San'atshunos yondaftari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Санъатшунос Шоҳрух Абдурасуловнинг санъат ҳақидаги шахсий ўйлари, таҳлиллари, мушоҳадалари

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#иқтибос                      

Табиат интиҳо топган нуқтада буюк санъат бошланади.                   


Марк ШАГАЛ                  

👉@shohruxabdurasulov


Мусиқа наинки санъат, балки руҳни даволовчи восита ҳамдир. Ўтмишда табиблар мусиқадан руҳ муолажаси учун фойдалангани ва бундан кўп инсонлар шифо топгани ҳақиқат. Замонавий тиббиёт ҳам мусиқанинг шифобахш хусусиятларини тасдиқламоқда. Марта Гонсалез билан боғлиқ воқеа бунга ёрқин мисол бўла олади.

Аммо унутмаслик керакки, яхши мусиқа қалбга қанчалик малҳам бўлса, бадбин тарона руҳиятни шунчалик абгор қилади.

👉@shohruxabdurasulov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#нафис_санъат

Марта Гонсалес. Менимча, бу аёл ҳақида эшитгансиз. Алцгеймер хасталигига чалинган, хотирасидан маҳрум бўлган испаниялик балет раққосаси. Испаниянинг "Musica para Despertar"  номли хайрия жамғармаси мусиқа терапия орқали ушбу касалликка чалинган инсонларни даволаш бўйича синов-тажриба ўтказиб кўради. Бунда бемор учун таниш, унинг тақдирида қай даражада бўлсин роль ўйнаган машҳур мусиқалар қўйиб берилади ва шу орқали хотира қисман бўлса-да, уйғотилади. Қарангки, бу амалиёт Марта хоним билан ўтказилганида, жуда яхши самара беради. Балеринага бир вақтлар ўзи ғоят гўзал тарзда ижро этган "Оққуш кўли" дан парча эшиттирилади. Шунда беихтиёр Мартанинг қўллари ҳаракатга келади, сўнг бутун вужуди ила мусиқанинг бетизгин уммонига шўнғийди, қалби, руҳи ором олади, мудроқ хотираси жонланади. Марта яна ҳаётга қайтади...


"Оскар-2025" га номзодлар эълон қилинибди. Ўтган йилнинг эътироф қозонган барча картиналари рўйхатда бор. Фильмларнинг жанрлари турлича экани ҳам қизиқишни кучайтиради. Қизғин кураш кечиши аниқ. Тўлиқ рўйхат учун ҳавола:

https://www.kinopoisk.ru/media/news/4010624/?utm_source=telegram&utm_medium=social

👉@shohruxabdurasulov


Forward from: O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Мутахассис_фикри

Рус театр режиссёри ва педагог, СССР халқ артисти Георгий Товстоногов.

"Менимча, бугунги кунда пьесани ҳис этиш, соҳанинг муҳим ажралмас бирикмаси бўлиши керак. Пьесадаги кичик зарра спектаклнинг кичик бўлак ечими устига қурилган, боғланган бўлса, мана бу режиссёрлик ёндашувдир".

@milliyteatr




Ойдинбей журналистика билан шуғулланади, газета-журналлар учун тинимсиз мақолалар ёзади, шу йўл билан ҳаётига маъно-мазмун киритишга интилади. Синглиси Нежланинг фикрича, бу ўз-ўзини алдашдан бошқа нарса эмас. Акасини мук тушиб мақола ёзишини кўрган сингил: “Қанийди мен ҳам сенга ўхшаб ўзимни-ўзим алдай олганимда, бу рангсиз ҳаётдан қутулармидим?”, дея маломат қилади. Ойдинбей эса Нежлани танбалликда, умрни беҳуда сарфлашда айблайди. “Сендек аёлни исталган эркак ташлаб кетарди”, дейди алам-аралаш.

Фильм асосан диалогларга қурилган, ҳар бир эпизодда чеховона услуб сезилиб туради, қаҳрамонларнинг “алжираши” ортида инсон, давр ва жамиятни аччиқ ҳақиқатлари, ижтимоий муаммолари чок-чокидан очиб ташланади. Жейланнинг инсон ботинига бу қадар чуқур кириши, руҳият манзараларини маҳорат ила чизиши ҳайрат уйғотади.

Картинадаги иккинчи асосий сюжет линияси – ака-ука Исмоил ва Ҳамдибей образларидир. Улар рўзғор аравасини базўр тортади, ҳаётлари қийинчилик, моддият ташвишлари ила ўтаётир. Ака-уканинг характери ўзига хос: Исмоил – ичкиликка ружу қўйган, танбал, тайинли бирор иши йўқ; аммо ҳеч кимсага қуллуқ қилмайди, ҳақни айтишдан қўрқмайди. Ҳаттоки Ниҳол олиб келган катта пулни миқ этмай оловга ташлайди. Аёлнинг мурувватидан орланади. Ҳамдибей эса аксинча: ахлоқан қанчалик пок бўлмасин, қуллик, мутъелик қон-қонига сингиган. Шу боис Ойдинбейга қарашли машинанинг ойнасини синдиргани учун ўғлини хўжасининг қўлини ўпишга мажбурлайди. Аммо бола отасига итоат қилмайди ва қулликдан воз кечади.

“Қиш уйқуси” фильми инсон руҳидаги турли иллатларга кўзгу тутади: худбинлик, қуллик, разолат, ҳасад ва ҳоказо... Бу фильмни шунчаки вақтни “ўлдириш” учун кўриб бўлмайди, томошабиндан зийраклик, ҳар бир эпизодни, диалогни диққат ила кўриш ва мушоҳада қилиш талаб қилинади.

👉@shohruxabdurasulov


#кино_тавсия

"ҚИШ УЙҚУСИ" (2014)

Турк киносини фақат дабдабали тарихий сериаллар орқали таниган аксар томошабин Нури Билге ЖЕЙЛАН номини эшитмаган бўлиши мумкин. Шундай бўлиши табиий, муаллифлик фильмларининг аудиторияси катта бўлмаган ҳеч қачон. Аммо Жейланни кинонинг хос муҳиблари кашф этганига анча бўлди. Режиссёрнинг “Қиш уйқуси” номли фильми 2014 йил нуфузли Канн кинофестивалида “Олтин пальма япроғи”га муносиб кўрилган эди.

Антон Чеховнинг “Аёл” номли ҳикояси асосида суратга олинган картина инсон руҳияти, унинг турфа пучмоқлари ҳақида. Фильмнинг бош қаҳрамони – Ойдинбей (Халук Бильгинер) собиқ актёр, Кападокияда меҳмонхонаси бор, бу ерда у турмушидан ажраган синглиси Нежла ва ёш рафиқаси Ниҳол билан бирга яшайди. Воқеалар атроф-жавониби қор ила қопланган шу ҳудудда бўлиб ўтади, бамисоли бу инсонлар жамиятдан яккаланган, ўз қобиғида яшаётгандек туюлади.


Ҳозир тарихий мавзуда асл ҳақиқатни айтиш учун ҳамма имконият бор, ҳеч қандай соц-поц реализмга ўрин қолмаган. Навоий ва Бойқарони бир-бирига қарши қўйишга ҳам ҳожат йўқ. Таассуфки, эркинлик топилган замонда маҳорат етишмаяпти. Бугун чиқаётган энг зўр тарихий фильм техник имкониятлару компюьтер графикаси учун сарфланган миллиардларни четга сурсак, режиссура, актёрлик, операторлик санъати бобида олдинги киноасарларнинг қаршисида шалвираб қолиши тайин. “Ҳар тўкисда бир айб” деганлари шуми?  Холисанилло айтсак, бизга аввалги замондаги маҳорату ҳозирги даврнинг эркинлиги керак. Ана шунда орзу қилганимиз тарихий фильмлар экранга чиқади.

👉@shohruxabdurasulov


#мулоҳаза

Совет йиллари мафкура тазйиқи ила яратилган тарихий фильмларнинг барида социалистик реализмнинг шафқатсиз қонунияти ҳукмрон эди: ўтмишдаги подшоҳлар ё жоҳил, ё тараққиётга қарши ё камида майпараст кимса қилиб кўрсатиларди. Шўро корчалонлари туркий миллат ўз буюкларининг асл фитрати, қиёфасини таниб қолишидан чўчирди. Диққат ила томоша қилдим: Комил Ёрматовнинг “Алишер Навоий” ва Шуҳрат Аббосовнинг “Абу Райҳон Беруний” фильмлари деярли бир хил хотима билан интиҳоланади: Навоий – Раззоқ Ҳамроев “писта пўчоғидан кема ясамоқчи” бўлганига пушаймон бўлиб, қаддини тик тутиб, “Халқимга, ижодимга кетдим” деса, Беруний – Пўлат Саидқосимов ҳам ҳукмдор саройида кечган ҳаётидан озурда бўлиб, саройни тарк этади. Ҳусайн Бойқаро ҳам, Маҳмуд Ғазнавий ҳам айшу ишратга ўч, истилочи, маърифату урфонни ямламай ютувчи аждарҳога айланади. Аммо ҳар қанча мафкура қутқусига тутилмасин, ўша фильмларнинг бадиияти юқори, профессионаллик анча баланд.


Forward from: ART HOUSE HAMSA Мастерская Сайфиддина Мелиева
🎭 “OTA” 🎭

Art House Hamsada 2025-yilning ilk PREMYERASI! Ozarbayjonlik dramaturg Ismail Iman asari asosida. 18-19-yanvar 19:00 da!

Rejissor: Sayfiddin Meliyev
Rollarda: Ilmira Rahimjonova va Mohichehra Islomova

Aloqa uchun: (93) 145 80 80


Спектакль композицияси шундай қурилганки, воқеалар тадрижий тарзда, изчиллик билан ривожланиб боради. Момоларнинг вазифаси кўпаяди, энди улар тупроққа буғдой сепиб, ҳосил олишади, эгизакларнинг ризқу-насибаси учун ҳаракат қилишади. Қизларнинг ҳам бўйи етади, аммо дафъатан бўрону шамол қутуради, бу недир фалокат, қора кунлардан нишона эди. Баногоҳ эгизак қизлардан бири хасталикка чалиниб, ёруғ оламни тарк этади. Шўрлик она оҳу фарёд чекади, бироқ не қилсин тақдир шу. Чидамоққа, кўнмоққа мажбур. Катта қизи Фотима улғаяди, уни суйганига турмушга берадилар. Вақти-соати келиб, она ҳам бу дунёни тарк этади.

Спектаклда халқ оғзаки ижоди намуналари – ўлан, лапар, алла, ёр-ёр ва бошқалардан унумли фойдаланилади, фольклор асарлари асарнинг умумий композицияси, мазмун-мундарижасига маҳорат билан сингдириб юборилади. Спектаклдаги асосий қаҳрамонларни Маҳфуза Боботиллаева, Хосият Ҳусанова, Нодира Маҳмудова, Шодия Тўхтаева, Гавҳар Шарипова, куёв образини яратган Шуҳрат Нуриллаев, Алишер Узоқовларнинг маҳоратини алоҳида қайд этиш лозим.

“Аёлғу” спектакли Валижон Умаровнинг энг яхши спектаклларидан бирига айланди ва кўплаб халқаро фестивалларда совринларни ўринларни қўлга киритди.

👉@shohruxabdurasulov


#театр_тавсияси

"АЁЛҒУ" (2004 й)


“Аёлғу”
бу – аёл зотининг яралиши, дунёга келиши, ҳаёт машаққатлари билан курашиши ва алал-оқибат, бу фоний оламни тарк этиши ҳақидаги лирик-поэтик томоша. Либретто муаллифлари – Валижон Умаров, Холиқ Хурсандов ва Эркин Ҳушвақтовлар мана шу азалий ҳақиқатни асарда ифода этишади, режиссёр эса унинг саҳнавий талқинини яратади. Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган спектаклнинг асосини халқ оғзаки ижоди, фольклор томоша элементлари ташкил этади.

Спектаклнинг илк саҳнасида, парда очилмай туриб олисдан бир садо келади. Инсон зотининг дунёга келаётганига ишора қилинади. Оппоқ либос кийган, бошларига дока рўмол ўраган момолар пайдо бўлади. Улар бамисоли тўлғоқ тутаётган аёлнинг “нажот фаришталари” бўлиб, унинг теграсида айланишади, “Оқ йўл, бер, Тангрим, оқ йўл...” – дея илтижо қилишади. Кўп ўтмай, аёлнинг кўз ёрийди, оламни шодон кулгига тўлдириб, эгизак қизлар дунёга келади.


Ўсмирлик йилларидаги кўп тенгқурлар қатори ҳавасу тақлидни ҳисобга олмаса, деярли реп эшитмасдим. Репни жиддий санъат деб ҳисобламаганман ҳеч қачон. Аммо йиллар ўтиб, Конста, энди эса Шаҳриёр фикрларим хатолигини исботламоқда. Бу йўналишда ҳам пухта шеър (Усмон Азим) билан ишлаб, мазмунли, ибратли қўшиқ яратиш мумкинлигига "Она қизим" таронаси мисол. Бу қўшиқ қизи бор барча оталарнинг юрак торларини чертиши аниқ.

https://youtu.be/gPgKaqy94dA?si=JvUNTY9NCDkpwPh7


Шу саҳна Шукур акага маъқул келмади, “Улуғбекдек олим волидасига бундай сўзлаши тўғри эмас, шу жойини қайта ёзиб берасиз” – деб Шайх акани қистовга олди. Шайхзода домла ҳам ўжарлик қилди: “Йўқ, ёзмайман. Сиз актёрсиз! Актёр бўлгандаям буюк актёрсиз! Топинг йўлини”. Шундан кейин Шукур ака не хаёллар гирдобида юргани ёлғиз ўзи ва Яратганга аён. Спектакль ўйналган кун ложада ўтириб, ҳаяжон билан устозни кузатдим. Ўша жой келганида Шукур ака Гавҳаршодбегим, раҳматли Зайнаб Садриевага қараб, шундай дард ва ингроқ ила сўзладики, айниқса, “сиз онасиз, эмассиз ҳокима!” деганида гўштдор юзлари бўғриқиб, докадек оқариб кетди, кўзларига ёш тўлди, бутун зал оёққа туриб, қий-чув, гулдурос қарсаклардан саҳна титраб кетди. Спектаклдан сўнг менга енгил табассум ила юзландилар:

“Кўрдингми? Шайхзода ҳам бало-да! Шу диалогни қайта ёзиб берганида мунақанги қарсак бўлмасди”.

👉@shohruxabdurasulov


#cаҳнамиз_тарихидан

Атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода фожиаси асосида Ҳамза (ҳозирги Миллий театр) театрида режиссёр Александр Гинзбург томонидан саҳналаштирилган "Мирзо Улуғбек" спектакли миллий театримиз солномасидан муносиб ўрин эгаллаган. Ушбу спектаклнинг яратилиши мўъжаз бир тарих.

Айтишларича, Мирзо Улуғбек образини ижро этган устоз санъаткор Шукур Бурҳон асар муаллифи, файласуф шоир Мақсуд Шайхзода билан соатлаб суҳбатлашар, икковлон янги ёзилган саҳналарни бирга ўқир, муҳокама қилар, баъзида чунонам баҳслашиб кетишардики, бундайин адоқсиз мунозараларда гоҳи Шукур ака, гоҳи Шайхзода ҳақ бўлиб чиқарди. Шундай ижодий баҳслардан бирини актёрнинг яқин шогирди, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов қуйидагича хотирлайди:

“Пьесада Улуғбекнинг онаси Гавҳаршодбегимга қарата айтган “Аралашманг, бу давлатнинг ишларига, сиз онасиз, эмассиз ҳокима!”

деган сўзлари бўларди.


#иқтибос

Театр бу – актёр учун ибодатхона. Бу унинг муқаддас маскани. Актёрнинг шаъни, ҳаёти, қадр-қиммати, ҳамма-ҳамма нарсаси саҳна билан боғлиқ. Шу боис актёр сифатида бу маъбадни ҳурмат қилинг ва бошқаларни ҳам ҳурмат қилишга чақиринг. Муқаддас ишларни бажаринг ёки театрни тарк этинг.

Михаил ШЕПКИН

👉@shohruxabdurasulov


Forward from: "Hujjatli va xronikal filmlar kinostudiyasi" DUK
#premyera

O‘zbek adabiyotining buyuk namoyondalari hayoti va ijodiga bag‘ishlangan filmlar taqdimoti.

2024 yilning 10 yanvar kuni soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kino san’at saroyida O‘zbekiston Xalq yozuvchisi, atoqli ijodkor, akademik   Oybek tavalludining 120 yilligi munosabati bilan “Oybek” nomli hujjatli filmi hamda atoqli adabiyotshunos olim, akademik Naim Karimov haqidagi “Ilm majnuni” hujjatli filmlarining taqdimoti bo‘lib o‘tadi.
Kinematografiya agentligi buyurtmasiga asosan “Bayram film” MChJ studiyasi tomonidan “Xalq yuragi” turkum doirasida suratga olingan film o‘zbek adabiyotining buyuk namoyondasi O‘zbekiston xalq yozuvchisi, akademik  Muso Toshmuhammad o‘g‘li Oybek hayoti va ijodiga bag‘ishlanadi.
Ssenariy muallifi va rejissyor: Eljon Abbasov
“Ilm majnuni” hujjatli filmi Kinematografiya agentligi “Hujjatli va xronikal filmlar kinostudiyasi” DUK hamda “Madaniyat va ma’rifat” telekanali bilan hamkorlikda suratga olingan. Film atoqli adabiyotshunos olim, akademik Naim Karimov hayoti va ijodiga bag‘ishlangan. Unda yigirmanchi asr o‘zbek adabiyotshunosligining yirik vakili Naim Karimovning 70 yillik ijodi haqida hikoya qilinadi. Filmda olimning do‘stlari, shogirdlari domla haqidagi qiziqarli xotiralari bilan o‘rtoqlashadilar.
“Ilm majnuni” hujjatli filmining ssenariy muallifi va rejissyori: Nurilla Narzullaev,

Кинематография агентлиги
“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК матбуот хизмати
 

https://t.me/kinoxronika_uz




Биз балет артистларида сўз йўқ, балки тана бор. Ҳар бир қўл, оёқ, бармоқ – руҳни ифода этиш воситасидир.


Бугун афсонавий балерина Галина Уланова таваллудига 115 йил тўлди. Жаҳон санъатшунослари ва балет мухлислари Уланова яратган гўзаллик, нафосатнинг сирини ҳалигача идрок этолгани йўқ. Унинг "Оққуш кўли", "Жизель", "Уйқудаги гўзал", "Раймонда", "Қарсилдоқ", "Боғчасарой фаввораси", "Эсмеральда", "Ромео ва Жульетта", "Золушка" каби балетлардаги ижролари санъат эстетикасининг юксак намунаси ва мезони бўлиб қолмоқда.

👉@shohruxabdurasulov

20 last posts shown.