлса ВОЙ бу миллатнинг ҳолига! ВОЙ БЎЛСИН!

Устозни жуда кўп йиллардан бери жуда яхши ва яқиндан танийман. 2006-йили Мадрасани битириб Олий Маъҳадга ўқишга кирганимда илк бор учрашган эдим. Устоз тафаккур оламимнинг уфқини очган ва қўлимга дунёларга тенг илм-марърифат жуганини тутқазган, навқирон, ёш ва қайнаб турган толиби илм бўлган ҳолимда келажакка оид мақсад ва орзуларимни, ҳаёт йўлимнинг асосий йўналишларини шаклланишида жиддий рол ўйнаган, мусулмонча дардни, Ислом ва маусулмонлар учун қайғуриш шарафини, миллат ва жамият учун фидокор бўлиш ахлоқини, ҳикматни ва ўз ўрнида ҳамосат, ғайрат, шижоат ва сабрни бизларга танитган, қўлимизга дунё ва охиратнинг саодат калитларини тутқазган, қалбимизга миллат дарди оташини қўриган саноқли устозларимдан бири бўлганлар. Муҳаммаммад Аюб домла, Абдурроҳман домла ва Мубашшир домла каби устозларни суҳбати ва дарсларида ўтириш у ёқда турсин, уларни бир озгина томошо қилишнинг ўзи, уларнинг юзларига боқиш ва ҳаётларига назар солишнинг ўзи бутун бошли бир тарбия мактаби эди. Қалбимд бу устозларга нисбатан ўзгача муҳаббат пайдо бўлган, уларнинг қалбидан сизиб, сўзларини йўғирган илм ва ҳикмат булоқлари, кўзларида томчи-томчи порлаган дин дарди, ҳаракат ва сийратларидаги фидокорлик ва жонсараклик, сўзларидаги ҳаяжон ва шавққа ошиқ бўлган, қалбимга уларнинг қалбидаги оловдан бир тутам учун солиб олган эдим. Вақтлар ўтди ва бир тутам учқун олов олди, буюк оташга ва буюк дардга айланди, ўша оташ ва ўша муҳаббат бугунги Абдулқодирни шакллантирди. Бир Абдулқодир нима бўлибди, бундай оташни қалбида ташиган юзлаб балки минглаб йигитлар бугун айнан ушбу устозлардан, Мубашшир Аҳмад каби мураббийлардан қарздордирлар!

Мен, устозга нисбатан қўл урилган бундай виждонга зид, мақсадли, қўпол ва иснодсиз қарордан, таъна дашном ва тамғалардан, исботсиз туҳмат ва таҳдидлардан безорман! Норозиман!
Устозни қўллаб қувватлайман! Устозга елкадошман, ёндошман, жондошман, дартдошман!

Устоз Мубашшир Аҳмад «террор» ва «экстремистик» фаолиятларига дахлдор бўлиши, Исломни хато ва нотўғри тарзда талқин қилиши, тўда ва жамоъ тузиши, Ўзбекистон давлати ва миллатига қил қадар зарар берадиган ҳар қандай фаолиятга аралашиши асло ва асло мумкин эмасдир. Имконсиздир! Бу биз таниган Мубашшир Аҳмад домланинг илмий даражаси, ахлоқи, принцплари, қадриятлари ва ўзлигига мутлақо зиддир!

Менимча бугун Аллоҳдан қўрққан, Буюк Маҳкама кунига инонган, виждони ва тарих олдида, уммат, милат ва ватан олдида ўз масъулиятини ва мўминлик шарафини ҳис қилган ҳар қандай илм аҳли устозларимиз, дўстларимиз ва диндошларимиз айни менинг фикрларимга қўшиладилар!
Устозни ёлғиз ташлаб қўймайдилар!

Бу позиция бугун ватандаги устозни таниган йўлдошлари, аҳли илмлар ва хусусан шогирдларининг вафо бурчидир!

Олимга қилинган туҳмат агар бартараф этилмаса бу туҳмат ботқоғида энг биринчи илм аҳли бўғилади!!!

Ислоҳотлар ва Янги Ўзбекистон юзига чаплашган бу лойларни адолат ва фаросат ёмғирилари тезда ювсин! Умид қиламизки давлат тепасида ўтирган виждонли ва басиратли шахсиятлар бу даҳшатли хатони ва унга қўл урганларни тез орада бартараф этадилар.

***
Устоз, Аллоҳ ўз пайғамбарларга чинакам меросхўр бўлганларнинг имтихон ва синовларини муборак қилсин! Аллоҳ сизнинг ва бизнинг ёр ва ёрдамчимиз бўлсин!

«Ҳасбуналлооҳу ва неъма-л Вакийл!»

«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ!»

@Abdulqodir_Azhariy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сионистбоши Нетаняҳу вазирлар маҳкамасидаги чиқишида:
«Сурияда Башшар Асаднинг ағдарилиши Исроилнинг зарарига бўлди…» - дея ҳасрат ва надомат чекди.

@Abdulqodir_Azhariy


#Амалиётдан_Чиқиб

Дунёда инсониятнинг ботил ва хато эътиқодларга таянган мафкуравий асосий икки турли башарий душмани бор.

Биринчи тоифа: Худони тан олмайдиган, бандаликдан бош тортган, Тангрига қарши бош кўтарган ва ўзлари Худоликни даъво қилувчи динсиз (паган) шахсиятлар ва тўдалар.

Иккинчи тоифа:

давомини ўқиш…

@Abdulqodir_Azhariy


#Реал_Таҳлил
#Донкихотча_чиқишлар

Тарихнинг такрорланиш каби бир одати бор.

Сурат бизга бугунги чалкаш ва айқаш-уйқаш глобал ва маҳаллий сиёсий-ижтимоий ҳодисаларнинг геосиёсий эмас теосиёсий идеалогилар тажаллийси эканини ифодалайди.
Кўкдан бехабарлар бугун на ерни англайдилар ва на англата оладилар…

Кўклардан келган бир садо бордир…

@Abdulqodir_Azhariy


#АЗИЗИМ

Роббим бу ожиз ва гуноҳкор қулига Ўзининг лутфи ва карами ила гуноҳларни ювгувчи ва даражотларни юксалтирувчи яна бир меҳмон юборибди!

Бугун сиз ушбу сатрларни ўқир экансиз дўстингиз ва диндошингиз бўлган бу ожиз қул муҳим бир жарроҳлик амалиётига кириб кетган ва ёхуд киришга ҳозирлик кўраётган ва Роббидан марҳамат, шафқат, шифо, розилик, мағфират ва авф кутиб ётган бир ҳолдадир!

Бу борлиқда Аллоҳнинг бирон бир жонзоди учун устимда моддий ва ёхуд маънавий ҳақ ва ҳуқуқ бор бўлса Аллоҳ ризоси учун рози бўлсин ва ҳаққини ҳалол этсин, бирон жон устида бўлса агар менинг ҳаққим, ҳаққим ҳалолдир!

Азизим, бугун бу қул яна сизнинг дуоларингиз ва таважжуҳларингизга муҳтож, шояд сизнинг дуоларингиз ила Роббим жамоли ва камоли ила тажаллий этсада, бу амалиётни солим ва ғоним ҳолда ўтқазиб олишга, шифо топиб яна сизларнинг, устозларнинг, талабаларнинг, яқинларнинг ва жигарпораларимнинг бағрига қайтишга, энг асосийси Аллоҳнинг дини ва уммати Муҳаммамадий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хизматида соғлом оёқлар ила елиб югуришга муваффақ қилса!

Ё Латиф!
Ё Шофеъ!
Ё Зул Жамол!
Ё Зул Камол!
Ё Ҳайй!
Ё Муҳйи!
Ё Роҳман!
Ё Раззоқ!
Ё Фаттоҳ!

Бу ожиз ҳар ҳолу корда Роббимнинг қадарига таслимдирман, Роббимдан келган ҳар ирода бу қул учун хайр ва ҳушдир! Етарки, Гўзал Роббим то Ўзи медан рози бўлгунича бу танадан бу жонни олмасин! Рози бўлган бўлса Унга йўлиқмоқ энг буюк байрамимдир!

Аманнаа ва соддақнаа ва салламнаа!

Азизим, агар дидор қиёматга қолса ва ҳақиқат оламига кўчиш вақти етган бўлса бу фақир дўстингизни фақат хайр ила хотирланг, ҳар эслаганингизда эса бир Фотиҳа ва 3 Ихлос ила йўқлаб қўйиш ила лутф этинг, зеро, мўминлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидир! Сиздек иймондошлар замонида яшатган Роббимга ҳамдлар бўлсин!

Сизлар ила яна яхшилик ва илм-маърифат дастурхонида учрашиш умиди ила, дуоларингизни сўраб қолувчи дўстингиз

Абдулқодир Ал-Азҳарий!

@Abdulqodir_Azhariy

1.8k 0 13 39 70

#Хотира

2 йил аввал рўй берган эди...
https://t.me/Abdulqodir_Azhariy/399


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тарихий_Ҳодиса

Сурия муаққат президенти Аҳмад Шараъ (Жўлоний) расмий ташриф билан Туркияга келди.

Икки лидер орасидаги учрашувнинг асосий мавзуси харбий-стратегик ҳамкорлик.

Иншааллоҳ Сурия ҳаво соҳаси дахлсизлиги ва Сурия мудофаа тизимига оид гўзал хабарлар келади деган умитдамиз…

@Abdulqodir_Azhariy


Тарих фанлари доктори профессор Қаҳрамон Ражабовнинг DARYO ахборот саҳифасидаги суҳбатини кўзимни юмиб-очмай, хатто нафас олмай тингладим!

Домланинг нашрдан чиққан барча асарларини сотиб олиб ўқимоқчиман.

Ўзбекистоннинг тарихини илк бор тўғри ва холис манбадан ўқийдигандек бир ҳис туйғу қоплади ичимни.

@Abdulqodir_Azhariy


#Хато_Хулоса

Агар дин ва илоҳий ваҳий билан англатилган ҳақиқатларни етказишда ИНСОН деб аталган унсур (жонли етказувчи ва муаллим) ғоят муҳим рол ўйнамаганида Аллоҳ таъоло бизларга биздан бўлган ва биз каби еб-ичадиган, биз каби гоҳо маҳзун гоҳо масрур бўладиган, биз каби ғазаб ва марҳамат туйғуларига ошино, ақл ва ҳиссиёт тарозуси билан мувозанатланган, биз каби туғулиб, биз каби ўладиган бир инсон фарзандини пайғамбар ва воситачи қилиб юбормаган, балки, илоҳий дастур бўлган муқаддас китобларни бир тош устига нозил қилиб «Ҳар бир ақл эгаси ўзи тушунганича бу китоб асосида ҳаётини шакллантираверсин!» дея амр қилган бўлар эди.

«Шунингдек, сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларга Бизнинг оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китоб ва Ҳикматни (Қуръон ва Ҳадисни) ўргатадиган ва билмаган нарсаларингизни билдирган бир Пайғамбар юбордик.»
[Бақоро сураси 151-оят)

Ҳолбуки, Аллоҳ ваҳий (яъни дин ва борлиқнинг ягона ҳақиқати)ни ИНСОН деб аталган борлиқ воситасида бизларга етказди ва ўз ҳаётимизни КИТОБ (илоҳий маълумотлар ва буйруқлар мажмуаси)ни ўзимиз тушунгандек эмас, анашу КИТОБнинг башарий-набавий татбиқи ва набавий талқини асосида шакллантиришимизни (набий бўлган башарнинг суннатига эргашишимизни) амр қилди.

«(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва Охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна (идеал) бордир.»
[Аҳзоб сураси 21-оят]

«(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтгинки: «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».
[Тоҳа сураси 90-оят]

Қолаверса Аллоҳ дин ҳақиқатлари ва амру-тақиқларидан билмаган, тушунмаган ёки хато тушунган нарсаларимизни, ишонмаган нарсаларимизнинг манбаси ва ҳужжатини Сунъий Онгдан эмас, БАШАР бўлган ИЛМ ЭГАларидан сўраб ўрганишга буюрган.

«(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари ҳам фақат кишиларни (яъни, инсонларни) Ўзимиз ваҳий юборган ҳолда пайғамбар қилгандирмиз. Шундай экан (эй Макка аҳли), агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар (Таврот, Инжилни биладиган) аҳли илмлардан сўранглар!»
[Анбиё сураси 7-оят]

Энг муҳими эса, аслини олганда дин шунчаки илоҳий ва муқаддас маълумотлар мажмуъаси эмас, балки ахлоқдир, тарбиядир, тазкиядир. Сунъий онг сизга маълумот бера олиши мумкин, бироқ у сизни тарбия қила олмайди. У манбаъ бўла олар, аммо муршид, муъаллим ва мураббий бўла олмайди.

Шуни ҳам унутманг, тупроқдан бўлган башарнинг руҳидаги ақл ёлғиз эмас, балки, унинг «ҚАЛБ» деб аталган - унга «Аллоҳдан қўрқиш ва Аллоҳдан умид этиш туйғуси»ни ҳис эттириб турувчи ҳамроҳи бор, демак омонатдорлик бор. Демак, у устозликка лойиқ. Сунъий Онгда эса бундай ҳамроҳ йўқ! Чунки, у руҳнинг ҳаракати, нафснинг маърифати ва ҳикмати эмас, шунчаки махсус алгоритмик комбинациялар мажмуасидир…

Содда бироқ, ўта чуқур маънога эга биргина мисол билан фарқни англаш мумкин. Сунъий Ақл: «Аллоҳдан қўрқиш керак.» деса, Инсоний Ақл: «Аллоҳдан қўрқ!» дейди. Бу икки ибора орасида башарий ақл эгалари наздида жудаям буюк фарқ бор!!!

Қисқа қилиб айтганда, нуқсонкор башар ийжод маҳсули бўлган «сунъий ақл ва руҳсиз алгоритмик хулосалар» дин борасидаги устозликда комилу мукаммил Зот Аллоҳ азза ва жалла яратган «ҳақиқий башарий ақл ва руҳнинг инсоний тафаккури, фаҳми ва хулосаси»дан устун бўлиши у ёқда турсин, хатто унга тенглаша олмайди.

Шундай экан, қуйидаги суратдаги каби фикрлар ва хулосалар бу ҳақиқатлардан мосуво бўлган ақлнинг хатоли ва нуқсонли хулосаларидир.

Азизлар, Ислом мусулмон протестанларга ва уларнинг «французча» таждидига муҳтож эмас.

***
Огоҳ бўлинг!
Шайтоннинг нозик, жозибадор ва ўта хатарли тузоғига тушиб қолманг! Динингизни Сунъий Онгдан эмас пайғамбар ва унинг содиқ меросхўрлари бўлган башарий олимлардан ўрганинг! Акс ҳолда, ҳалокатингиз ва адашишингиз муҳаққақ бўлади.

Қуйидаги хулоса эгаси бўлган диндошимизни эса бу хато хулосани қайта кўздан кечиришга чақириб қоламан.

@Abdulqodir_Azhariy




Репост из: Ҳикмат истаганга...
Бир шаҳматчи йигитимизнинг халқаро мусобақада ҳинд қизининг қўлидан сиқиб кўришмагани Твиттердаги "прогрессив" қатламимизнинг учуғини чиқаряпти.

"Қаердан келиб қолди бу одат?!" деб телефонларини бошларига уриб синдиряпти.

Аслида, улар Ғарбдаги олий хонадон аёлларига (қироличаларга) тегиниб бўлмаслиги одатларини олийжаноб этика деб қабул қиладилар, лекин ўз хонадони/миллати аёлларига тегинишни мажбурият деб ўйлайди.

Қаердан келади бунақа этика қоидаси каллаларига?!

Умуман олганда кўришиш ёки кўришмаслик шахснинг шахсий ва дахлсиз тушунчасидир.

Масалан Японияда бутун миллат қўл бермай кўришади. Истаса бошқаларга ҳам бермайди ва бунинг учун ҳижолат ҳам тортмайди.

Нима сабабдан эканлигини билмайман. Лекин расмдаги статистикага қараб, тўғриям қиларкан, деб ўйлайман.

Шахматчимиз ҳам, қўли хўл бўлгани учун, қўл бериб сўрашишни истамагандир.

"Прогрессив" қатлам шуни кўриб, асссссаблари қўзиб, давленияси кўтарилиб кетяпти.

Юрак торайиб, қорачиқлари кенгайиб кетяпти.

Бу фобия — касаллик. Уни даволаш керак.


#Инзор_ва_ийзоҳ

АҚШ президенти Трамп Исроилни огоҳлантириб шундай деди:

• Туркларни ғазаблантирманг! Сизлар уларга қарши дош беролмайсиз.

• Туркия жуда катта халқли давлат. 4-5 миллион аскари бор. Ўтган куни Эрдўғон нутқ сўзлади ва у Исроилга қарши жудаям ғазабли эди.

• Бу вазият (Исроил учун) яхшилик аломати эмас. Сизлар улар(турклар)ни (тўқнашув майдонидан) узоқ тутишингиз керак. Агар улар (устингизга) юришни бошласа борми, ортидан бошқалари ҳам келади ва қарабсизки сиз ўзингизни жаҳон уруши ўртасида топасиз.

[Дональд Трамп]

***

Трамп ва унинг ортидаги идеалогиянинг АҚШ «тахти»га келиши Ислом олами ва инсоният учун Байден ва ортидаги идеалогиядан кўра хайрлироқ деган таҳлиллар устидан кулганлар ва бундай таҳлил ва тахмин эгаларини сиёсий уқувсиз ёки «конспиролог» дея маломат қилганлар (гарчи улар эгардан тушмаслиги аниқ бўлсада) бугун ўша таҳлил эгалари нима демоқчи эканини балки тушиниб етишгандир… (Йўқ, менимча эмпиристик кибрлари ва шаблонал тафаккур услублари бунга йўл қўймайди!)

***

Трампнинг қадами «қутлуғ» келди.

1. Сурия озод бўлди.

2. Турк «миллий» стратегияси олди очилди.

3. Сайлов компанияси давридаги вадасига мувофиқ Трамп расмий президент мақомига келишидан бир кун олдин Ғаззада тинчлик таъминланди.

4. Бугун эса Исроилнинг Яқин Шарқдаги энг муҳим иттифоқчиси бўлган, Суриянинг 1/3 қисмини эгаллаб олган ва АҚШ харбийлари ҳимоясидаги атеист ПЙД/ПКК террор ташкилотига таслим бўлиш учун берилган муддат тугади. Турк харбийлари ва Сурия миллий армия кучлари ҳамкорликда бу террор ташкилотига қарши жиддий бомбардимон бошлади.

5. Ақшда эса янги ҳукумат инсон фитратга ва (ҳақу ботил бўлган) самовий шариътларнинг барчасига зид бўлган лгбтизм, трансгендеризм, феминизм, наркотизм ва порнографик туғёнга қарши жиддий қарорлар қабул қилиш арафасида турибди. Зотан қарор лойиҳалари тасдиқланди.

6. Украинада сурпризларга ҳозир турайлик…

Давомини кутинг…

***

Тушунмаганларга такрорлайман: Трамп Ислом уммати ва Шарққа дўст эмас, аксинча очиқ-ойдин хасмдир. Фақат хайрли ва шарафли хасм. Бунинг сабаби эса унинг ва атрофидаги кучнинг идеалогиясидир… Элон Маск алоҳида мавзу. Ҳозирча туриб турсин…

Ҳа айтганча, «Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб эълон қилган эдику, бунга нима дейсиз?!» дейдиганлар жавобимиз: «Агар сиз Эвангелист Инжилини тушинганингизда эди, бу саволга ўрин қолмас эди…»

***

Дўстларим, дунё саҳнасидаги курашлар ва тўқнашувлар ГЕО-СИЁСИЙ эмаааас! Бу тузоққа тушманг. Майли, дейлик, бу айсбергнинг кўринган қисми холос. Кўринмаган қисми эса асосий фактор бошқа.

Бу курашлар, зиддиятлар, тўқнашувлар, давлатлар ва ташкилотлар аро дўстлик ва душманлик муносабатларининг асл ва ҳақиқий сабаби ДИН ва МУҚАДДАСЛАШГАН ИДЕАЛОГИЯЛАРДИР.

Бу нарсаларни таниган ва билганлар умумий портретни шархлашда хато қилмайди ёки камроқ хато қиладилар…

Ана шунақа…

@Abdulqodir_Azhariy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#Ғалаба

«Ҳамасни тугатмагунча Ғаззадан чиқмайман…» деган Нетаняҳу сийдик қочириш ҳасталигидан дард чекиб тагликсиз юролмай турган бир вақтда Ғазза кўчалари яна яшил бошбандлик ва ҳайбатлик Ҳаммас йигитлари билан тўлиб тошди…

Аллоҳу Акбар!

Аҳдга вафо иймондандир.
Қуйидаги видеолавҳада асирларни эсон омон эгасига топшириш вазифасини адо этаётган Ал-Қассом харбийларини кўришингиз мумкин.

Ҳа, Ғазза ва Фаластин ғолиб бўлди. Сионистлар ер тишлади, шарманда ва хор бўлишди.

Фақат, улар яҳудийдирлар ва шуни унутмаслик керакки, яҳудийлар Аллоҳга берган аҳдларини ҳам, пaйғамбарларга берган ваъдаларини ҳам доимо бузган хоин бир жамоадир.

Нима бўлса ҳам, бир муддат бўлсада тўхтаган уруш ва тинган қон қалбга сурур киритади.

Аллоҳ бугунга қадар шаҳид бўлганларга раҳматини ёғдирсин, жароҳат ва мусибат аҳлига шифо ва сабрлар берсин.

Ислом уммати тезроқ иззати ва қудратига қовушсинки, бундай тажовузларга душман қайта журъат қилолмасин.

Шубҳасизки, ҳақиқат оламида бутун салатанат, қарор, тадбир, ирода, ҳукм ва натижанинг ягона эгаси ва подишоҳи жаноби Аллоҳдир. Сабаб ва зоҳир оламида эса бу ғалаба ва сукунатдаги муҳим унсур бўлган ва асосий рол ўйнаган сўзлар (яъни кодлар) шулардан иборатди:

1. Туркия
2. Эрдўғон
3. Қалин
4. Фидан
5. Қатар
6. Оли Соний оиласи
7. Суриядаги сўнги вазият
8. Трамп
9. АҚШдги янги ҳукмрон идеалогия
10. Эвангелизм ва Глобализм орасидаги «Янги ДунёТизими» кураши

@Abdulqodir_Azhariy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Рейтер агентлиги маълумотларига кўра, келишув тафсилотлари:

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув дастлаб олти ҳафталик босқични ўз ичига олади, унда Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) марказий Ғазо сектори ҳудудидан босқичма-босқич чиқиб кетади ва кўчирилган фаластинликлар шимолга қайтарилади.

Келишув доирасида ҳар куни 600 та гуманитар ёрдам юк машиналари етказилади, уларнинг 50 таси ёқилғи, 300 таси эса Ғазо сектори шимолига йўналтирилади.

ҲАМАС 33 нафар исроилликни озод қилади, улар орасида барча аёллар, болалар ва 50 ёшдан катта эркаклар бўлади. Аввалига ҲАМАС 19 ёшдан кичик гаровдагиларни, кейин эса 50 ёшдан катта эркакларни озод қилади.

Исроил ҳар бир гаровдаги шахс учун 30 нафар фаластинлик маҳбусни ва ҳар бир аёл-аскар учун 50 нафарни озод қилади. Исроил 7 октябрдан бери ҳибсга олинган барча фаластинлик аёллар ва 19 ёшдан кичик болаларни озод қилади.

Озод қилиниши кутилаётган фаластинликлар сони озод қилинган гаровдагилар сонига боғлиқ бўлиб, 990 дан 1650 нафаргача етиши мумкин. Улар орасида эркаклар, болалар ва аёллар бўлади.

Тирик гаровдагилар аввал озод қилинади, вафот этганлар кейинроқ. Келишувнинг учинчи қисмида барча жасадларни Қатар ва БМТ назоратига топшириш кўзда тутилган.

@Abdulqodir_Azhariy


Дўстлар,

Исроил давлати ва унинг куч-қувватига ҳаддан зиёд алданадиган бўлманглар. Ҳарбий-сиёсий воқеаларни бугунини эмас, ўтмиши ва келажагига ҳам назар солинглар. Кеча Исроилнинг даъвоси нима эди-ку, бугун нимани илтимос қилиб сўради, қаранглар. Ҳадеб, конспирологияга берилиб, умидсизланманглар.

Агар ҳамма нарса Исроил режасидек бўлганида, бугунги аҳволга тушган бўлмасди. Улар қачон уруш оловини ёқса Азиз зот уни ўчирур. Бу ҳақиқатдир.

Яқин Шарқдаги жараёнлар ҳали тугамади, ундан ҳам катта фитналар бўлади. Бироқ, қисқа жараёнларнинг ўзини олганда бу урушда Исроил ютқазди, Фаластин ютди.

Исроилликлар ўйлаганидек, Фаластинликлар Ғазони ташлаб қочмадилар, Ҳамасга лаънат ўқимадилар, уни ёлғиз қолдирмадилар. ҲАМАС уруш бошланишидан аввалги талаби қандай бўлган бўлса, сулҳда ҳам ўша талабга эришди.

Ғазоликлар ўз юртини ҳимоя қилиш учун 50 мингга яқин қурбон бердилар ва ундан ҳам ортиқ қурбон беришга рози эдилар. Буни ўз юртини ҳимоя қилиш учун сабр қилолмайдиган руҳиятлар тушунмайди.

Афғонистон АҚШга қарши урушда ундан ҳам катта талофотларга дуч келган бўлса-да, ниҳоят ғалаба қозонди. Ғаза феномени тарихни бурадиган феномен бўлиб, яқин келажакда жамиятшунос ва сиёсатшунос олимлар томонидан кўплаб тадқиқ қилинади. Унинг бу қаҳрамонлиги ва сабри ортидаги омиллар ўрганилади. (Ва албатта унинг душманлари бу омилларни чўктириш йўлларини қидиради).

Уни тушуниш учун Ғаззада яшаш керак. Сулҳнинг ғалаба ёки мағлубият эканлигини Ғаззаликлар белгилайди. Улар эса ғолиб ҳиссиётидадирлар. Исроил қавмида бундай ҳиссиёт йўқ.

Ғаззаликлар ўз диёрларини ҳимоя қилиш учун 50 минг йўқотишга рози эдилар, ҳатто ундан ҳам кўпига тайёр эдилар. Шунинг учун улар бундай муқаддас йўқотишлар мағлубият деб билмайдилар. Улар ўз юртини асраб қолдилар. Уни янада обод қиладилар янада кучли миллатга айланадилар.

Мени ўйлантирадиган нарса, эса биз ўз юртимизни ҳимоя қилиш учун нималарга тайёрмиз. Биз Ўзбекистонни эҳтимолий душмандан ҳимоя қилиш учун қандай қийинликларга розимиз? Чидаймизми?

Аслида, Ғазза ҳақида эмас, мана шу оғриқ ҳақида қайғуришимиз керак.

Ғазза ҳануз қамалда. Унга кириб-чиқиш Исроил назоратида. Сувдан, ҳаводан ва ердан бўғилган. Шунга қарамай Ғазза ғаззаликлар қўлида. Буни муқаддас Ватан тушунчасига эга бўлмаганлар тушунмайди.

Дунё ғаззаликларнинг матонатига ҳали кўп ҳавас қилади, ундан ўрнак олади, китоблар ёзилади.

(Said Komil саҳифасидан олинди)

@Abdulqodir_Azhariy

Показано 20 последних публикаций.