Азизлар, қалбларни нурга, дилларни сурурга, кўзларни севинчга тўлдириб кириб келган ойлар султони Рамазони шариф барчангизга муборак бўлсин! Яна бир Рамазонга етказганига шукр! Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган солиҳ амалларимиз, дуоларимизни қабул қилсин! Юртимизга, бутун башариятга тинчлигу офият берсин! Хонадонларимиздан файзу барака аримасин!