Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси органлари иш юритувида жорий йилнинг ўтган даврида 13 183 алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида жами 16,2 млрд. сўм алимент тўловлари ундирилиб, шундан 16 млрд. сўм маблағлар, автоматлаштирилган электрон назорат тизими орқали ундирувчилар номига очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилди.
Бундан ташқари, қарздорлар ўртасида олиб борилган профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари давомида қарздорлар томонидан олдиндан тўлов сифатида умумий ҳисобда 217 млн. сўмлик мол-мулклар ва пул маблағлари, шу жумладан 67 млн. сўм нақд пуллар, 1 та 150 млн. сўмлик уй-жой фарзандларининг таъминоти учун топширилиши таъминланди.
Шунингдек, алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бандлик ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чора-тадбирлар натижасида 299 нафарга яқин алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилиб, уларнинг бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларининг маълум миқдорига қаратилди.
Шу билан бирга, ўтган даврда қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, алимент тўловларини тўлашдан мунтазам равишда қасддан бўйин товлаб келган жами 69 нафар қарздорлар маъмурий ҳамда 8 нафари жиноий жавобгарликка тортилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook