SAMARQAND VILOYAT SUDI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Samarqand viloyat sudi rasmiy kanali / Официальный канал Самаркандского областного суда

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: Zarnews.uz
Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Бу ўзгартишлар қонун устуворлиги ва адолат тантанаси, одамлар рози бўлиши учун хизмат қилади.

2021 йил 18 февралда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Аввало, қонун билан “Кўрсатувларни мустаҳкамлаб қўйиш” деб номланган янги амалиёт жорий этилди.

Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш – гувоҳ ва жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш бўлиб, у суд томонидан амалга оширилади.

👉 http://zarnews.uz/z0y

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди

Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек, иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқанд вилоят суди судьялари томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга самарали ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилмоқда

Каналга уланиш 👉@oliysuduz


Forward from: Unknown
Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Forward from: Pastdarg‘om tumani hokimligi
🔵Аёллар муаммолари ўрганилди

Пастдарғом туман Маданият уйида суд идоралари томонидан тумандаги “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларнинг соҳа бўйича юзага келган муаммоларини ҳал этиш, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда вилоят судининг судьялари, туманлараро ва туман судлари раислари ҳамда судьялари аёлларнинг ҳуқуқий соҳа билан боғлиқ мурожаатларини ўргандилар.

Қабул давомида айрим мурожаатчиларнинг муаммолари жойида қаноатлантирилди. Айрим масалалар бўйича мурожаат эгаларига атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бизга аъзо бўлиш👇👇👇

Telegram | Facebook | Web-sayt


Forward from: Bulung'ur.uz | Rasmiy kanal
🔵 Аёллар муаммолари ўрганилди

Жорий йилнинг 22 февраль куни Булунғур тумани Мингчинор маҳалласидаги 36 мактабда Булунғур туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Қурбонова, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж.Файзуллаев хамда Булунғур туман адлия бўлими масьул ходими, туман бош отинойиси ва психологлар томонидан сайёр қабул ўтакзилди.

Сайёр қабулда "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар томонидан хукукий маслахат бўйича 25 нафар хамда психологик маслаҳат бўйича 15 нафар хотин-кизларга соҳа мутахассислари томонидан хуқуқий ва психологик маслахатларини беришди.

Шунингдек, сайёр қабулда суд раиси Ж.Файзуллаев "Суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг ва уларни қайта кўришнинг янги тартиби ҳамда имкониятлари" мавзусида маъруза қилди. Бундан ташқари, фуқароларга охириги қабул қилинган қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Уланинг ва улашинг:
Web-sayt | Facebook
Telegram | Twitter


Forward from: Laziz Usmanov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: LUTFULLO
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янгиликлар 24 | Янги спектакль премьераси
#21feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш - устувор вазифа

Каналга уланиш 👉@oliysuduz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судида ўғрилик билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz


Forward from: SAMARKANDNEWS.UZ
СУДЬЯЛАР ЎРТАСИДА БАҲРУ БАЙТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Батафсил
: http://www.samarkandnews.uz/post/6555

@SAMARKANDNEWS_UZ
Каналга аъзо бўлинг!

Samarkandnews.uz | Telegram | Facebook


Forward from: Абсаламов Иномжон
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Диёр янгиликлари" информацион дастури. 17.02.2021 йил.
Вилоят суди томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.


@Samtvr


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Тойлоқ туман судларида бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси М. Эргашев, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди раиси О. Назаров, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ў. Муродов ва суд аппаратининг барча ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда аждодларимиз асарлари ўрганилиб, атоқли ўзбек адиби Ойбекнинг “Навоий” романини ўқиш ташкиллаштирилди, буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида суратга олинган видеофильм намойиш этилди.

Суд аппарати ходимларининг билим савиясини ошириш ва маънавиятини юксалтиришга қаратилган мусобақа ташкиллаштирилди. Ғолибларга Навоий ижодига мансуб асарлар топширилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz


Forward from: Абсаламов Иномжон


2021 йил 17 февраль куни Самарқанд вилоят судида ҳам Алишер Навоий бобомизнинг “Хамса” асарини ўрганиш бўйича судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Буюк шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маърузалар тингланди. бўйича “баҳру байт” тадбири ташкил этилди.
Судьялар ва суд ходимлари ўртасида Алишер Навоий ғазаллари бўйича баҳру байт мусобақаси ўтказилди. Тадбирда фаол қатнашган судья ва суд ходимларига вилоят суди рахбарияти томонидан шоирнинг асарларидан иборат китоблар совға қилинди.
Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.


Forward from: Maqsuda Dusmatova


Самарқанд шаҳар иқтисодий судида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллулининг 580 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида тадбир бўлиб ўтди. Унда судья ва суд ходимлари Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳамда атоқли ўзбек ёзувчиси Ойбекнинг “Навоий” романи хусусида маърузалар тинглади. Судьялар ва суд ходимлари ўртасида Алишер Навоий ғазаллари бўйича баҳру байт мусобақаси ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.
Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.

19 last posts shown.

147

subscribers
Channel statistics