🖋 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куниМатбуот эркинлиги — унинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилаши, шубҳасиз. Халқимиз журналистлар, оммавий ахборот воситалари фаолиятига, авваламбор, уларнинг ўз Ватани, эл-юрти ҳаётига дахлдорлик туйғуси, фуқаролик позицияси, ижтимоий масъулияти, касбий маҳоратига қараб баҳо беради.
Ахборот қамрови ва кўламининг жадал ошиши ОАВ ва медиада ҳушёрликни оширишни, холис фаолиятни ҳамда дезинформацияларга қарши курашда бирдамликни талаб этади! Матбуот эркинилиги, сўз ҳақиқати учун курашган журналист борки, холислик ва ёлғонга қарши мудофаа иш қуроли бўлиши лозим.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги теран сўзи, ўткир қалами, ақлу-заковати, билими ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати билан Ўзбекистон равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган фидойи журналистлар, ОАВ ва медиа ходимларини 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этади.
Қаламингиз кўзгу каби ҳақиқатни акс эттиришда ҳечам синмасин!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт