Amir Xudoyberdi she'riyati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Академик шоир, Турон халқ шоири @AmirXudoyberdiyev нинг ижодий каналига хуш келибсиз!
👉 https://youtube.com/channel/UCpCRvJ4xMyRr_hvNSEqflqg
👉 http://fb.com/amir.xudoyberdi
👉 https://twitter.com/AmirXudoyberdi
Админ👉 @GulruxsorAmir

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Яхшиликни ҳайвон билур, гоҳо инсон билмайди,
Жўмардликни ҳайвон қилур, гоҳо инсон қилмайди.
Онг бермишдир Тангри унга, бермиш ақл-заковат,
Кези келса, гоҳо онгсиз ҳайвончалик бўлмайди.


Умидсиз бўлма, азизам. Тун энг қоронғу бўлганда тонгга яқин бўлади...


НАСИБА

Дераза ортидан лип этиб шарпа ўтди.
- Ашраф ота, - деди Ойжамол. – Нима қилдик?
Эр-хотин жигар қовуриб, энди емоқчи бўлиб туришган эди. Эгамқул афтини кескин буриштириб:
- Ошга пашша тушди. Яшир, - деди.
- Кўзимиз учиб турувди-я! Қоронғудаям тинмайди бу чол. Ойжамол қовурдоқни яширди. Эшик очилди, рўмолга товоқ тугиб олган чол кўринди.
- Кампир ош қилувди, - деди чол. – Сизларгаям илиндик...

("Ҳур фикр" ўзанидан)


Forward from: Тезкор Хабарлар
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу Хитойликлар нималарни ўйлаб топишмайдия...

Тезкор хабарлар👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFInRhfIHeXjevP0bw


​​​​Диний илмлардан хабардор бир аёл университетда аёлларга дарс берар эди.
Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди:

- Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак.
Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади.

Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва:
- Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим.

Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия:
- Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва кўрмаганман.
Келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#МашаАллоҳ

3 асрни кўрган ва ҳозирда 125 ёшга кирган Хоразмлик онахон...

Хива хонлиги даврида яъни 1896-йил туғилган онахон хозир ҳам хаёт..

Бу онахон Хива хонлиги (қўнғиротлар сулоласи) бошқарувида туғилди ва Чор Россия (Оқ пошшо) босқинларини, СССР тузимини ва мустақил Ўзбекистон хукуматини кўрмоқда.

Онахон бундан ташқари 2 та жахон уруши даврини кўрган.. Бу аёлнинг юзларидан тирик тарихни кўришингиз мумкин...

🌎 @Bugun_dunyo

⚡️ Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва доимо бизни кузатиб боринг👇👇
https://t.me/joinchat/Mj97i_emHQBlOWUy


ИККИ МАКТУБ

Ота ўғлига икки мактуб қолдирди:
«Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди.
Вафот этгач, ўғил илк мактубни очди.
Хатда: «Ўғлим, сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм» - деб ёзилган эди.
Имом унинг  ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмишди.
Дафн маросими тугагач, ўғли қўлига иккинчи хатни олди ва ўқий бошлади:
«Кўрдингми, ўғлим, мен бу дунёдан ҳатто пайпоқни ҳам олиб кетолмадим. Сен ҳам бу дунёдан ҳеч нарса олиб кетолмайсан. Бу дунёдаги нарса бу дунёда қолади! Сен билан фақатгина қилган яхши амалларинг кетиши мумкин...»
(Донолар бисотидан)


Бир инсон сиздан ёрдам истаса сиз уни шундай тушунинг:
"У Аллоҳдан ёрдам сўради, Аллоҳ таоло эса сизни манзилингизни берди".

Жалолиддин РУМИЙ


* * *

Бахтли қилолмасман сени ҳеч қачон,
Синграниб суягим сирқирар сим-сим.
Дур янглиғ ўзини қилмас намоён,
Сирларинг садафда очилмас тилсим.

Бахтли қилолмасман сени ҳеч қачон,
Ойдинда сочингни майда ўрмоқни
Истаган оймомо гувоҳдир, инон,
Истайман мен сени бахтли кўрмоқни.

Бахтли қилолмасман сени ҳеч қачон,
Билмам, на қолишни ва на ўлишни.
Оёғинг остида типирчилар жон,
Ўзинг истамайсан бахтли бўлишни!

Бахтли қилолмасман сени ҳеч қачон...

11.08.2020


Forward from: 🦋Sevinch _Shaydo✍️
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Guli(Navoiy)
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: ЗА НУРЛИЙ
ТАРЖИМАЙИ ҲОЛИМ

АМИР ХУДОЙБЕРДИ✍
Жумагул Юнусова 🎤


1915-йилнинг ёзида Британия Галлиполи учун жангларда Усмонийларнинг қақшатқич қаршилигига учраб, кейинги ҳаракатларни давом эттиришга қодир бўлмай қолди.  Шунда уруш стратегиясини ўзгартиришга қарор қилинди.  Ўша йили Британиянинг Мисрдаги вакили Генри Макмагон Макка шарифи Шариф Ҳусейн билан алоқа боғлади. Ўзаро келишувга кўра Сурия, Месопотамия, Синай ярим ороли, замонавий Саудия ҳудуди Шариф Ҳусейнга бериладиган бўлди.  Шартномага кўра 1916-йилнинг 5-июнида Шариф Ҳусейн Усмонийлар салтанатига қарши ялпи араб қўзғолонини кўтарди.  Табаррук хонадон вакили бўлган бу инсон аввалгилар каби Ислом байроғини эмас, араб байроғини кўтарди.

Биритания мусулмонлар билан ниҳоятда эҳтиёткорлик ва маҳорат билан сиёсат олиб борди, улар энди мусулмонлар эмас, араблар, турклар, форслар.... ва бошқа миллатларга бўлиниб кетдилар... бўлиниб-бўлиниб, нураб кетдилар...
Афсуски 100 йил аввалги хатолар бадалини Ғаззо тўлаяпти. 


Ҳимматлида миннат бўлмайди,
Миннатлида ҳиммат бўлмайди...


Ўткинчи нарсалар – бойлик, мол-мулк, унвон ва мансаблар ортидан қувманг! Буларнинг барчаси йиллар давомида йўқотилган соғлигингиз, умрингиз ҳисобига орттирилади. Кулфатдан қўрқманг, бахтни кўпам интизор бўлиб кутманг. Кўзингизни каттароқ очинг, қалбингизни покланг ва сизга оқибатли, садоқатлиларнинг қадрига етинг. Яқинларингизнинг кўнглини асранг. Виждонингиз сўроққа тутганда жавоб бера олмасликдек азобдан ўзингизни асранг!

Александр Солженицин.

693 0 11 1 12

Ҳаракатсизлик мушакларга салбий таъсир қилади

Хитойда "Инсоннинг қувватини олиш учун унинг ҳаракатини чеклашнинг ўзи кифоя" деган ҳикмат бор.

Шу сабабли Қадимги Хитойда жиноятчиларни жазолаш усулларидан бири уларни жуда тор камераларга қамаб қўйиш бўлган. Бу жойларда улар фақат ўтириш ёки ётишлари мумкин бўлган. Икки ой давомида ҳаракатдан маҳрум бўлганлар ўз мушакларини йўқотиб, кейин ҳаракат қилишга ожиз бўлиб қолишган.

Ҳаракатсизлик мушакларнинг заифлашиши ва атрофия (мушакларнинг қисқариб, кучсизланиши)га сабаб бўлади. Бу эса инсоннинг умумий соғлиғига жиддий зарар етказади.

("Ҳур фикр " ўзанидан)


ПРЕСС-РЕЛИЗ

ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ

2025 йилнинг 31 январь куни Қарши шаҳридаги “Маънавият маскани”да Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими ҳамкорлигида партия фаоли, “Фаввора фильм” киностудияси асосчиси ва раҳбари Келдиёр Хўжаёровнинг 70 йиллигига бағишланган “Эъзоз ва эҳтиром” тадбири ҳамда у кишининг “Ҳиммат ва маърифат ёғдуси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Республикадан келган атоқли ёзувчилар, шоирлар, ижодкорлар санъат ва маданият ходимлари, вилоятдан жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Келдиёр Хўжаёров ёшлигидан билим олишга, ҳунар ўрганишга интилди. Эзгу мақсадлар рўйёби учун олиб борилган саъй-ҳаракатлари охир-оқибат у кишини элга танитди. Танилганда ҳам ташаббускор ва талабчан раҳбар, халқ вакили депутат сифатида танитди. Қаерда ишламасин, ишни энг аввало, одамлар кўнглига йўл топишдан бошлади.
Янгиликка интилувчанлиги ҳамда ижодга қизиққанлиги сабабли “Фаввора фильм” киностудиясини очди.
Келдиёр Хўжаёровнинг “Ҳиммат ва маърифат ёғдуси” китоби унинг 70 йиллик умр йўли, ҳаёти ва фаолияти, бу инсоннинг гўзал фазилатлари, амалга оширган кўплаб ҳайрли, ибратли ишлари ҳақида ҳикоя қилади.
Китобда замондошларнинг кино санъати фидойиси ҳақидаги зикрлари “Адабиёт, санъат ва жамоат арбоблари эътибори”, “Халқаро эътироф”, “Ижод аҳли назари”, “Тенгдошлар кўнгил изҳори”, “Издошлар эҳтироми” бўлимларида ўз ифодасини топган.




Forward from: Амир Эгамберди ўғли
Ютуқларинг муборак бўлсин, Хайринисо! Табриклайман. Давомли бўлишини тилаб қоламан деб
Амир ХУДОЙБЕРДИ,
Дўрмон ижодкорлар клуби раҳбари



20 last posts shown.