Онам гапга аралашиб,
--Отанга гап қайтарма, боланг қараб турибди, эртага олдинга келади, деса бўладими.
Хотиним отамга қараб,
--Яхшиям бахтимизга сиз бор экансиз, деб отамга қараб кулиб турибди.
--Хотин зоти шу эканда, одам эмас экансан, сотқин, десам,
--Мен сотқин эмасман, мен келинман, яхши бўлди, ўзим тузатиб оламан, деб чой дамлагани чиқиб кетди.
Аста секин туриб юра оладиган бўлганимдан сўнг ойнага қарасам елкам, белим, умуман орқамни соғ жойи қолмабди, маматалоқ бўлиб кўкариб, қизариб кетибди.
Бир ойларгача тўшакда ётдим. Ўзим ташқарига чиқа олмасдим. Шу воқеадан сўнг умуман кучага чиқа олмай ётдим. Янги 1999 йилни шу аҳволда оилавий кутиб олдик.
Феврал ойида Тошкентда портлашлар бўлди. Ипподром бозорда ҳам савдо кассод бўлди, биров-бировни сотиб қаматишлар бошланиб кетди.
Наврузга яқин қолганда, аста секин суяниб дарвозадан кўчага мўралаб қўярдим. Лекин кўчага чиқишга кучим йўқ эди, қаддимни ростлаб юролмасдим...
©️ Shuhrat Barlos.
turonturkiston