Husan Tangriyev I Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Bojxona qo’mitasi Raisining matbuot kotibi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун Жаҳон божхона ташкилотининг Брюсселдаги Бош штаб квартирасида Жаҳон божхона ташкилоти Минтакавий тузилмаларининг 20-чи Глобал йиғилишида Ўзбекистон божхонаси тажрибаси 186 давлатнинг 400 дан ортиқ вакилларига намуна сифатида намойиш қилинди.


КУННИНГ МУҲИМ ХАБАРИ: Айни дақиқаларда Жаҳон божхона ташкилотининг Брюсселдаги Бош штаб квартирасида Жаҳон божхона ташкилоти Минтакавий тузилмаларининг 20-чи Глобал йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда дунёнинг ташкилотга аъзо 186 давлатидан 400 дан ортиқ вакиллар бевосита ва билвосита иштирок этмоқда.

Айни дақиқаларда халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси номидан Миллий кинология маркази директори Фаррух Қаҳҳоров онлайн тарзда ўз тақдимоти билан чиқиш қилмоқда.

Тадбирнинг аҳамияти шундаки, тарихда илк бор Ўзбекистон божхонасининг тажрибаси намуна сифатида дунё давлатлари эътиборига Жаҳон божхона ташкилотидан туриб, намуна сифатида кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Миллий кинология маркази фаолиятидан тайёрланган видеоролик халқаро тадбир иштирокчиларига намойиш қилинди.

Глобал форумда Ўзбекистон билан бир қаторда божхона соҳасида илғор тажриба ва ютуқларни қўлга киритган Хиндистон, Хитой, Комбоджа, Жанубий Африка Республикаси, Корея, Япония, Гонгконг каби давлатлар ҳам ўз тажрибаларини ўртоқлашишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомини қўлга киритган 2 та муассаса - Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ва Марказий божхона лабораторияси фаолият юритади.


Forward from: MTRK | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Axborot 24 | Prezident huzurida Bojxona organlari faoliyatini raqamlashtirish jarayonlarini yangi bosqichga olib chiqish yuzasidan taqdimot
#24feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


КУННИНГ ЯХШИ ХАБАРИ: Рақамли трансформация рейтингида Божхона қўмитаси 1-ўринни қўлга киритди

Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш натижаларига кўра Божхона қўмитаси 98,9 фоиз натижани қайд этиб, 1-ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринларни мос равишда Солиқ қўмитаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эгаллади.

Рейтингда республиканинг умумий ҳисобда 91 та ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарори билан амалга ошириб келинмоқда.

Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш очиқлик ва электрон иштирок, электрон хизматлар, ахборот хавфсизлиги ҳамда фаолиятнинг рақамлашганлиги индекслари асосида амалга оширилади.


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по вопросам совершенствования и цифровизации таможенной системы.

#Mirziyoyev #taqdimot #bojxona #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Божхонада рақамлаштиришнинг янги босқичи - сунъий интеллект даври бошланмоқда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дам олиш кунларида аксарият телеканаллар мусиқий-кўнгилочар дастурларга асосий эътиборни қаратади. "Менинг юртим" телеканали эса айнан якшанба куни кечки вақтда "Гапиринг +" ижтимоий-сиёсий дастурини йўлга қўйди.

Ҳафта давомида кун тартибига чиққан долзарб масалаларга ҳамма учун тушунарли тарзда, содда тилда ва энг муҳими, расмий оҳангдан чекиниб, самимий тарзда ёндошилади.

Бу ҳафта Тошкент халқаро аэропортида мобил қурилмаларни декларациялашда юзага келган навбатлар боис кўрсатувда дебют қилишга тўғри келди.


🔤🔤✅🌹🔤😴

“Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!”


2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади.


Forward from: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Божхона кодексининг 159-моддасига мувофиқ, чет эллик жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда вақтинча олиб кирилган транспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами неча кундан ошмаслиги лозим?
Poll
  •   80 календарь кундан
  •   90 календарь кундан
  •   120 календарь кундан
  •   150 календарь кундан
634 votes


Forward from: MTRK | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Axborot 24 | Donorlik aksiyasi
#23feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Чориевга волидаи муҳтарамаси
ХОЛБИБИ ая ШОКИРОВАнинг

вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.


Forward from: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#kun_savoli Айрим турдаги товарларни жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, атир ва атирсимон суюқликлардан нечта донагача олиб кириш мумкин?
Poll
  •   5 донагача
  •   4 донагача
  •   3 донагача
  •   2 донагача
276 votes


#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Жаҳон божхона ташкилоти Товарнинг келиб чиқиш бўйича ўзаро боғлиқлик Глобал Форумини ўтказди. Унда дунёнинг ташкилотга аъзо 112 давлатидан 300 нафардан ортиқ делегатлар иштирок этди.
__________
Россияда божхоначилар Беларусдан кириб келган юк машинаси кабинасига 140 кг. гашиш яширилганини фош қилишди. Унинг қора бозордаги нархи салкам 4 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.
__________
АҚШда эса божхона ходимлари салкам 30 кг. метамфетаминни олиб киришга уринишни фош қилишди.
Синтетик гиёҳвандлик воситаси Мексикадан кириб келган юк машинасининг заҳира баллони ичига яширилган экан.
__________
Европа прокуратураси Роттердамда 2 нафар шахсни ҳибсга олди. Улар шу вақтга қадар АКШдан Европага ноқонуний равишда дизель импорт қилишган ва бунда товарнинг келиб чиқишига доир ёлғон маълумотлардан фойдаланишган. Зарар миқдори 60 млн евродан ошмоқда.


Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси матбуот хизматлари ўзаро ҳамкроликни йўлга қўйди. Шу муносабат билан федерацияда ишчи учрашув ташкил қилинди.

Аввал хабар берганимиздек, Божхона қўмитаси Раисининг мазкур федерацияга ҳам раҳбарлик қилиши енгил атлетика тарғиботида ўзаро ҳамкорликни тақозо этади.

Хусусан, Божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими эндиликда нафақат божхона ходимлари, балки кенг жамоатчилик ўртасида ҳам енгил атлетика спорт турларини ва мусобақаларини кенг ёритиб боришни фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олди.

Учрашувда йил давомида мазкур спорт тури бўйича ўтказиладиган спорт тадбирлари тақвими ва уларни тизимли ёритиш масалалари келишиб олинди.

Эндиликда федерациянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифа ва каналлари, ўтказиладиган спорт тадбирлари ҳақида вақти-вақти билан Божхона қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълонлар бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, VII Тошкент халқаро марафонига бағишлаб ўтказилган бугунги матбуот анжумани ҳамкорликдаги илк тадбир бўлди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг:

Instagram I Facebook I Telegram I Youtube


Forward from: DBA
⚡️ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

Унда 31 нафар турли идоралар матбуот котиблари ўз салоҳиятини оширдилар

Бугун, мазкур курсларнинг ёпилишида сўз олган Академия биринчи проректори Худойқул Азизов ахборот хизмати раҳбарларининг ўқувлар ҳақидаги фикрларини ва таклифларини эшитди.

Халқ ва давлат идораларини ўзаро самарали муносабатини ташкил этадиган, олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда хизмат қилишда муҳим ўрин тутувчи матбуот котибларининг билим ва малакасини замонавий ҳамда илғор тажрибалар асосида ошириш ишлари янада такомиллаштирилиши таъкидланди.

Шундан сўнг малака ошириш жараёнларидан муваффақиятли ўтган битирувчиларга махсус сертификатлар топширилди.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube

15 last posts shown.