#bobur_day
"Халқ юраги" туркумида суратга олинган, шоҳ ва шоир Бобур Мирзо ҳаётига бағишланган “Йўлбарс изидан. Заҳириддин Муҳаммад Бобур” ҳужжатли фильмида эътирофга молик ютуқлар мавжуд. Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Бобур Шер ўғли буюк бобокалонимиз ҳаётининг энг муҳим саҳифаларини ёритишга, унинг инсоний изтироблари, шахс сифатидаги фазилатларини очиб беришга ҳаракат қилган.
Фильм Бобур Мирзонинг 1527 йил Агра шаҳрида ҳинд султони Иброҳим Лўдийнинг онаси Малика Байда томонидан заҳарланиши воқеалари билан бошланади. Тарихдан маълумки, ўғлининг Панипат жангидаги мағлубиятидан аламзада бўлган она сарой ошпазлари билан тил бириктириб, Бобурнинг овқатига оғу солдиради. Айни шу воқеликдан кейин Бобур аламу оғриқ ила ўзининг машҳур “Қолдиму?” радифли ғазалини ўқийди, бу орқали бошига не-не синоатлар ёғилгани, чархнинг турфа жабру жафолари, азобу ситамларига дучор бўлганига ишора қилади.