Ruqya-dam solish


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


ТИБ ВА ДАМ
RUHIY BARQARORLIGINI YO`QOTGANLAR UCHUN
Murojaat uchun:
+998972726114

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#даволанишга муҳтожроқ дард...

Табибга бордим

Табибга бордим, ҳоли-аҳвол сўзлаб,
Бироқ у биларми, нималар ўтди?!
Ўтирдим, сўради: "Дардингни айтгин",
Дедим: "Ҳолим сўздан ҳам ўтди".

Келдим, табиб, ишонч билан сенга,
Бироқ юрагимни тузатолмассан.
Мен иситмага шикоят қилмайман,
Балким, иситма мендан зор-ҳасрат.

Оғзимни очдим, текшир деб сенга,
Айтгин, ҳалолдан ебманми ростдан?!
Юрагим учун доринг бормикин?
Чунки ожиздир танамдан юрагим.

Кўкрагим очдим, айтгин, бир тингла,
Қуръон садоси борми унда ҳам?!
"Ҳалқам қизарган", – деб ташҳис қўйдинг,
Бироқ жавоб бермадинг бир ҳам.

Ҳарорат ўлчар чоғингда айтгин,
Имон иссиқлик кўрсаткичи нечта?
Дардим – гуноҳлар, йўқ шамоллашдан,
На йўтал, на совуқ, айбларим чақта.

Агар сен табибсан, айтиб бер,
Қандай даво бор, гуноҳга, жонга?
Биз дардга даво излаймиз, аммо,
Юрак касаллик зарур саволга.

Муҳаммад Абдурраҳмон ал-Мақран

https://t.me/JinChiqarishRuqya


#ҳимояқўрғон

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, йуҳйи ва йумийту ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилиш билан баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга ўша куни шайтондан сақланиш бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Ҳеч ким ундан кўра афзал нарса қила олмайди. Илло, ким ундан кўпроқ қилган бўлсагина, кўпроқ савоб бўлиши мумкин.

Яна ушбу санад билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир ва ҳамд Уникидир, тирилтирур ва ўлдирур ва У ҳар бир нарсага қодирдир».


Ҳадиси шарифда алоҳида сўзлар ва жумлаларни маълум ададда зикр қилиш ҳақида сўз бормоқда. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган иборалар ила санаб зикр қилиш катта савобга, гуноҳларнинг кечирилишига ва бошқа фойдаларга эриштиради. Бу ишларни қилган одам суннатга мувофиқ ишни қилган бўлади.


#тафаккур

Каҳф сураси

قَالَ أَخَرَقۡتَهَا لِتُغۡرِقَ أَهۡلَهَا
"Қола ахороқтаҳаа литуғриқо аҳлаҳаа"
"Уни тешиб, аҳлини ғарқ қилмоқчимисиз?"

Қанча марта ҳаётимизда "кемаларимиз" тешилди?!

Қанча марта бу ҳолатда шикоят қилдик, йиғладик?!

Лекин йиллар ўтиб тушундикки,
бу Аллоҳнинг биз учун катта бир офатдан қутқариши экан!

"Аллоҳнинг нозик ва махфий марҳаматлари бор-у
уларни бизнинг ожизгина кўзларимиз дарҳол англаб етолмайди."

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Пайгамбаримиз алайҳиссалом паноҳ тилаган 30 бало

«Аллоҳим! Сендан:
– ожизликдан;
– дангасаликдан;
– қўрқоқликдан;
– бахилликдан;
– қариб-қартайиб қолишдан;
– тошбағирликдан;
– ғафлатдан;
– қашшоқликдан;
– хорликдан;
– мискинликдан;
– фақирликдан;
– куфрдан;
– ширкдан;
– фисқу фасоддан;
– бадбахтликдан;
– нифоқдан;
– сумъа (одамлар эшитсин учун)дан;
– риёдан;
– карликдан;
– кўрликдан;
– жинниликдан;
– песликдан;
– моховликдан;
– ёмон касалликлардан;
– қарзга ботиб қолишдан;
– одамларнинг қаҳрига учрашдан;
– неъматларинг заволидан;
– офиятинг кўтарилишидан;
– ўч олишинг тезлашишидан ва
– барча ғазабингдан паноҳ тилайман!»

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Forward from: Gozilla Downloader
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📼 1080p, 💾 1239.3MB, @Gozilla_bot


Даволанишда тўғри йўлни танланг!


Дард даво шифо

Рабиъ ибн Хусайм раҳимаҳуллоҳ саҳобаларига шундай дедилар:
"Сизлар билиб олдингизми: дард нима, даво нима ва шифо нима?"
Улар: "Йўқ, билмаймиз", — дейишди.
У киши: "Дард — гуноҳлар, даво — истиғфор, шифо эса тавба қилиб, гуноҳларга қайта яқинлашмасликдир", — деб жавоб бердилар.

Манба: "Аз-Зуҳд", Аҳмад ибн Ҳанбал, 1983.

https://t.me/JinChiqarishRuqya


#шукрона

Икки кунлик меҳнат билан бир ожизани танасидан икки жин мусулмон бўлиб чиққанига гувоҳ бўлдик.

Дард, беморликлар нафақат беморга, балки унинг яқинларига ҳам синов, имтиҳон бўлади.

Барча-барчага имтиҳонларда омад берсин!

Аллоҳ таоло бемор ва уларнинг яқинларига сабр, ҳиммат, тоқат берсин!

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Forward from: Islom.uz
Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оиласини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади.
Табароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир», деб марҳамат қилганлар.

Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барчамиз Ватанни ҳимоя қилишимиз, унинг гуллаб яшнаши йўлида муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим.

Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди», деганлар.
Термизий ривояти.

Юртимиз сарҳадларини қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат қилсин, қилаётган барча хайрли ишларида Аллоҳ таоло мадaдкор бўлсин!

14 январь — «Ватан ҳимоячилари куни» муборак бўлсин!

🕋 @islomuz


#Кун_дуоси

Шайтондан муҳофаза қилувчи дуо

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар:

أَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الكَرِيْمِ وَسُلْطَانِهِ القَديمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. Агар мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», деб айтади».

Абу Довуд ривояти.

🔗 https://islom.uz/maqola/23037

🕋 @islomuz

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Forward from: Mahmud Usmon
Yaqindagina G’azoda jugutlar qo’nxo’rligi to’xtatilishiga qarshi chiqqan, begunoh bolalarning va ojiza ayollar o’ldirilishidan quvonchini yashirmagan va bombalarda vayrona bo’lgan g’azoliklar yukarı va unda qon yig’layotgan bir onaning rasmini ulashib, “zo’r bo’pti” degan mana bu amerikalik aktyor (ismi James Woords ekan) bugun Kaliforniya yong’inlarida uyi va barcha boyliklari yonib kul bo’lganini aytib yig’lab chiqibdi.
Dunyoning ishlari qiziq.
O’zingga ravo ko’rmas ekansan, nega boshqalarga ravo ko’rding?!
@Mahmud_Usmon


Forward from: Muslim.uz
📿 РАЖАБ - ИСТИҒФОР ОЙИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).


📿أَسْتَغْفِرُ اللهَ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.

📿 أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.


📿 أَستغفِرُ اللهَ الَّذي لا إلَهَ إلَّا هو الحيُّ القيُّومُ وأَتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.


📿 رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

💬Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.


📿 سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний”.


📿 أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.


📿 أسْتغفرالله ربي من كلّ ذنبٍ وأتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.


Даврон НУРМУҲАММАД


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Жавоб вариантлари
Ким қайси бирини танлади?

1. Қошиқ

2. Шиша идиш-стакан

3. Қошиқ

Яна вариант бўлса, айтиб юборинглар!


https://t.me/JinChiqarishRuqya


#тестсиновимтиҳон

Рухий касалликлар шифохонасига ташриф буюрган меҳмон директордан сўради:
🔴"Беморни шифохонага ётқизиш керакми ёки йўқми, буни қандай аниқлайсизлар?"

Директор жавоб берди:
🔴"Биз ваннани сув билан тўлдирамиз ва беморга учта нарса берамиз: қошиқ, шиша идиш ва челак. Ундан ваннадаги сувни бўшатишни сўраймиз. Унинг танлаган усулига қараб, шифохонага ётқизиш керакми ёки йўқми, қарор қиламиз."

Меҳмон айтди:
🔴"Бу жуда осон-ку! Албатта, челакни ишлатиш керак, чунки у қошиқ ва шиша идишдан каттароқ..."

Директор жавоб берди:
🔴"Йўқ, илтимос, бундай қилманг. Соғлом одам ...

@ Сиз қайси йўлни танладингиз?

Изоҳларда жавоб қолдиринг!

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Ўтган йил Аллоҳнинг фазли ва марҳаматига тўла йил бўлди…
Кўп гуноҳлар қилдик, У беркитди.
Ибодати ҳаққича ибодат қилмадик, аммо ризқимизни бераверди.
Неъматларига муносиб шукр қила олмадик, аммо У зиёда қилаверди.
Бечораларга зулм қилдик, бизни ҳалок қилмади….

Аллоҳим!
Гуноҳларимизни сатр қилгин…
Неъматларингни зиёда қилгин…
Аллоҳим!
Бизга Ўзингга муносиб муомала қилгин. Агар бизнинг қилмишларимизга муносиб муомала қилсанг аниқ ҳалок бўламиз!

Йилингиз хайрли ва баракали бўлсин!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


https://t.me/JinChiqarishRuqya


#Нақднеъмат

Тез насиб этиладиган неъмат нима эканини биласизми?

- Инсон ўз фарзанди ортида намоз ўқиши ёки масжидда атрофга назар солганида, фарзандларининг намоздан сўнг ўтириб, Раббиларини зикр қилаётганини, вирд-дуоларини такрорлаётганини кўриши.

- Уйига қайтганида эса иффатли, садоқатли аёлини ва ҳаё-иффат либосига бурканган қизларини учратиши.

Оятда айтилганидек: "Парвардигоро, бизларга жуфти ҳалолларимиз ва зурриётларимиздан кўз қувончини ҳадя эт ва бизларни тақводорларга имом (пешво) қилгин!"

Доктор Аҳмад Исо ал-Маъсаровий

https://t.me/JinChiqarishRuqya


#إنَّ أوَّلَ النَّاسِ يُقْضَى يَومَ القِيامَةِ عليه رَجُلٌ اسْتُشْهِدَ، فَأُتِيَ به فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَها، قالَ: فَما عَمِلْتَ فيها؟ قالَ: قاتَلْتُ فِيكَ حتَّى اسْتُشْهِدْتُ، قالَ: كَذَبْتَ، ولَكِنَّكَ قاتَلْتَ لأَنْ يُقالَ: جَرِيءٌ، فقَدْ قيلَ، ثُمَّ أُمِرَ به فَسُحِبَ علَى وجْهِهِ حتَّى أُلْقِيَ في النَّارِ، ورَجُلٌ تَعَلَّمَ العِلْمَ، وعَلَّمَهُ وقَرَأَ القُرْآنَ، فَأُتِيَ به فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَها، قالَ: فَما عَمِلْتَ فيها؟ قالَ: تَعَلَّمْتُ العِلْمَ، وعَلَّمْتُهُ وقَرَأْتُ فِيكَ القُرْآنَ، قالَ: كَذَبْتَ، ولَكِنَّكَ تَعَلَّمْتَ العِلْمَ لِيُقالَ: عالِمٌ، وقَرَأْتَ القُرْآنَ لِيُقالَ: هو قارِئٌ، فقَدْ قيلَ، ثُمَّ أُمِرَ به فَسُحِبَ علَى وجْهِهِ حتَّى أُلْقِيَ في النَّارِ، ورَجُلٌ وسَّعَ اللَّهُ عليه، وأَعْطاهُ مِن أصْنافِ المالِ كُلِّهِ، فَأُتِيَ به فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَها، قالَ: فَما عَمِلْتَ فيها؟ قالَ: ما تَرَكْتُ مِن سَبِيلٍ تُحِبُّ أنْ يُنْفَقَ فيها إلَّا أنْفَقْتُ فيها لَكَ، قالَ: كَذَبْتَ، ولَكِنَّكَ فَعَلْتَ لِيُقالَ: هو جَوادٌ، فقَدْ قيلَ، ثُمَّ أُمِرَ به فَسُحِبَ علَى وجْهِهِ، ثُمَّ أُلْقِيَ في النَّارِ.

الراوي : أبو هريرة |
📚 صحيح مسلم الصفحة أو الرقم: 1905📚.

Ривоят қилувчи: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.
"Қиёмат куни биринчи бўлиб ҳисоб-китоб қилинадиган киши - шаҳид бўлган одамдир. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга берган неъматларини эслатади. У буларни тан олади.

Аллоҳ сўрайди: "Бу неъматлар учун нима амал қилдинг?"
У жавоб беради: "Сенинг йўлингда жанг қилдим, ҳатто шаҳид бўлдим."
Аллоҳ айтади: "Ёлғон айтдинг! Сен одамлар 'Жасур экан!' дейишлари учун жанг қилдинг. Ва дарҳақиқат, шундай дейилди."
Сўнг буюрилади ва у юзтубан судралиб, дўзахга ташланади.

Кейин илм ўрганиб, уни бошқаларга ўргатган ва Қуръон ўқиган одам келтирилади. Аллоҳ унга ҳам неъматларини эслатади. У ҳам буларни тан олади.

Аллоҳ сўрайди: "Бу неъматлар билан нима қилдинг?"
У жавоб беради: "Илм ўргандим, уни бошқаларга ўргатдим ва Сен учун Қуръон ўқидим."
Аллоҳ айтади: "Ёлғон айтдинг! Сен одамлар 'Олим экан!' дейишлари учун илм ўргандинг, 'Қори экан!' дейишлари учун Қуръон ўқидинг. Ва дарҳақиқат, шундай дейилди."
Сўнг буюрилади ва у ҳам юзтубан судралиб, дўзахга ташланади.

Сўнгра Аллоҳ кенг ризқ ва турли мол-дунё ато этган бой одам келтирилади. Аллоҳ унга ҳам неъматларини эслатади. У ҳам буларни тан олади.

Аллоҳ сўрайди: "Бу неъматлар билан нима қилдинг?"
У жавоб беради: "Сен яхши кўрадиган ҳар бир йўлда сарфладим, молимни Сен учун инфоқ қилдим."
Аллоҳ айтади: "Ёлғон айтдинг! Сен одамлар 'Сахий экан!' дейишлари учун шундай қилдинг. Ва дарҳақиқат, шундай дейилди."
Сўнг буюрилади ва у ҳам юзтубан судралиб, дўзахга ташланади."

Манба: Саҳиҳи Муслим, 1905-ҳадис

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Аллоҳим!

Жисмларни касал қиладиган,
Қалбларга қайғу олиб кирадиган,
Эр-хотинни ажратиб юборадиган,
Гўдакларни етимга айлантирадиган,
Турмуш қуришни ортга сурадиган,
Одамни тирноққа зор этадиган

ҳар қандай сеҳр ва кўзнинг таъсирини чиппакка чиқар.

Парвардигорим!

@Muqim Mahmud

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Forward from: Abdulqodir Samarqandiy
ЯНГИ ЙИЛ
1. Янги йил олдида турибмиз. Шу муносабат ила шуни эслатиб ўтар эдимки, ўзаро алоқалар роҳат учун, ҳамдардлик учун, қўллаб-қувватлаш учун, суяш учун жорий қилинган. Ички хотиржамлигингизни сиздан тортиб оладиган кимсалар ва нарсалар сизга керак эмас. Дўстини ўзгартираверадиганлар сизга керак эмас. Бугун бу ерда, эртага бошқа ерда бўладиганлар сизга керак эмас. Ўзгаларга иккинчи имконият бўлишдан воз кечинг. Менюдаги иккинчи танлов бўлманг. Доимо сизни ҳаммадан олдинга қўядиганлар билан бирга бўлинг. Нафсий парчаланишнинг ўрни сизнинг ҳаётингиз эмас, руҳий шифохонадир!

2. Янги йил олдида турибмиз. Инсонлар билан алоқадарингизни тузатинг. Аразлаган яқинингиз, алоқани узган қариндошингиз, узоқлашган дўстингиз билан алоқани боғланг. Дунёйимиз уни аразлаш ва узоқлашиш билан ўтказишдан анча қисқадир. Дунёйимиз хусумат қилишга арзимайди. Кишиларнинг қалбини синдириб, сўнгра уларнинг жанозасида кўз ёши тўкишимиздан нима фойда?! Тирикликда унинг олдига бормадик. Шу муносабат билан шуни айтиб ўтаманки, бу банддаги нарсалар юқоридаги банддагиларга зид эмас. Биламизки, алоқалар уйга ўхшайди. Баъзисини таъмир қилиш керак, баъзисини эса бузиш!

3. Янги йил олдида турибмиз. Ёдингиздан чиқмасин, бу дин сиз билан ҳам, сизсиз ҳам ғалаба қозонади. Масжидга бормасангиз кимдир бориб уни обод қилаверади. Қуръон тиловат қилмасангиз кимдир уни ўқийверади. Карвон Аллоҳ томон кетаверади. У фақатгина жаннат эшиги олдида тўхтайди. Карвонда бўлмасангиз зиён қилувчи қават сиз бўласиз!

4. Янги йил олдида турибмиз. Ёдингиздан чиқмасин, ҳақ билан ботил ўртасидаги жанг токи Исрофил алайҳис салом Сурни чалгунича давом этади. Ботил қанчалар кучли бўлмасин барибир мағлуб бўлади. Ҳақ қанчалар заиф кўринмасин барибир ғолиб бўлади. Ўрнингизни аниқлаб олинг. Энг аҳмоқ инсон дунё учун охиратини сотган инсондир. Бундан ҳам аҳмоқроқ инсон бировнинг дунёси учун охиратини сотган инсондир!

5. Янги йил бошида турибмиз. Аллоҳ билан алоқангизни тузатинг. Агар кеча олмаётган гуноҳингиз бўлса билинг, ҳаммамиз гуноҳкормиз. Тавбани бошлаш имкони бу!

6. Янги йил олдида турибмиз. Қуръондан кундалик вазифа қилиб олинг. Уни тарк қилмасликка ҳаракат қилинг. Зикрлардан вирдларингиз бўлсин. Қанчалар банд бўлманг, уни тарк қилманг!

7. Янги йил олдида турибмиз. Яширин амалингиз бўлсин. Озгина садақами, бир бурда нонми, беморга олиб берадиган бир қути дори бўлсада ҳеч ким билмайдиган, фақат Аллоҳ биладиган хайр ишингиз бўлсин. Йил бўйи зуҳо намозни тарк қилманг. Таҳажжудга ҳаракат қилишга қасд қилинг. Буни ҳатто хотинингиз сезмасин!

8. Янги йил олдида турибмиз. Нимадир фойдали иш қилинг. Фойдали китоб ўқишми, манфаатли кўрсатув томоша қилишми, илмий давраларда иштирок қилишми, ижтимоий лойиҳаларга қўшилишми ва ҳоказо…!

9. Янги йил олдида турибмиз. Билингки, кўпчилик муносиб инсонни кутади. Аммо озчилик ўша муносиб инсон бўлишга ҳаракат қилади. Кўпчилик ўрим-йиғим мавсумини яхши кўради. Аммо ер ҳайдашни, уруғ экишни, суғоришни, ўғит беришни яхши кўрадиганлар оз. Бир жойда ўтириб орзу қиладиганлардан бўлиб қолманг!

10. Янги йил олдида турибмиз. Ўтган йили вафот қилганларнинг бари ўлишини билмаган эди. Улар ўлимни ўзларидан узоқда деб ўйлашган эди. Намозни худди охирги намозни ўқиётган инсон каби ўқишга амр қилинганимиздек, янги йилни ҳам худди охирги йилни яшаётгандек эҳтиёт бўлиб яшашга уринишмиз керак!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


#душманингизниазобланг

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Ким шу дунёда Аллоҳ таолони эслаш, У Зотни бир деб билиш, У Зотдан мағфират сўраш ва У Зотга итоат этиш билан шайтонини азобламаса, охиратда шайтони уни дўзах ўти билан азоблайди.

Хуллас, иккисидан бири бўлиши муқаррар.
Ё у шайтонини азоблайди, ё шайтони уни азоблайди".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-12-28

https://t.me/JinChiqarishRuqya

20 last posts shown.