MIB XORAZM FAOLIYATIDAN


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali
📞 1107
☎️ 62-224-76-06
👉 www.mib.uz
👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: MIB faoliyatidan
Ижтимоий тармоқларда Бюро ходимларига ижро қилиб туширган маблағларнинг 10 фоизи мукофот пули сифатида берилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

👉Батафсил кўринг

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади


“Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3624, 19.05.2025 й.).

🔰 Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

☑️ Давлат ижрочиларига бериладиган моддий рағбатлантириш миқдорлари Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ой якуни бўйича ҳисоблаб борилади.

💸 Моддий рағбатлантириш тўловлари давлат ижрочиларининг иш юритувида бўлган тамомланган ижро ишларидан ой давомида тўлов тизимлари орқали ундирилган ижро йиғимининг бир қисмини ажратиш орқали амалга оширилади.

✔️ Моддий рағбатлантириш ҳар ой якуни бўйича Бюро директори ва ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан кейинги ойнинг 10 санасига қадар амалга оширилади.

📝 Моддий рағбатлантириш учун харажатлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғими маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратма ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Корхона фойдасига 4,1 млрд. сўм маблағ ундириб берилди

Шовот туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор “X.I.X.” МЧЖдан ундирувчи “D.I.” МЧЖ фойдасига 4.000.000.000 сўм асосий қарз ва 103.500.000 сўм фоиз суммаси ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, қарздор мазкур қарзни тўлашлиги юзасидан огоҳлантирилган ва 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “X.I.X.” МЧЖнинг ҳисоб рақамига банд солиниб, инкассо топшириқномаси юборилган.

Шундан сўнг, қаздор жамиятдан ижро ҳужжатида белгиланган қарздорлик тўлиқ ундирилиб, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда тамомланди.

Умрбек Абдуллаев, Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими давлат ижрочиси

@mibxorazmvil


Хонқада собиқ ходим ишга тикланиб, 7,6 млн. сўм иш ҳақи ва маънавий зарар пуллари ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, ундирувчи Р.В.ни Хонқа туманидаги корхоналардан бирига соқчи лавозимига ишга тиклаш ва мажбурий прогул кунлари учун 6.067.540 сўм, даъво аризаси киритишда почта харажати 37.500 сўм, 1.500.000 сўм маънавий зарар, жами 7.605.040 сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, МИБ Хонқа тумани бўлими томонидан ундирувчи Р.В.нинг корхонадаги лавозимига ишга тикланиши таъминланди.

Шунингдек, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солиниб, жами 7.605.040 сўм иш ҳақи ва маънавий зарар пул маблағлари қарздорнинг ҳисоб рақамларидан ундирилиб, ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилди.

Расулбек Ризаев, Бюронинг Хонқа тумани бўлими давлат ижрочиси

@mibxorazmvil


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Коммунал тўловлар бўйича қарздорликлар бартараф этилмоқда

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Хива тумани бўлими иш юритувидаги ичимлик суви ва бошқарув сервис компаниялари (БСК) фойдасига қарздорликларни ундириш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида кўрилаётган амалий чора-тадбирлар ҳақидаги лавҳа тафсилоти.

“Xorazm MTRK” телеканалининг "Xorazm 24" информацион дастурида намойиш этилди (14.05.2025 йил, соат 18-10 да).

@mibxorazmvil


Forward from: MIB faoliyatidan
Бюро органларида янги тайинловлар амалга оширилди !

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Тўхта Зикирович Қурбонов Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Т.Қурбонов 1965 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. У дастлаб прокуратура органларида иш фаолиятини 1991 йил Сурхондарё вилояти Узун тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида бошлаб, турли лавозимларда давом эттирган.

Хусусан, 1999-2007 йиллар давомида Қизириқ, Жарқўрғон ҳамда Термиз шаҳар прокурори ва сўнгра вилоят прокуратураси органларининг турли лавозимларида ишлаган.
Мазкур тайинловга қадар, Т.Қурбонов Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Худди шунингдек, Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан адлия кичик маслаҳатчиси Азамат Пайзилович Халмуратов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
А.Халмуратов 1980 йил Термиз туманида туғилган. У иш фаолиятини 1997 йилда Сурхондарё вилоят прокуратураси нозири бўлиб бошлаган ва вилоят прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган.

Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими суриштирувчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттириб, 2020-2021 йилларда Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи, 2024 йилга қадар Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Мазкур тайинловга қадар, А.Халмуратов Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фахрийлар доимо эъзозда

Мажбурий бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан соҳада кўп йиллар хизмат қилган нафақадаги ходимлар Орифжон Акманов ва Қаҳрамон Нурметовларнинг хонадонига ташриф буюриб, фахрийлар ҳолидан хабар олишди.

“Xorazm MTRK” телеканалининг "Xorazm 24" информацион дастурида намойиш этилди. (09.05.2025 йил, соат 18-10 да)

@mibxorazmvil


Forward from: MIB faoliyatidan
Хотира абадий-қадр муқаддас !

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси барча юртдошларимизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан самимий муборакбод этади.

Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун жанг майдонларида буюк қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳалок бўлган ота-боболаримиз, бугун орамизда соғ-саломат бўлиб юрган фахрийларимизга эҳтиром бажо келтирамиз !

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Forward from: Хаёт Шамсутдинов
Бугун Ватанимизда кенг нишонланаётган қутлуғ байрам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин азиз юртдошлар !

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламиз.

Юртимиз доим тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин !


Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Ш.Ходжаев томонидан ижро ҳужжати ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар жойлаштирилган.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 21.01.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Ходжаев томонидан Ҳазорасп тумани, “П.Махмуд” маҳалласи, Э.Гаязов кўчасида тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, 450,0 кв.метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний равишда қилинган тупроқ кўтариш ишлари ўз ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувига 24.01.2025 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Шунингдек, Хоразм вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 13.02.2025 йилдаги ажримига асосан мазкур ижро хужжатининг ижроси қайта кўрилгунга қадар тўхтатилган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор Ш.Ходжаевнинг бўлим бошлиғи номига ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатиб туришни сўраб ёзган аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан ижро иши 10 кунга кечиктирилиб, талаби қаноатлантирилган.

Шундан сўнг, ижро хужжатини мажбурий ижроси 02.04.2025 йил кунига тайнланган бўлишига қарамасдан, ундирувчи ижро ҳаракатлари белгиланган жойга етиб келмаганлиги сабабли, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, 21.04.2025 йилда ижро хужжатини ижросини таъминлаш мақсадида ижро тайнланган, лекин ундирувчи Кадастр агентлигининг Ҳазорасп тумани бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари белгиланган вақтда етиб келмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.

Ҳозирда мазкур ижро хужжати юзасидан ижро ҳаракатлари давом қилдирилмоқда.

@mibxorazmvil


Forward from: Хаёт Шамсутдинов
Бош прокуратура жамоаси юртимиздаги барча матбуот ходимлари ва журналистларни 3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий муборакбод этади !

Сизларга соғлик саломатлик, ишларингизга улкан зафарлар, ижодингизга эса ривож тилаб қоламиз.


Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Я.Тажимуратов томонидан ижро иши ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар жойлаштирилган.

Аниқланишича, Бюронинг Янгибозор тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Я.Тажимуратов томонидан Янгибозор тумани, “Истиқлол” маҳалласида чегарадош бўлган ҳудудда ўзбошимчалик билан 502.0 кв.метр ер участкаси ноқонуний равишда қурилган турар жой ва молхона биносини жавобгар ҳисобидан бузиш ва ер майдонини олдинги ҳолатига келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздор Я.Тажимуратов томонидан суд қарорида кўрсатилган талаблар ўз муддатида бажарилмаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 77-1-моддасига асосан 1.700.000 сўм ижро йиғими қўлланилган.

Ижро ҳаракатлари давомида мазкур ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда буздириш юзасидан қарздор огоҳлантирилиб, 08.11.2024 йил, 15.01.2025 ва 10.04.2025 йилларда ижро тайинланган, бироқ ижро ҳужжати бўйича даъвогар яъни Кадастр агентлиги Янгибозор туман бўлими ходимлари ва махсус техника етиб келмаган.

Бундан ташқари, жавобгар Я.Тажимуратов мазкур қурилган турар жой отаси томонидан 1957 йилда қурилганлигини, ўзи томонидан 1990 йилда реконструкция қилганлигини, ҳозирги кунда 8 нафар оила аъзолари билан мазкур турар жойда яшаб келаётганлигини, яшашга бошқа турар жойи йўқлигини билдирган.

Шу сабабли, мазкур ноқонуний қурилмадан жавобгар Я.Тажимуратов ва унинг 8 нафар оила аъзоларини мажбурий кўчириб, турар жойдан чиқариб бўлмаганлиги сабабли, бугунги кунгача давлат ижрочиси томонидан суд қарори ижросини таъминлашнинг имкони бўлмаган.

Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@mibxorazmvil


Шовотлик ота фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади

Бюронинг Шовот тумани бўлими иш юритувига суднинг буйруғига асосан қарздор Ж.Ж.дан ундирувчи Б.Б. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб келган ота бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган.

Шунга кўра, отадан вояга етмаган бир нафар фарзанди то у вояга етгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 55.484.156 сўм миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.

Дилшод Матсапаев, Бюронинг Шовот тумани бўлими давлат ижрочиси

@mibxorazmvil


Forward from: MIB faoliyatidan
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилмоқда

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонунда ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақамини ижро ҳужжатида кўрсатиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжатда қарздор жисмоний шахсларнинг банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағларига ундирув қаратилиши лозим бўлган пул маблағлари миқдорини аниқлашда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари ҳисобга олиниб, уларга нисбатан ундирув қаратилмаслиги мустаҳкамланмоқда.

👉Батафсил ўқинг

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Forward from: Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда иш юритувдаги банк ундирувлари бўйича жами 1 трлн. 624,9 млрд. сўмлик 10 077 та ижро ишлари мавжуд бўлиб, шундан 2 990 та 480 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган.

Шунингдек, 236,1 млрд. сўмлик 441 та гаровдаги мулклар аукцион савдосига чиқарилди ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор корхонадан ундирувчи АТБ “Турон банк” фойдасига 17 млрд. 375 млн. сўм миқдорида кредит қарз суммаларини ундириш белгиланган, қарздор корхона қарз суммаларини ўз вақтида қопламагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаровда бўлган гидропоника усулидаги иссиқхона ер майдонлари ва бино иншоотлари хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари банк фойдасига йўналтирилади.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt


Forward from: Bosh prokuratura
Бугун, Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, Республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори жорий йил биринчи чораги якунлари бўйича ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, худудий штаб раҳбарларига барча ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қарор ижросига қаратилган вазифларнинг ижросини назорат қилиб бориш, уларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан яна  бир  бор масъулият  ва  қатъий  вазифалар  ўрнатилди.

Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.

Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt





19 last posts shown.