#qonunchilikdagi_yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-28-сон
қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб Божхона қўмитаси ҳамда Транспорт вазирлигининг Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Қарорда белгиланганидек,
– электрон навбат тизими Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш йўналишида ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари учун қўлланади ҳамда Транспорт вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади;
– Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктлари яқинида кутиш зоналари ташкил этилади;
– электрон навбат тизими жорий этиладиган Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктлари рўйхати ҳамда улар яқинида кутиш зоналарини ташкил этиш талаблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
@SamTvr