ПРЕСС-РЕЛИЗ
ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ
2025 йилнинг 31 январь куни Қарши шаҳридаги “Маънавият маскани”да Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими ҳамкорлигида партия фаоли, “Фаввора фильм” киностудияси асосчиси ва раҳбари Келдиёр Хўжаёровнинг 70 йиллигига бағишланган “Эъзоз ва эҳтиром” тадбири ҳамда у кишининг “Ҳиммат ва маърифат ёғдуси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Республикадан келган атоқли ёзувчилар, шоирлар, ижодкорлар санъат ва маданият ходимлари, вилоятдан жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Келдиёр Хўжаёров ёшлигидан билим олишга, ҳунар ўрганишга интилди. Эзгу мақсадлар рўйёби учун олиб борилган саъй-ҳаракатлари охир-оқибат у кишини элга танитди. Танилганда ҳам ташаббускор ва талабчан раҳбар, халқ вакили депутат сифатида танитди. Қаерда ишламасин, ишни энг аввало, одамлар кўнглига йўл топишдан бошлади.
Янгиликка интилувчанлиги ҳамда ижодга қизиққанлиги сабабли “Фаввора фильм” киностудиясини очди.
Келдиёр Хўжаёровнинг “Ҳиммат ва маърифат ёғдуси” китоби унинг 70 йиллик умр йўли, ҳаёти ва фаолияти, бу инсоннинг гўзал фазилатлари, амалга оширган кўплаб ҳайрли, ибратли ишлари ҳақида ҳикоя қилади.
Китобда замондошларнинг кино санъати фидойиси ҳақидаги зикрлари “Адабиёт, санъат ва жамоат арбоблари эътибори”, “Халқаро эътироф”, “Ижод аҳли назари”, “Тенгдошлар кўнгил изҳори”, “Издошлар эҳтироми” бўлимларида ўз ифодасини топган.