Ўз орзусидагидек вафот этган шайх
#шайх_Муҳаммад_Ғаззолий_роҳимаҳуллоҳ
Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ умри давомида дуо қилиб: "اللهم ارزقني الوفاة في بلد حبيبك المصطفى" "Аллоҳим, менга суюкли Пайғамбарингнинг юртида вафот этишни насиб эт", дер эди. Оила аъзолари ва шогирдлари бу дуога ҳайрон қолар, чунки бу жуда қийин иш эканини айтишар эди. Чунки шайх Мисрда туғилиб ўсган ва шу ерда истиқомат қилар эди.
1996-йил 9-март куни у Саудия Арабистонида ўтказиладиган "Ислом ва замонавий давр муаммолари" мавзусидаги анжуманга таклиф қилинди. Бу тадбир ҳар йили Жанадрия маданий фестивали доирасида Миллий гвардия томонидан ташкил қилинар эди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий таклифни олганида, унинг шогирдлари у ерда баъзи кишилар уни ҳақорат қилиши мумкинлигидан хавотир олиб, боришини истамадилар. Шунингдек, шифокорлар ҳам унга сафар ва ҳиссий зўриқишни ман қилган эдилар. Аммо у барибир боришга қарор қилди. Анжуманда у "Ер юзида "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни барқарор қилишимиз керак!" деб такрорлаётган пайтида юрак хуружига учради ва вафот этди.
Жанозада иштирок этган доктор Зағлул Нажжор шундай дейди: "Шайхнинг жасади Мадинага олиб келинганида ҳайратга тушдик – дунёнинг турли бурчакларидан махсус самолётлар келди, Масжидун набавий одамлар билан тўлди. Биз уни Бақиъ қабристонига дафн қилар эканмиз, масжид ҳали ҳам одамлар билан тўла эди".