👮♀️
Тезкор - қидирув соҳасида ноаниқ шароитларда содир этилган 15 977 та жиноят фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 6 255 нафар шахс ушланди АОКАда ўтказилган
брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди:
🔘Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган
5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда.
🔘Жумладан, уларга моддий ёрдам курсатилиши билан биргаликда, 189 тасининг уй – жойи таъмирланиб, 61 тасига янги уй - жойлар қуриб берилди. 3 минг нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг
ишсиз аъзолари бандлиги таъминланди.🔘Ўтган 9 ойда 3851 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6633 нафарига ижарага ер ажратилишида, 1925 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 573 нафарини ўзини ўзи банд қилишида, 4 388 нафарининг касб - ҳунар курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.
🔘Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари буйича 1 198 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 61 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 8 573 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
🔘366 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,4 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.
🔘Шу билан бирга, иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,2 млрд. сўми талон -торож қилинганлиги аниқланиб, 63 та жиноят иши қўзғатилди.
🔘Бевосита прокурорлар ташаббуси билан 631 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 9 371 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк