🌿The People of intellect – Обладатели разума – أُوْلُواْ الْأَلْبَابِ🌿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Аллоҳга йиғлаган ҳар ким кулажак!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


#Рамазон_кунлик_вазифа_12

سبحان الله، و الحمدلله ، و لآ إله إلا الله ،و الله أكبر.

Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар.

Шу зикрни 1000 маротаба айтиш.


Қуръон – бу фақат калималар талаффузи эмас!

Бир кун Муҳаммад ибн Жуҳад Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳнинг хизматкоридан у кишининг одатлари ҳақида сўради (У Ҳасан Басрийнинг ибодати ҳақида эшитиб, ундан ўрнак олишни қасд қилган эди).

Хизматкор айтди:

«У кўпинча Мусъҳафнинг ёнида ўтириб, унга қараб йиғлар, аммо лаблари ҳаракатланмас эди».


У зот роҳимаҳуллоҳ оятларни фикрлаб, соатлаб йиғлаб ўтирарди, лекин лаблари у қимирламас эди. Сўзлар унинг қалбига етиб борарди, ҳалқумида қолиб кетмасди.

Бу ҳар бир Қуръон ўрганаётган ё Рамазонда хатм қилаётган киши учун ўрнак, ёдда тутиши лозим мисолки, баримиз Қуръон фақат ўқиш учун эмас, балки энг аввал фикр юритисшимиз учун нозил қилинганини унутмаслигимиз керак.

Манба: @xodimatulquran


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#қоида

Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳ: «Ҳар бир кишининг сўзи олинади ва рад ҳам қилинади, илло мана шу қабрнинг соҳиби», деб
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларининг равзаларига ишора қилдилар.

Ҳар қандай одам хатодан ҳоли эмас. Бир гал ҳақни гапирса, бошқа гал гапирган гапи хато бўлиб, қабул қилинмай қолиши эҳтимоли мавжуд.

Илло, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратлари билан бундай эмас.

Ўзимиз учун ўлчов-тушунчани тўғирлаб олайлик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларидан бизга етиб келган бирор гап бўлса, бизни реакциямиз «Эшитдик ва итоат этдик!» бўлиши шарт!

Бошқалардан эса идеаллик кутмайлик!

Гапни ким гапираётганига эмас, у нимани гапираётганига қарайлик!

Гапираётгани ҳақ бўлса, ҳатто у кофир бўлса ҳам, қабул қиламиз. Ноҳақ бўлса, ҳатто у шайхул акбар бўлса ҳам, қабул этмаймиз!


#Рамазон_кунлик_вазифа_11

وَ هُوَ شَهْرٌ أَوَّلُهُ رَحْمَةٌ، وَأَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ ...

Рамазон ойининг аввалги учдан бири раҳмат бўлган кунлари ўз ниҳоясига етиб, кейинги учдан бир қисми бошланди.

وَأَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ...

Ўртаси мағфиратдир...

Яъни, бу ўртадаги 10 кунликда Роббимиз Аллоҳ таоло кўпдан-кўп бандаларини гуноҳларини мағфират қилади.
Шундай экан, биз ҳам Роббимиздан бизларни мағфират қилишини сўрашимиз керак!

Шу мақсадда Қуръонда келган Юнус алайҳиссалом тилларидан айтилинган бир дуони келтириб ўтаман:

{ وَذَا ٱلنُّونِ إِذ ذَّهَبَ مُغَٰضِبٗا فَظَنَّ أَن لَّن نَّقۡدِرَ عَلَيۡهِ فَنَادَىٰ فِي ٱلظُّلُمَٰتِ أَن لَّآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنتَ سُبۡحَٰنَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ. }

Зуннун — Юнуснинг (қавмидан) ғазабланган ҳолда (ўз қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унинг зиёнига ҳукм қилмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғу зулматларда туриб: «Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим», деб нидо қилган (пайтини эсланг).

Анбиё сураси, 87-оят.

Биз ҳам ушбу оятда келган дуони ўқишни вазифа қилиб оламиз.

لآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنتَ سُبۡحَٰنَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ


Маъноси: Эй, Аллоҳим! Сендан Ўзга бирор бир илоҳ йўқ! Сен барча айбу-нуқсонлардан пок Зотдирсан. Албатта, мен ўзимга (гуноҳ ва маъсиятлар билан) зулм қилгувчилардан бўлдим.

Дуонинг ўқилиши:
Лааа илааҳа иллаа анта субҳаанак, иннии кунту миназ-зоолимийн.

Ушбу дуони 1000 маротаба ўқиш бугунги вазифамиз, ҳар гал ўқиганимизда Роббимизга қилган исён, маъсият, осийлик ва гуноҳларимизни бир эсга олиб ўқисак, кўзланган мақсадга эришамиз.

Бу дуони шунчаки ўқиб бўлмайди. Агар кўзимизга ёш келмаса, қалбимизни надомат ўти қопламаса, демак ҳали бу дуони ҳис қилмаган бўламиз.


Forward from: Muallim Muhammad
Nega bolalarimizda jur’at yo’q?

Rasululloh (s.a.v) bir majlisda o’tirayotganlarida, ularga ichimlik olib kelinadi. Ichganlaridan so’ng, sunnat bo’yicha o’ng tarafga uzatish kerak. O’ng tarafda kichik yoshli Abdulloh ibn Abbos, chapda esa Abu Bakr Siddiq o’tirgan edilar.

Ichadilar va Ibn Abbosdan so’raydilar: “Ichimlikni chap tarafdan uzatsam, maylimi?” Bola: “Sizdan keyin ichish imkoniyatini hech kimga bermayman. Menga uzating ichimlikni,” deydi.

Kichik yoshli bolaga katta odamlardek muomala qiladilar. Kim? Rasululloh (s.a.v), nega biz qilmasligimiz kerak? Hatto Abu Bakrdek zot o’tirsalar ham ularga uzatmasdan shu boladan fikr so’radilar, haqqini berdilar.

Kichik yoshli boladagi jur’atni, gaplardagi qat’iyatni qarang. Nega bizning bolalarda kattalar oldida bunday jur’at yo’q? Chunki biz mensimaymiz, fikrlar so’ramaymiz, so’rasak ham amal qilmaymiz. Ruhiyatini sindiramiz.

@MuallimMuhammad


#Ҳазратсиз_10_йил

​​​​ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ

Мен шайх билан бир мартагина Рамазонда кўришганман.
Бир сафда орамизда икки кишини хисобга олмасак ёнма-ён намоз ўқиганман.
Алҳамдулиллаҳ.

Аччиқ айрилиққа ҳам ўн йил бўлибди.
###

Устундан айрилди Ислом минори,
Қулаб тушди диннинг фақиҳ чинори.
Энди армон унинг нурли дийдори,
Юраклар йиғлайди, кетди таассуф,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Қуриб қолди улкан илм уммони,
Юлдузин йўқотди Ислом осмони.
Ёнига чорлади уни Раҳмони,
Дерди: Аллоҳ қилар барин тасарруф,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Қуръонга тафсир-у ҳадисларга шарҳ
Ёзмиш олим эди бебаҳо бенарх.
Раҳмат денгизига Аллоҳ қилсин ғарқ
Кетди умри эди Ислом, тасаввуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Пайғамбар Муҳаммад Алайҳиссалом-
Ҳазратга жаннатда шафоат инъом-
Айласин!
Ичирсин Кавсар бардавом
Тилагим шу маним эмас такаллуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Илм хазинасин унда кўплиги -
Боисдан тузалди халқ қалб кўрлиги
Шайх учун кенгайсин Сирот кўприги
Кўзларда жиққа ёш қалбларда андуҳ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Олимнинг ортидан ибрат қолгандир,
Аллоҳ пок кўнглига бир нур солгандир.
Қалбимнинг тўридан ўрин олгандир,
Ўрнин босмас минг бир қори, файласуф,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


Манба:
@A_meshayan
15:35-13.03.2015
Абдураҳмон Мешаян


Forward from: Bintu Sodiq
УСТОЗИ КУЛЛ, ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ ҲАЗРАТЛАРИГА МАРСИЯ

Жигарлар бўлди хун, кўз қонга тўлди дарду хасратдан.
Кўнгиллар пора пора, дил уйи вайрона ғурбатдан.
Букилди қад, эгилди бош, вужуд ҳам тонди қувватдан.
Кийиб мотам тўнин беҳуш турар олам мусибатдан.
Нечукким, айрилибдир, ушбу кун ул Шайх Ҳазратдан.

Азизим, Ҳазратим, Сиз бирла тик бўлганди эл боши.
Севарди сизни бирдек эр аёлу қарию ёши,
Фироқингизда бу кун синди миллат сабру бардоши,
Билолмам, тобакай йиғлайди эл, тингай қачон ёши,
Тузалмас то абад диллар бугун етган жароҳатдан.

Азалда Ҳақ иноят суви бирлан қорди лойингиз,
Илм бўстони бўлмиш унган, улғайганки жойингиз,
Илм йўлида толмай, ҳақда собит бўлди пойингиз,
Бутун миллат ғамида ўтди ҳар кун, ҳафта, ойингиз,
Чекинмай бир қадам, бир дам, ўтиб минг тур машаққатдан.

Ишингиз кеча кундуз бўлди тутмоқлик қалам қоғоз,
Уқиб дунёю динни, қўш қанот ла қилдингиз парвоз,
Ниҳоят билди уммат Сизни бешак энг улуғ устоз,
Ҳама илм аҳли узра тож мисоли бўлдингиз мумтоз,
Билимли бўлди халқим Сиз сабаб Қуръону Суннатдан.

Ҳама умр ичра ўтдингиз илм тақво шиор айлаб,
Ювиб қўл дунядан ҳам жоҳу мансаблардан ор айлаб,
Ҳасад, буғзу адоват аҳлин ўз ўтида хор айлаб,
Пойингиз ўпти дунё, боқмадингиз хор зор айлаб,
Куйиб кул бўлди шайтон зумраси бу шону шавкатдан.

Мунаввар бўлди дунё порлаган чоғи «Ҳилол»ингиз.
Ҳадислар жонланиб, шу кўйи юрганда мақолингиз.
Кифоя бўлди фиқҳ, ошкора бўлгач илми қолингиз.
Яна покланди руҳлар, зоҳир ўлгач элга ҳолингиз.
Нурафшон бўлди ҳар ён, чиқди уммат зулму зулматдан.


Муҳаммадга ажаб содиқ Муҳаммад Содиқ эрдингиз,
Муҳаммад динида ҳозиқ Муҳаммад Содиқ эрдингиз,
Муҳаммад илмида собиқ Муҳаммад Содиқ эрдингиз,
Муҳаммад сўзига нотиқ Муҳаммад Содиқ эрдингиз,
Бўлиб мерос исму жисмингиз Ҳазрат Муҳаммаддан.

Агар васфингиз айтсам, ҳеч туганмас, бўлгуси достон,
Қуёшни мақтамоқ не, Ойга не ҳожатки шаъну шон?
Десам бир сўзла – бешак, хулқингиздир Суннату Қуръон,
Камолот васфи бори сизда жамланмишди беармон.
Тополмай сўз тилим лол у, қалам ожиз китобатдан.

Ҳаётингиз Расулнинг сийратидан нусха олмишдир,
Вафотингиз ҳам ул зотнинг вафотин эсга солмишдир,
Ажаб эрмас, Набий Сизни бугун ёнига олмишдир,
Башоратлар бўлиб бу борада, шаклар йўқолмишдир,
Ҳаётингиз, мамотингиз да чиқмай роҳи суннатдан.

Илоҳий, Ҳазрат Устозимни Ўз васлинга маҳрам қил,
Набийлар, сиддиқ у аброр у, солиҳларга ҳамдам қил,
Бу фонийда не заҳмат тортган эрса, унда малҳам қил,
Ҳама шогирду мўминларни ҳақ йўлингда бардам қил,
Ўзинг ёр ўл, Ўзинг қўлла, Ўзинг бер олий ҳимматдан.

Азизлар, гар мусибат беҳад оғир бўлди, сабр айланг,
Эгамнинг хоҳишидир, йўқ ризодан ўзга иш, англанг.
Насибанг бор экан, шукр эт, Ҳасан, кўнглингни қилмай танг.
Деди чун пири тарих айрилиқ етганда ҳангу манг:
«Биров «огаҳ», биров ғафлатда қолмиш Шайх Ҳазратдан».

Изоҳ: «Ҳазратдан» сўзи абжад ҳисоби бўйича 1462 га, «Огаҳ» сўзи эса 26 га тенг. «Ҳазратдан» сўзидан «огаҳ»ни исқот қилинса, яъни 1462 дан 26 олтини айирса, 1436 чиқади. Бу ҳижрий ҳисобда шайх ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳнинг вафот йилларидир.

Аллоҳим! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Ўз раҳматингга ол! Динингга қилган хизматларини ва барча эзгу амалларини ўзларига ҳамроҳ қил, ажру савобларини кўпайтириб бер! У киши ёққан нурафшон зиёни то қиёматга қадар сўндирма! У кишининг издошлари ичидан ишларини давом эттирадиганларни чиқар, уларни ҳам Ўзинг қўлла! Ҳаммаларимизга мусибатимизда сабру салвон ато эт ва хайри халаф бер! Расулингнинг меросхўри бўлган бир олим банданг билан бу дунёда бирга бўлиш бахтини насиб этдинг, охиратда ҳам бизни бирга қил! Сўнгги дуоимиз – Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
25.03.2015


@BintuSodiq


Forward from: Mahmudiylar oilasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Менга ҳам қаттиқ таъсир қилди. Мен ҳам ўзимга худди шу саволни бердим.

Нега мен шундай эмасман???!!!

Ҳатто йиғладим.

@mahmudiylar


#Рамазон_кунлик_вазифа_10

Кеча кунлик вазифа сифатида Аллоҳдан Ўзи бизни тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўрашни танлаган эдик. Бугун эса шунинг давоми ўлароқ, Қуръони Каримнинг 3-сураси бўлмиш Оли Имрон сураси, 8-оятида келган қуйидаги дуони вазифа қилиб оламиз:

رَبَّنَا لَا تُزِغۡ قُلُوبَنَا بَعۡدَ إِذۡ هَدَيۡتَنَا وَهَبۡ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحۡمَةًۚ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡوَهَّابُ

«Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин — энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин! Албатта, Сенгина барча яхшиликларни ато этгувчисан!»

Оли Имрон сураси, 8-оят.


Дуонинг ўқилиши:
Роббана лаа тузиғ қулубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳабланаа милладунка роҳмаҳ, иннака антал ваҳҳааб.

1000 маротаба ўқиш вазифа.
Маъносини англаган ҳолда!

Аудио @qur0n_bot дан олинди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда ҳам худди шундай бир масжид бўлишини орзу қилдим. Кўрармиканман бундай гўзал манзарани?

Ичимдаги мараз одамча айтяптики:
«Ҳиҳ. Ўзбекистондами?! Бўладиган гапдан гапир!».


​​СУҲАЙБ РУМИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ

#Бир_оят_нозил_бўлиши_тарихи

ЭНГ ФОЙДАЛИ САВДО

Отангиз Синанни Форс подишоҳи-
Кисро-Убуллага қилганди волий.
Аллоҳ бандасини синайди гоҳи,
Баъзида қилади вақтинча олий.

Фурот дарёсининг қирғоғидаги,
Мусил яқинида жойлашган қаср.
Отангиз волийлик қилган чоғдаги,
Маконингиз эди ҳавасга арзир.

Бирдан шаҳрингизни римликлар босиб,
Гўзал диёрингиз талаб қолдилар.
Ўлжа илинжида ақлдан озиб,
Юртни талаб сизни асир олдилар.

Сотила-сотила қулдорлар аро,
Оёғингиз қўйди Маккага одим.
Яна қул бўлдингиз, яна фуқаро,
Ул Абдуллоҳ ибн Жадъонга ходим.

Ҳожангизнинг меҳри товланиб сизга,
Озод бўлмоғингиз афзалроқ билди.
Ишларингиз тушиб охири изга,
Тижоратга сизни тенг шерик қилди.

Иймон келтирдингиз кулди мушриклар
Қолдингиз дам тазйиқ, дам масхарага.
Ҳижрат қиларкансиз эзгач хўрликлар,
Гўзал Мадинаи Мунаварага,

Қурайш ортингиздан бир тўп кимсани,
Жўнатди сиз эса аямай жонни.
Дедингиз: "Эй Қурайш биласиз мани,
Ўқлар отгум сизга шайлаб камонни.

Ичингизда энг зўр мергани ўзим,
Эҳтиётингизни қилаверасиз.
Ўқларим тугагач қиличга кўзим -
Тушса мазасини билаверасиз.

Қурайшликлар деди: "Сен юртимизга,
Келганингда эдинг ночор ва фақир.
"Бойлигим қаерда эканин сизга,
Ошкор қилсам кетсам бўларми ахир?

Улар ҳа дедилар, бойлигингизнинг,
Жойини айтдингиз қилганча журъат.
Ҳайратимиз ошар оҳ ҳануз бизнинг,
Ибратларга тўладир сиз қилган ҳижрат.

Бу хабар Набийга етган пайтида,
Не содир бўлганин айтмасам бу айб.
Пайғамбар хушхабар бир гап айтдида:
(Бу) савдо (кўп) фойда келтирди Суҳайб.

Бутун Мадинага сиз ҳақингизда,
Гўзал Пайғамбардан хушхабар етди.
Аллоҳнинг марҳамат қилгани сизга,
Бақара сураси икки юз етти.

Инонмаганларнинг берсин жазосин,
Оятнинг маъноси шундайдир дўст-ёр:
"Ва одамлар ичра Аллоҳ ризосин-
Тилаб ўз жонини сотувчилар бор
".

Мадина волийси бўлган чоғингиз,
Ҳазрати Умарга, дилни қилиб ғаш.
Тиғ санчди нафрати бўлганча денгиз,
Феруз деб аталмиш зоти паст, пасткаш.

Убайдуллоҳ номли Умарнинг ўғли,
Деди: "Тўкканларни отамнинг қонин.
Ўзим суробини қиларман тўғри,
Ҳаммасининг бир-бир оларман жонин".

Сиз амр қилдингиз Убайдуллоҳни,
Тез фурсатда тутиб қамаб қўйишга.
Содир қилмасин деб бирор гуноҳни,
Ўтиб қолмасин деб кўзни ўйишга.

Саъд ибн Абу Ваққосникида,
У ушлаб турилди, билмайди ҳар ким.
Убайдуллоҳ эса кутгани ростда,
Янги халифанинг қилмоғин ҳукм.

Мадина волийси эдингиз у чоғ,
Аввалроқ эса қул, бу недир асли?
Бу ҳеч нарса эмас, бу қодир Аллоҳ,
Азиз қилиб қўйган Исломнинг фазли.

Кўзларини юмди Умардек одам,
Тушиб шаҳидларнинг вазиятига.
Унинг жанозасин ўқидингиз ҳам,
Амал қилиб унинг васиятига.

Эй набий мақтаган буюк саҳоба,
Номингиз азиздир ҳар қайси жойда.
Биз ҳам қилар бўлдик Аллоҳга тавба,
Бизнинг ҳам "савдо"миз келтирсин фойда!

@A_meshayan
20:45-11.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
___
У-бу жойларини таҳрир қилдим.
Орфография ва пунктуация бўйича.


Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: "Диний маслаҳатнинг (манфаатнинг) тақозоси шуки, уламолар гарчи бадамал (ёмон амалли) бўлсалар ҳам уларнинг тарафини олиш керак. Зеро, авомнинг (ҳалқнинг) қалбидан уламонинг эътибори йўқолса, дин хотима (якун) топади. Чунки натижада улар уламонинг ҳаммаси ҳақида ёмон гумон қилиб, қулоқ солмайдиган бўлиб қоладилар".

Мажолиси Ҳакимул-Умма.(ЁРКИНЖОН ДОМЛА ФОЗИЛОВ таржимаси).

Юқорида «Болалар ва масжид» тўғрисидаги пост қайсидир уламо ё домлани ёмонлаш мақсадида ёзилмаган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақиқатдан бохабар бўлиш билан бирга уммат бирлигини сақлаб қолиш масаласи муҳим аҳамиятга эга. Биз бирор одамни ёмон кўришимиз керак эмас, уни қилаётган нотўғри амалини ёқтирмаслигимиз керак.


#Рамазон_кунлик_вазифа_9

Росулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратлари ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга витр намозида шу дуони ўқишни маслаҳат берганлар.

Шу дуонинг илк қисмини бугунги вазифа сифатида танладим.

اللَّهُمَّ اهْدِنَا فِيمَنْ هَدَيْتَ.

Дуонинг маъноси:

Аллоҳим, Ўзинг ҳидоят қилган бандаларинг қаторида бизни ҳам ҳидоят қилгин.


Ўқилиши: Аллоҳуммаҳдина фийман ҳадайт.

Шу дуони 1000 марта қилиш бу кунга вазифа.


Тошкентда университетимиз яқинида, Ядро физикаси институтини шундоққина ёнида «Дорул омон» деган масжид бор. Ўша масжидда Хайруллоҳ домла деган бир одам бор. 4 йил давомида масжидга қатнаган бўлсам, шу одамни бирор марта хўмрайган ҳолатини кўрмаганман. У киши кўзига ёш олиб айтарди: «Жамоатимиздаги ёшлар – булар масжидимиз чироқлари».

«Масжид чироқлари»ни ўчирмоқликка ҳаракат қилаётганлар олов билан ўйнашяпти.

Сўфи Оллоёр роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Чароғини ки Ҳақ ёндирди қўйди,
Ани ким пуф деди, соқоли куйди.


Нейтрал туриб олиб фикр билдирсам.

Биринчи қараш:

Юртимиз аҳолисининг аксарият қисмининг уйи катта залли ва кенг эмас. Одамлар 6 ё 12 сотихли уйларда ё тор ва диққинафас бўлиб ўтирадиган домларда яшайди.
Шунақа уйда яшайдиган ёш бола уйига нисбатан анча кенг бўлган масжидга борса, биринчи нима қилишни хоҳлайди деб ўйлайсиз?! Болалар фитратига кўра фикр юритсак, мазза қилиб масжидни ичида у ёқдан бу ёққа кўнгли тўлгунча югуради, умбалоқ ошади, ....

Ўзим кўп марта гувоҳи бўлдим, Москвада Проспект Мирада жойлашган Московская соборная мечетьда болачалар мазза қилиб югуриб, умбалоқ ошганини. Масжид 4 қаватли. Биринчи қаватидан 4-қаватига югуриб чиқиб тушиб, қиқир-қиқир кулиб, ўйнайди. Ҳеч ким «Ҳой! жим»,
«Масжидда югурма» деганини кўрганим йўқ!

Энди шу болаларни фитратидаги табиий нарса учун уларни масжидга киритмаслик, аҳмоқликдан бошқа нарса эмас!

Иккинчи қараш:

Болалар орқада қий-чув қилиб, кулиб, югуриб, ўйнаб ўтирса, жамоатдаги "тақводор" зотларнинг хушуъ ва хузуъси бузилар экан!

Ўша "тақводор" зотлар хушуъ ва хузуъни нималигини билмас экан.
Тўғрисини айтиш керак. Жамоатдаги 98, йўқ 99,99 % одам диний илмларни китоб орқали ўзлаштирмайди. Хато бўлса айтинглар! Биз китоб ўқимайдиган халқмиз! Тан олиш керак!
Ўзбекистонда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларидан кейин илм ва ҳикмат даражаси бўйича иккинчи ўринда турадиган (шахсий фикримга кўра) марҳум Ёрқинжон домла Фозилов, Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олсин, ўз илмларидан 1-2% инигина қолдириб кетдилар. У зотнинг бир китоблари бор. Номи «Мажолиси ҳакимул умма». Маъноси: «Уммат ҳакимининг мажлислари» дегани.
Бу китобда ўтган асрда яшаган, ҳиндистонлик машҳур олим, «Уммат ҳакими» лақабини олган мавлоно Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳнинг мажлисларида қилган суҳбатлари ўрин олган.
Ўша китоб хушуъ ва хузуъ тўғрисидаги фикрларимни буткул ўзгартириб юборган.
Хушуъ ва хузуъ деб қалбнинг хотиржамлик ва қўрқув, хавф орасида турганда ҳосил бўладиган ҳолатига айтилади.
Кўпчилик хушуъ ва хузуъ деганда, намозда бутун дунёдан ажралиб, атрофда содир бўлаётган воқеаларни буткул идрок этмайдиган даражага ўтиб, «қанақадир оламга ўтиб қолиш»ни тушунади.

Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий ҳазратлари айтадиларки, ким шундай ҳолатни ҳушуъ ва хузуъ деб билса, у нотўғри ўйлабди.

Хушуъ ва хузуъ бобида бизга намуна бўладиган инсон бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратлари бўладилар. У зотнинг намозлари энг мукаммал намоз бўлганлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Биз ҳам у зотга ўхшаб намоз ўқишимиз керак.
Ҳадисларда келадики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратлари масжидда жамоатга имомликка ўтганларида, завқ-шавқлари ошиб, қироатларини узунроқ қилиб, қалблар бир мазза қилсин, деб турган пайтларида, орқада жамоат орасида қайсидир аёл боласининг йиғисини овозини эшитиб қоладилар. Ва у аёл безовта бўлиб қолмасин деб, эҳтиётини қилиб, бу фикрларидан воз кечиб, қироатни қисқа қилиб, намозни тезроқ адо этадилар.

Бундан келиб чиқадики, ер юзидаги Аллоҳга энг яқин одам, намозида атрофида нималар бўлиб тураётганини, овозларини, воқеаликни билиб турган ҳолда намоз ўқиган эканлар. Биздан намоздалик пайтимизда бу дунёдан бутунлай «узилиш» талаб этилмайди!
Мана ҳақиқий хушуъ ва хузуъ!
Бу мани гапим эмас! Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий ҳазратлари гаплари! Ишонмаганлар китобни олиб ўқиб кўрсин!

Демак, масжидда болаларнинг қий-чуви, югуриб юриши, хушуъ ва хузуъни бузадиган нарса эмас.
Россия ва Англия фанлар академияси академиги, Қуръони Каримни рус тилига таржима қилган аёл Имана (Валерия) Михайловна Пороховани зўр гаплари бор:
«Ислам это радость! Где же у вас это радость?!»

Нуқул мусулмонларни қовоғи солинган, хўмрайган ҳолда кўрасиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратлари доимо табассум қилиб юрганларини саҳобалар ривоят қилишган.

Масжидда ёш бола ўзини ёшига муносиб иш қилса, хўмрайишинг нимаси?!


Ўтган асрда яшаган Ислом уламоларининг дарғаларидан бири бўлган, ўзим у кишини ҳар битта сўзларидан ҳикматларни, соф Исломни англаганим, шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ниҳоятда даҳо ва файласуф бўлганларига яна бир бор амин бўляпман.

У зотнинг ушбу сўзларига диққат қилинг:

Душманингга хизмат қилишинг учун сотқин бўлишинг шарт эмас, аҳмоқ бўлишингнинг ўзи кифоя.

Охирги пайтларда бўлётган воқеалар бунга яққол мисол.


Расулуллоҳ ﷺ даврида болалар нафақат масжидга киритилган, балки у ерда илиқлик билан қаршиланган. Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳума) намоз пайтида ўйнаб, ҳаттоки сажда вақтида Расулуллоҳ ﷺ нинг орқаларига чиқиб олишарди. У зот эса уларни койимасдан, балки меҳр билан саждани узайтирардилар. Бу пайғамбарона йўл эди—масжидни чеклов эмас, самимийлик жойига айлантириш.

Аммо бугунги кунда ёш болалар, айниқса Рамазон ойида таровиҳ намозига қўйилмаяпти. Расмий сабаб? Шовқин, мактаб ёки "тартиб-интизом". Бу қарор келажак авлодни Ислом гўзаллигидан узоқлаштиришга сабаб бўлмоқда. Бугун масжидга киритилмаган бола, эртага у ерга интилмаслиги мумкин.

Ислом ҳеч қачон чеклаш дини бўлмаган. Расулуллоҳ ﷺ болаларни масжиддан ҳайдамас, аксинча, уларни қучоқ очиб кутиб олар эдилар, чунки уларнинг қалби бир кун келиб ушбу динни давом эттиришини билардилар. Биз ҳам шундай қилишимиз керак эмасми аслида?


Интервью олинган турк имоми ҳам илм, ҳам ҳикмат соҳиби экан. Қойил қолдим.
Бизда бўлаётган ишлар эса таъбимни хира қиляпти.
Эсизгина, илми бору, ҳикмати йўқ одамлар. Балки илми ҳам йўқдир. Ким билсин?!🤷‍♂

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларининг
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
«Аллоҳим, мен Сендан манфаатли илмни сўрайман», деган ажиб дуоларининг маъносини янада чуқурроқ англагандай бўляпман.

20 last posts shown.