O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
5 milliard so'mlik tamaki mahsulotlarini noqonuniy olib o'tayotganlar ushlandi

muxbir: Muqaddas Panjiyeva

#Surxondaryo viloyati

16:00 08.04.2025


@hududtv


Божхона қўмитасида АҚШ Энергетика Вазирлигининг Ядровий контрабандани аниқлаш ва олдини олиш бошқармаси (ЯКАОБ) вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

АҚШ нинг ЯКАОБ дастурлари раҳбари ўринбосари М.Сик бошчилигидаги делегация билан учрашувда Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Мазкур ҳамкорлик божхона соҳасида ҳам янги босқичга кўтарилмоқда.

Учрашувда чегара божхона постларига радиацион портал мониторлар ўрнатиш ва уларнинг созлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳозирда Андижондаги “Дўстлик” ҳамда Фарғонадаги “Ўзбекистон” чегара божхона постларига ва Божхона институтига радиацион портал мониторларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда ва келгуси ойда жараён тўлиқ якуналади.

Шу боисдан меҳмонлар 8-12 апрель кунлари “Тошкент халқаро аэропорти”, “Ғишткўприк”, “Навоий” ва “Фарғона” чегара божхона постларида бўлишади ҳамда радиацион портал мониторларни ўрнатиш жараёнларига баҳо беришади.


Жорий йилнинг 7 апрель куни Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида халқаро экспертлар иштирокида миллий ўқув курси ташкил этилди.

“Чегараларда шубҳали хорижий террорчи жангчилар ва бошқа жиноятчиларни аниқлаш билан боғлиқ трансчегаравий муаммоларни бартараф этиш” мавзусидаги ушбу ўқув курси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон божхона хизмати ва чегара қўшинлари ходимларининг билим ҳамда соҳавий тажрибаларини бойитишга асосий эътибор қаратилган.

Машғулотларни Бельгия ва Шимолий Македониядан келган халқаро экспертлар ҳамда бошқа тажрибали мутахассислар олиб бориб, ходимларга ушбу йўналишдаги хориж тажрибаси таништирилмоқда.

Дастур доирасида шубҳали шахсларни аниқлаш, ҳужжатлар хавфсизлиги, хавф кўрсаткичларини баҳолаш, инқирозни бошқариш, одам савдоси ҳамда ўқотар ва енгил қуролларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш каби долзарб мавзуларда ҳам ходимларларга тушунчалар берилмоқда.

Ўқув курси 10 апрелга қадар давом этади.


Миллий либос – миллат кўзгуси!

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, қизларимиз қалбига миллий либослар ифтихорини сингдириш, миллий қадриятларимиз, миллий либосларнинг гўзаллиги ва жозибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш муҳим ўрин тутади.

Шу мақсадда, Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида “Миллий либос-миллат кўзгуси!” фестивали доирасида “Миллий либослар” намойиши ва бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова иштирок этди.

Миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ўзбек халқининг бой маданий меросини кенг тарғиб қилиш, вилоят аҳолисининг миллий либосларга эътиборини қаратиш орқали эстетик дунёқарашини ошириш ва туризмни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Миллий либослар тарғиботида энг фаол ташкилот” номинацияси ғолиби бўлиб, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг “Ташаккурномаси” билан тақдирланди.


#kun_savoli Ўзбекистондан қанча миқдордаги кумушдан ишланган тайёр заргарлик буюмларини божсиз олиб чиқиш мумкин?
Poll
  •   65 гр.
  •   100 гр.
  •   200 гр.
  •   300 гр.
422 votes


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилаётгани – юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, парламентаризм ва вакиллик ҳокимиятини ривожлантириш борасида эришилаётган катта натижаларнинг эътирофи.

Проведение 150-й юбилейной Ассамблеи Межпарламентского союза в Узбекистане – признание больших достижений в масштабных демократических преобразованиях, развитии парламентаризма и представительной власти в нашей стране.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Кенгаш икки турли бўлур: бири — тил учида айтилгани, иккинчиси — юракдан чиққани. Тил учида айтилганини шунчаки эшитардим. Юракдан айтилган маслаҳатни эса қалбим қулоғига қуярдим ва дилимга жойлардим.

Амир Темур


Ҳудудлардан хабарлар

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида камбағалликни қисқартириш ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишларда божхоначилар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида божхоначилар ташаббуси билан 10 минг туп тут кўчатлари экилди.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида енгил атлетика спорт турлари бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.

Бухоро вилоятидаги текстил корхонаси томонидан жорий йилда қиймати 1,5 млн. АҚШ долларига тенг товарлар Европа давлатларига экспорт қилинди.

Хоразм вилоятида божхона ходимлари томонидан тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар мунтазам давом этмоқда.

Сирдарё ва Андижон вилоятларида қуёш панелларини ўрнатиш бўйича олиб борилаётган тарғибот ишлари ижобий самара бермоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#kun_intervyusi

КУН ИНТЕРВЬЮСИ
(6-сон)

Божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг самараси юзасидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ўзлари сўз юритишади.

Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркор Насимжон Комилов


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Vaziyat 24 | Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди.


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на 150-й юбилейной Ассамблее Межпарламентского союза.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X



12 last posts shown.