#Қиёматни_кўрдим
Жамоамиз билан зилзила минтақасидан Истанбулга қайтябмиз. Тана хорғин, қалб синиқ, руҳ маҳзун, ақл лол ва шошқин, ҳар он чорасизлик, гоҳ исён, гоҳ умидсизлик ва ибтидоси ва интиҳоси кўринмаётган хайрат қоронғуликларида дарбадарман…
Зу-л жалолга бўлган иймон ва итоату Зу-л жамолга бўлган зорлик ва қуллик туйғулари, қадарга бўлган иймон мени базўр тутиб, ўзимга келтириб турибди. Ички оламим ва руҳиятим чил-парчин.
Усмония, Хатайнинг Искандарун ва Антокияси, Ғозий Антепнинг Нур Тоғи ва Солиҳияси, Қаҳрамон Марашнинг Пазарчик ва Элбистони, Адияман, Малатя… Таг туги билан йўқолиб кетган шаҳарчалар… Кичик бир Қиёмат манзараси… Ҳар қадамда даҳшатли вайроналар, сон-саноқсиз жасадлар, изғирин совуқ, жудолик манзаралари, кимсасизлик, етимлик, туллик, жароҳат, чорасизлик, фарёду фиғонлар ва бошпанасизлик! Инсонлар у қадар карахтки халталар ичра оёқлари остига териб қўйилган бутун оила аъзоларининг жасадлари олдида кўз ёшсиз ва сассиз, садосиз, совуқдан жимгина ғужанак бўлиб ўтирибди. Ҳеч бир оила аъзоси қолмаган соҳибсиз жасадларчи… Соҳилбарига мозор бўлган минглаган вайроналар, ер билан битта бўлиб кетган авто улоқлар, фарёдлар, у вайронадан бу вайронага чопаётган тез ёрдам, ўт ўчирувчи ва жаноза уловлари ва бутун шаҳарлар бўйлаб куну тун тинмаган уларнинг сирен товушлари… Ҳар томонни қоплаган чанг-тўзон ва йиқиқ бинолардан жасад қидираётган оилаларнинг ҳайқириқлари ва уларга ёрдамчи бўлган экскаваторларнинг ғижирлаган ва бинолардан тўкилаётган тошу қумларнинг шарақлаган товушлари, ҳолдан тойган қутқарувчиларнинг титрая қақшая вайроналар узра чорасиз уринишлари ва вайрона олдида ёқилган қора тутунли олов атрофида тўпланиб исинишга уринаётган аскарлару яқинларидан бир умид кутганча харобаларга термулиб турган маҳалла сокинлари…
Кичик қиёмат…!
Экскаваторлар вайрона қолдиқлари ва йиқиқ парчаларини чиқиндихонага юбориш учун баҳайбат баҳайбат юк машиналарига юклаш билан овора… Бу чиқиндиларга боқиб турар эканман беихтиёр ҳаёлимдан ўтади… ”Во ҳасратоооҳ, лукс уйлар, деворларни зийнатлаган суратлар, шифтларни гўзаллаштирган қандиллар, қимматбаҳо ва юмшоқ гиламлар, юмшоқ ва бежирим жиҳозлар, сўнги технология русумли музлатгич, совутгич, иситгич ва сўнги насл уяли алоқа воситалари, ўқилган ва ўқилмаган китоблар, жавонларни сустлаган идиш-анжомлар, кимликлар, суғурталар, турли-туман гувоҳномалар, ҳужжатлар, катмонлар, сейфлар, тилла-тақинчоқлару молу давлатлар, эҳ хуллас ҳамма ҳаммаси бир лаҳзада шунчаки бир ахлат уюми бўлдими?!”
Қимматбаҳо русумдаги бренд уловлар эса аллақачон соҳибларига мозор бўлган бинолар остида мажағланиб ётибди. Ҳаёлимдан ялт этиб ўтди “ажабо ҳов анау хурдаланиб ётган энг сўнги модел Мерснинг соҳиби ўша тунда, мозорига юксалишдан олдин унинг эшикларини қулфлар экан, унга тикилиб қараган ва бу автомобил ҳаммада ҳам йўқлигидан бир ғурур туйиб, сўнги бор унга ҳавас ва ифтихор ила боққан бўлсая…”
Тўғри, гўзал ҳикоялар, мўжизавий қутулишлар, мунгли қувонч ва бахт кўз ёшлари ҳам йўқ эмас…
Бир бинода ҳалок бўлган ва парчаланиб кетган 99 кишига йиғлайми, ёхуд ундан тирик чиққан бир кишига севинайми?! Ақлим шошди қолди!!!
Қаридим…
Сочу соқолимга яна юз оқ тушди…
Бироқ, борлиқ ҳам, йўқлиқ ҳам, мен ҳам, сиз ҳам Унинг салтанати остида ва Унинг мулки бўлган Роббимга, Холиқимга, Қаҳҳор ва Ғолиб бўлганиикаби Латиф ва Ҳалим бўлган Аллоҳимга таслимман, Унга ва Унинг мутлақ ҳокимиятига бўйн эгдим!
Шубҳасиз барчамиз Унинг мулкимиз ва шубҳасизки барчамиз яна Унга қайтамиз…
Азизим, Истанбулга қайтаётган мен эмасман, у менинг танам холос… Менми?! Мен, мен ҳамон, ҳа ҳамон ўша кимсасиз вайрона олдидаман, ҳайқирмоқдаман: “Кимса бормиии“!?
@abdulqodir_azhariy