Кеча, 24 январь куни вилоят сектор раҳбарлари ва корхона-ташкилот раҳбарлари томонидан Пайариқ туманида сайёр қабул
ўтказилди. Қабул давомида электр энергияси таъминотига оид тушган мурожаатлар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Самарқанд ҳудудий филиали ходимлари томонидан жойида ўрганилди.
Жумладан, Пайариқ тумани, Хўжаобод маҳалласида яшовчи Билол Тоҳировнинг тармоқларни янгилаб беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан маҳалла ҳудудидаги 3693-трансформатор пунктининг электр узатиш тармоғига 700 метрдан ортиқ СИП кабеллари тортилди. Трансформатор пункти қайта кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
Шунингдек, Гўзал маҳалласида яшовчи Фарҳод Саъдуллаев ҳудуддаги 3573-трансформатор пунктининг электр узатиш тармоғида ўрнатилган темир бетон устунларига тармоқ тортиб беришни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатга асосан 400 метр СИП кабеллари олиб борилиб, тармоқ тортиш ишлари бажарилди.
Натижада ҳудуддаги 100 га яқин аҳоли хонадонларида электр энергияси таъминоти яхшиланди.
✅
@Zarnews_uz