Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистоннинг бир қатор вазирлик ва идоралари матбуот котиблари ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Озарбайжонда бўлиб туришибди.
Аслида, бу каби тадбирлар галма гал Ўзбекистонда ва Озарбайжонда бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, ўтган йилнинг сентябрь ойида Озарбайжоннинг турли вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга ошган бўлса, энди 6-8 май кунлари Ўзбекистоннинг 10 дан зиёд вазирлик ва идоралари матбуот котиблари Бокуда бўлиб туришибди.
6 май куни ташрифнинг илк тадбири - Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Агентлик директори муовини Нотиқ Мамедли меҳмонларни Бакуга ташрифи билан қутлади.
Томонлар иккала мамлакат вазирлик ва идораларининг матбуот хизматлари ўртасида изчил ҳамкорликни йўлга қўйишнинг истиқболларини муҳокама қилишди.
Делегация аъзолари Баку шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишди.
7 май куни Озарбайжонга сафарнинг асосий тадбири - матбуот котиблари учун қўшма семинар тренинг ўз ишини бошлайди.
Тадбир Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси ва масъуллигида ўтказилмоқда.