Bosh prokuratura


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида амалга оширилган ишлар аҳволи бевосита туман (шаҳар) прокуратураларига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ фаолияти таҳлил қилиниб, ишчи гуруҳ аъзоларига ҳудудларда тергов ва терговга қадар текширув ҳужжатларини ўрганиш, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш, терговчи ва ёш мутахассисларга тергов ҳаракатларини ўтказишда амалий кўникмалар бериш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Янгиер ва Ширин шаҳарлари ҳамда Ховос ва Боёвут туманлари прокуратуралари иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ва жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларининг олиб борилиши ҳамда ашёвий далилларни сақлаш аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар бартараф этилиши таъминланиб, терговчи ва ёш мутахассисларга терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини олиб боришда жиноят-процессуал қонунчилигига қатъий риоя қилиниши ҳамда суд-тиббий, тиббий-криминалистика ва бошқа турдаги экспертизалар ва иқтисодий тоифадаги жиноят ишлари бўйича ҳужжатли тафтиш тайинлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида истеъмолчиларга энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш, ресурсларни иқтисод қилиш, талон-торож қилиш ҳолатларини фош этиш, тежамкор қурилмалар ўрнатиш, ҳисобланган моддий зарарларни ундириш ҳамда қурилиш соҳасига оид давлат дастурларини ижро этилиши аҳволига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, ИИБ, Департамент, Солиқ, Божхона, “Энергоинспекция”, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Энергосавдо” АЖ ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ҳамда қурилиш соҳасидаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 

Йиғилишда, йирик ҳолатларни фош этиш етарли даражада ташкил этилмаётганлиги, таъминот корхоналарига эса қуёш панель, реактив, гелиоколлектор ва бошқа тежамкор қурилмалар ўрнатиш ишлари талаб ўрнатилмаётганлиги танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, қурилишга оид давлат дастурларини ижроси бўйича 2024 йилда объектларда амалага оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларида йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, буюртмачи ва пудратчилар ўртасидаги муаммоллар бартараф этилиши таъминланди.  
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Мирзаобод тумани прокуратурасида ташкил этилган идоралараро штаб фаолияти ўрганилиб, штаб аъзоларига ўз соҳалари бўйича маҳаллаларда Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳаққонийлигини ўрганиш ва кунлик назоратни қатъий таъминлаб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Қарор ижроси юзасидан Мирзаобод туманидаги “Қизил” тоифага киритилган “Янги ҳаёт” маҳалласида прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла раиси, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа идоралар масъулларининг ҳисоботлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалари яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Музработ тумани ички ишлар бўлимида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ўрганилди.

Масъулларга мазкур Қарор ижросини таъминлашда ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни жадаллаштириш, жамоат ва мулкий хавфсизликни таъминлашда масъулиятли бўлиш таъкидланди.

Шунингдек, Музработ тумани "Орият" маҳалласи аҳоли хонадонларида "Сайхунобод тажрибаси" асосида ташкил этилган ишлар кўздан  кечирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар шароити ўрганилиб, вояга етмаганлар билан самимий мулоқот давомида келгусидаги режалари юзасидан фикр мулоҳазалари тингланиб, бадиий адабиётлар совға қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

7 last posts shown.